Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Солиҳлик ҳалокатдан нажотдир | Тазкия дарслари (354-дарс)

19:00 / 22 ноябрь 457 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ

«Роббинг аҳли ислоҳ қилувчи бўлган шаҳар-қишлоқларни зулм ила ҳалок қилиши асло мумкин эмас» (Ҳуд сураси, 117-оят).

Аллоҳ таоло одамлари иймонли бўлиб, амали солиҳ қилган шаҳарларни ҳеч қачон ҳалок қилган эмас. Бундай қилиш зулм бўларди. Аллоҳ таоло эса мутлақо зулм қилмайди.

Солиҳларнинг нажотга сабаб бўлиши ҳақида Аллоҳ таоло яна бундай марҳамат қилади:

ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ

«Роббингиз нафсингиздаги нарсани яхши билувчидир. Агар солиҳ бўлсангиз, албатта, У сертавбалар учун сермағфиратдир» (Исро сураси, 25-оят).

Ушбу оятда:

«Роббингиз нафсингиздаги нарсани яхши билувчидир», деб ниятдаги нарсалар ҳам, улардан келиб чиқадиган гап-сўз ва амаллар ҳам – барчаси Аллоҳ таолога қайтишининг хабари берилмоқда.

Демак, дилдаги нарсани яхшилаш лозим экан. Дилда нима борлигини Аллоҳ таоло билиб тургандан кейин, сиртда бошқа, ичда бошқа бўлиш фойда бермас экан.

«Агар аҳли солиҳ бўлсангиз, албатта, У сертавбалар учун сермағфиратдир».

Кишининг қалби салоҳиятли бўлса, иши яхши бўлаверади. Сертавба кишилар, яъни билмасдан хато қилиб қўйиб, ўша заҳоти тавбага шошилувчи зотлар учун Аллоҳ таолонинг тавба эшиги очиқ, дарҳол тавбаларини қабул қилади.

Солиҳларнинг фойдаси ўлимидан кейин ҳам тегади

Ҳизр алайҳиссалом ва Мусо алайҳиссаломнинг суҳбатларини Аллоҳ таоло мана бундай баён қилади:

ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ

«Деворга келсак, у шаҳардаги икки етим боланики бўлиб, унинг остида икковларининг хазинаси бор эди. Уларнинг оталари солиҳ одам эди. Бас, Роббинг икковларининг вояга етишини ва хазиналарини чиқариб олишларини ирода қилди. Роббинг тарафидан раҳмат ўлароқдир. Мен буни ўзимча қилганим йўқ. Сен сабр қила олмаган нарсаларнинг таъвили ана шудир» (Каҳф сураси, 82-оят).

Таом сўрасак, қизғанчиқлик қилиб, таом бермаган шаҳарликларнинг базўр турган деворини тиклаб қўйганим ҳам сенга мантиқсизлик бўлиб кўринди. «Ҳеч бўлмаса, ҳақ олсанг бўлар эди», деб маломат қилдинг. Сен сирни тушунмай, сиртдан ҳукм чиқариб, шундай дединг. Аслида, бу ишда мантиқ ва ҳикмат бор эди.

Нураган ўша эски девор шаҳардаги икки етим болага тегишли эди. Деворнинг остига эса икковларига мерос хазина кўмилган эди. Девор йиқилса, хазина очилиб, гўдак болалар ундан маҳрум бўлишлари мумкин эди.

Уларнинг оталари аҳли солиҳ бўлиб ўтган эди. Шунинг учун Аллоҳ унинг етим фарзандларига ҳам яхшиликни раво кўрди. Икковлари вояга етиб, хазиналарини чиқариб олишларини ирода қилди.

Менга деворни тиклаб қўйишни билдирди. Мен шундай қилдим. Энди икки етим боланинг хазиналари улар вояга етгунларича, очилмай туради.

Бу ишларнинг ҳаммаси Аллоҳнинг раҳмати ила бўлди. Мен ўзимча қилганим йўқ. Сен бўлсанг ортида ҳикмати бор шу ишларни кўриб, чидаб тура олмай, шартни буздинг, турли гаплар айтдинг».

«Руҳий тарбия» китобининг 2-жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 14 апрелдаги 03-07/2439-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
81. Ҳақиқий қувват нималигини биласизлармиҚувват ndash қийин лаҳзаларда хотиржамлигингни сақлашингиздир.Қувват ndash сиз бахтни ҳис қилмаётган бўлсангиз ҳам, давоми...

5546 22:02 / 17.03.2017
Аллоҳ таоло бидъатни қоралаб, Ҳадид сурасида марҳамат қилади .Сўнгра уларнинг ортидан расулларимизни кетмакет юбордик ва Ийсо ибн Марямни давоми...

3759 18:30 / 09.10.2021
Аллоҳ таоло бандасини ер юзида Ўзи яратиб қўйган турли ўсимликлар ҳақида тааммул қилишга буюради .Ва ер юзида қўшни бўлаклар бор. Шунингдек, узумли давоми...

1028 19:00 / 05 июль
.Вараъ, сўзи араб тилида бир нарсадан ўзини тийиш ва тортиниш, хижолат бўлиш маъносини билдиради.Уламолар .вараъ,нинг истилоҳий маъноси ҳақида бир бирини давоми...

4256 05:00 / 28.02.2017
Аудиолар

211010 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130270 14:35 / 11.08.2021