Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

«Лаа илааҳа иллаллоҳ»дан кейин сенга ким шафоат беради? | Тазкия дарслари (348-дарс)

19:00 / 04 октябрь 843 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أُسَامَةَ بْنِ زَيْدٍ، قَالَ: بَعَثَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  إِلَى الْحُرَقَةِ مِنْ جُهَيْنَةَ، قَالَ: فَصَبَّحْنَاهُمْ فَقَاتَلْنَاهُمْ، فَكَانَ مِنْهُمْ رَجُلٌ إِذَا أَقْبَلَ الْقَوْمُ كَانَ مِنْ أَشَدِّهِمْ عَلَيْنَا، وَإِذَا أَدْبَرُوا كَانَ حَامِيَتَهُمْ، قَالَ: فَغَشِيْتُهُ أَنَا وَرَجُلٌ مِنَ الْأَنْصَارِ، قَالَ: فَلَمَّا غَشِيْنَاهُ، قَالَ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ. فَكَفَّ عَنْهُ الْأَنْصَارِيُّ وَقَتَلْتُهُ، فَبَلَغَ ذَلِكَ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  فَقَالَ: «يَا أُسَامَةُ، أَقَتَلْتَهُ بَعْدَمَا قَالَ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ؟» قَالَ: قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّمَا كَانَ مُتَعَوِّذًا مِنَ الْقَتْلِ، فَكَرَّرَهَا عَلَيَّ حَتَّى تَمَنَّيْتُ أَنِّي لَمْ أَكُنْ أَسْلَمْتُ إِلَّا يَوْمَئِذٍ. رَوَاهُ أَحْمَدُ.

Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларни Жуҳайнанинг ерларидан Ҳурақага юбордилар. Биз уларни тонг чоғида босдик. Уларнинг ичида бир одам бор эди. Улар биз томон бостириб келсалар, ўша одам ичларида бизга қарши энг ашаддийси бўлар эди. Агар қочсалар, у орқаларини ҳимоя қилиб борар эди. Мен ансорийлардан бири билан унинг устига бостириб бориб қолдим. Биз унга етай деб қолганимизда у:

«Лаа илааҳа иллаллоҳ!» деди.

Ансорий тўхтади. Мен уни қатл қилдим.

Бас, бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб борди. Бас, у зот:

«Эй Усома! «Лаа илааҳа иллаллоҳ», деганидан кейин ҳам уни қатл қилдингми?!» дедилар.

«Эй Аллоҳнинг Расули, уни ўлимдан қутулиш учунгина айтди», дедим.

Ул зот ўз гапларини қайта-қайта такрорлайвердилар, такрорлайвердилар, ҳатто ўша кунгача мусулмон бўлмай турсам бўлар экан, деб орзу қилдим».

Аҳмад ривоят қилган.

Ушбу ривоятни имом Бухорий ва имом Муслим ҳам ўз китобларида келтиришган.

عَنْ أُسَامَةَ بْنِ زَيدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: فَلَمَّا قَدِمْنَا عَلَى النَّبِيِّ، أَخْبَرْنَاهُ بِخَبَرِهِ، فَقَالَ: «يَا أُسَامَةُ، مَنْ لَكَ بِلَا إلَهَ إِلَّا اللهُ؟» فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، إنَّمَا قَالَهَا تَعَوُّذًا مِنَ الْقَتْلِ، قَالَ: «مَنْ لَكَ يَا أُسَامَةُ بِلَا إلَهَ إِلَّا اللهُ؟» فَوَالَّذِي بَعَثَهُ بِالْحَقِّ، مَا زَالَ يُرَدِّدُهَا عَلَيَّ حَتَّى لَوَدِدْتُ أَنَّ مَا مَضَى مِنْ إِسْلَامِي لَمْ يَكُنْ لِي، وَأَنِّي أَسْلَمْتُ يَوْمَئِذٍ وَلَمْ أَقْتُلْهُ، فَقُلْتُ: إنِّي أُعْطِي اللهَ عَهْدًا أَنْ لَا أَقْتُلَ رَجُلًا يَقُولُ: لَا إلَهَ إِلَّا اللهُ، أَبَدًا، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ: «بَعْدِي يَا أُسَامَةُ!» قُلْتُ: بَعْدَكَ. أَخْرَجَهُ ابْنُ عَسَاكِرَ.

Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келганимизда унинг хабарини бердик. Шунда у зот:

«Эй Усома! «Лаа илааҳа иллаллоҳ»дан кейин сенга ким шафоат беради?!» дедилар.

«Эй Аллоҳнинг Расули, уни ўлимдан қутулиш учунгина айтди», дедим.

«Эй Усома! «Лаа илааҳа иллаллоҳ»дан кейин сенга ким шафоат беради?!» дедилар.

У кишини ҳақ ила юборган Зотга қасамки, менга ўша гапларни қайта-қайта такрорлайверганларидан Исломимдан ўтган нарса менинг фойдамга бўлмаса ҳам майлийди, бугун Исломга кирган бўлсам-у, уни қатл қилмаган бўлсам эди, деб орзу қилдим ва:

«Аллоҳга аҳд бериб айтаманки, энди ҳеч ҳам «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни айтган одамни қатл қилмайман!» дедим.

«Мендан кейин ҳам-а?» дедилар у зот.

«Сиздан кейин ҳам», дедим».

Ибн Асокир ривоят қилган.

Бу ҳодисада мазкур одамнинг шаҳодат калимасини чин дилдан айтяптими ёки йўқми эканини яхшилаб текшириб кўрмай, гумон билан қарор чиқариб, қатл этилиши қораланган.

Бу маънода келган бошқа ҳадисларни ҳам ўрганайлик.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ مِنْ بَنِي فَزَارَةَ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  فَقَالَ: إِنَّ امْرَأَتِي وَلَدَتْ غُلَامًا أَسْوَدَ، فَقَالَ: «هَلْ لَكَ مِنْ إِبِلٍ؟» قَالَ: نَعَمْ، قَالَ: «فَمَا أَلْوَانُهَا؟» قَالَ: حُمُرٌ، قَالَ: «هَلْ فِيهَا مِنْ أَوْرَقَ؟» قَالَ: إِنَّ فِيهَا لَوُرْقًا، قَالَ: «فَأَنَّى أَتَاهَا ذَلِكَ؟» قَالَ: عَسَى أَنْ يَكُونَ نَزَعَهُ عِرْقٌ، قَالَ: «وَهَذَا عَسَى أَنْ يَكُونَ نَزَعَهُ عِرْقٌ». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бану Фазоралик бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:

«Хотиним қора бола туғди?!» деди.

«Сенинг туяларинг борми?» дедилар у зот.

«Ҳа», деди.

«Уларнинг ранги қандай?» дедилар.

«Қизил», деди.

«Ичида оқишлари борми?» дедилар.

«Албатта, уларнинг ичида оқишлари бор», деди.

«Ўша нарса уларга қаердан келган?» дедилар.

«Балки, ирқи тортгандир», деди.

«Буни ҳам балки, ирқи тортгандир», дедилар.

Бешовлари ривоят қилишган.

Эр хотинни зинода гумон қилди. Чунки у қора бола туғди. Отаси ҳам, онаси ҳам оқ бўла туриб, қора рангда туғилган бола ҳақида нима дейиш мумкин?

Бу одам хотини ҳақида қора одам билан зинода бўлиб, ундан бола орттирган бўлиши мумкин, деган гумонга борди. Лекин гумонини очиқ айтмади. Хотинга туҳмат қилмади, ёмон қарамади, айблашни бошлаб ҳам юбормади. Бориб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўради. Сўраганда ҳам, хабар бериш маъносида сўради. Жуда эҳтиёткорлик билан иш тутди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг нима демоқчи эканлигини дарҳол тушундилар ва у одам учун энг тушунарли нарсани мисол қилиб олиб, унга қарши савол бердилар. Саҳро араблари туяни жуда яхши биладилар. Жумладан, туянинг болалаши, кўпайиши ва унга оид барча икир-чикирларни ҳам яхши биладилар.

Албатта, ҳамма туя ҳам бир хил рангда бўлавермайди. Битта ота, битта она туядан туғилган бўталоқларнинг ранги ҳам турлича бўлиши мумкин. Бу ҳақиқатни туя боққан ҳар бир киши яхши билади. Ана ўша бошқа рангли бўталоқнинг туғилиши ирқ тортишидан, ўтган ота-бобо ёки момоларидан бирортасининг ирқидан бўлишини ҳам яхши биладилар. Ирқ тортиши бир неча авлоддан кейин бўлиши ҳам маълум нарса. Барча жонзотларда бўладиган бу нарса инсонда ҳам бўлиши турган гап. Бу ҳақиқатни тажриба ва илм тасдиқлагандир.

Шунинг учун боланинг ранги унинг онасини зинода айблашга далил бўла олмайди. Умуман, аёл кишини зинода айблашда эҳтиёт бўлиш керак ва бу борада яхши гумонда бўлган маъқул.

Бу ерда табайюн – маълумотни аниқлаш жуда усталик билан йўлга қўйилган. Агар бундай қилинмаса, аёл зинода айбланиши ҳеч гап эмас эди.

«Руҳий тарбия» китобининг 2-жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 14 апрелдаги 03-07/2439-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳар бир мўминмусулмон банда ҳазир бўлиши лозим бўлган қалб хасталикларининг бири риёдир. .Риё, сўзи кўз билан кўриш, назар солиш ва одамлар кўрсин маъноларини давоми...

19186 05:00 / 28.02.2017
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Роббинг аҳли ислоҳ қилувчи бўлган шаҳарқишлоқларни зулм ила ҳалок қилиши асло мумкин эмас, Ҳуд сураси, 117оят. Аллоҳ таоло давоми...

454 19:00 / 22 ноябрь
Ғурурга кетиш номли оғир ахлоқий дарддан халос бўлишнинг давоси уч нарса ақл, илм ва маърифатдан иборат. Ақл. Ақл бандага Аллоҳ таоло томонидан берилган улкан давоми...

4259 19:00 / 18.07.2022
Имом Абу Ҳанифанинг энг кучли шогирди қози Абу Юсуф масжидда зуҳд ҳақида суҳбат ўтказаётган бир йигит ҳақида эшитиб, шогирдларига Юринглар, бориб унга савол давоми...

6620 23:23 / 14.04.2017
Аудиолар

210990 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130250 14:35 / 11.08.2021