Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тавба давоси | Тазкия дарслари (316-дарс)

19:00 / 01 февраль 2124 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дардни топмаган одам унинг давосини топиши ҳам мумкин эмас. Дарднинг сабабига қарши бўлмаган давонинг фойдаси ҳам бўлмайди.

Шунингдек, гуноҳнинг сабабини топмаган одам унинг тавбасини топиши ҳам мушкул. Гуноҳда бардавом бўлишнинг сабаби ғафлат ва шаҳватдир. Ғафлатга илм ила, шаҳватга сабр ила қарши турилади.

«Гуноҳ» деб аталмиш дарднинг табиби уламолардир. Қалб хасталиги бўлмиш бу дард бадан хасталикларидан ёмондир ва бунинг сабаблари қуйидагича:

1. Бу дардга чалинганлар ўзининг хасталигини билмайди.

2. Бу дарднинг оқибати бу дунёда кўзга кўринмайди. Бадан хасталигига учраганнинг кўзига ўлим кўринади. Аммо дил хасталигига дучор бўлганларга бу нарса кўринмайди.

3. Бу дарднинг табиблари оз. Дил дардини даволаши лозим бўлган аҳли илмнинг кўпи ўзлари дардманддирлар.

Аслида эса улар ғафлатга қарши қуйидаги ишларни амалга оширишлари керак эди:

1. Қуръони Карим оятларида, ҳадиси шарифларда ва хабарларда келган гуноҳкорларни хавфга солувчи маъноларни эсга солиш. Уларга тавбага чорловчи нарсаларни аралаштириш.

2. Ўтган қавмларга гуноҳлари оқибатида етган мусибатлар ҳақидаги Қуръони Карим ва ҳадисларда келган қисса ва ҳикояларни эслатиш.

3. Гуноҳларнинг касофати бу дунёда ҳам уриши мумкинлигини, бандага бу дунёда етаётган мусибатлар гуноҳлари сабабидан ҳам бўлиши мумкинлигини уқтириш.

Аллоҳ таоло бандалар бошларига тушган мусибатлар учун ўзлари айбдор эканликларини таъкидлаб шундай дейди:

ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆﰇ

«Сизга қайси бир мусибат етса, бас, ўз қўлингиз қилган касбдандир ва У зот кўпини афв қилур» (Шуро сураси, 30-оят).

Инсоннинг ўзидан бир айб, гуноҳ ўтмаса, унга бирор мусибат етмайди. Лекин ўта меҳрибон бўлган Аллоҳ таоло бандасини ҳар бир гуноҳи учун мусибатга дучор қилавермайди, фақат баъзиси учунгина мусибатга дучор қилади, кўпини кечириб юборади. Агар Аллоҳ таоло инсонни ҳар бир айби учун мусибатга учратадиган бўлса, инсон дар­ҳол ҳалокатга юз тутар эди.

Фузайл ибн Иёз: «Мен ўзимнинг Аллоҳ таолога қилган осийлигим асарини эшагим ва ходимимнинг хулқидан билиб оламан», деган.

Абу Сулаймон Дороний: «Эҳтилом ҳам уқубатдир. Бировнинг намози қазо бўлишига ҳам гуноҳи сабаб бўлади», деган.

Гуноҳи кўп бўла туриб, гуноҳдан қўрқмайдиган бандаларини огоҳлантириб, Аллоҳ таоло шундай дейди:

ﭹﭺ ﭻﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ

 

«Йўқ! Уларнинг қилган касблари қалбларига моғор бўлиб ўрнашиб қолгандир» (Мутоффифун сураси, 14-оят).

Ҳа, инсон гуноҳ ишларни қилаверса, қалбини моғор босиб, ҳеч нарса таъсир қилмайдиган бўлиб қолади.

Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир ҳадиси шариф ворид бўлган:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنْ رَسُولِ اللهِ قَالَ: «إِنَّ الْعَبْدَ إذَا أَخْطَأَ خَطِيئَةً نُكِتَتْ فِي قَلْبِهِ نُكْتَةٌ سَوْدَاءٌ، فَإِذَا هُوَ نَزَعَ وَاسْتَغْفَرَ وَتَابَ سُقِلَ قَلْبُهُ، وَإنْ عَادَ زِيدَ فِيهَا حَتَّى تَعْلُو قَلْبَهُ، وَهُوَ الرَّانُ الَّذِي ذَكَرَ اللهُ «ﭹﭺ ﭻﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮂ ﮊ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мўмин киши гуноҳ иш қилса, қалбида бир қора нуқта пайдо бўлади. Агар тавба қилиб, у гуноҳдан бутунлай қайтса, истиғфор айтса, қалби покланади. Агар гуноҳни зиёда қилса, қалбидаги қора ҳам зиёда бўлади. Мана шу Аллоҳнинг «Йўқ! Уларнинг қилган касблари қалбларига моғор бўлиб ўрнашиб қолгандир», деб зикр қилган моғордир», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳи: «Савоб иш қалбга нур ва баданга қувват бўлур. Гуноҳ иш қалбга зулмат ва баданга беҳоллик бўлур», деган.

4. Ароқхўрлик, зино, одам ўлдириш, ҳасад, ғийбат каби якка гуноҳларнинг жазоларини эслаш лозим.

Юқорида айтиб ўтилганлар ғафлатнинг муолажаси бўлса, шаҳватнинг муолажаси сабр ила бўлур. Бемор ўзига зарар берадиган нарсани тановул қилишда давом этаверса, тузалмаслиги аниқ. У ўзи учун зарарли бўлган бу ишни зараридан ғофил бўлгани учун ёки шаҳватини енга олмагани учун қилади.

Шаҳватни енгиш учун эса сабр керак. Бунинг учун ўлимни кўз олдига келтириш лозим. Хулоса шуки, барча имкониятларни ишга солиб, сабр ила тавбани тўлиқ қилиш зарур.

«Руҳий тарбия» китобининг 2-жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 14 апрелдаги 03-07/2439-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Учинчи одобҚилган садақасини миннат қилиш ва озор бериш ила ҳабата қилмаслик.Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади .Эй иймон келтирганлар давоми...

4901 13:45 / 14.03.2020
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар Эй умматим, сиз учун қўрққанларимнинг энг қўрқинчлиси икки нарсадир1. Ҳоюхавас.2. Ҳавойи нафсга давоми...

4293 12:02 / 20.11.2018
Дин ҳақида ижобий фикр юритган динсизлар ёки ўзини динга яқин қилиб кўрсатмоқчи бўлган мунофиқлар quotДин кишини одобахлоққа чақиради, катталарни ҳурмат қилиш, давоми...

9723 05:00 / 28.02.2017
Айбингни ўта яхши билатуриб дўст бўлгандан бошқа ҳеч ким сенга дўст бўлмас. Бу эса карамли Хожангдан бошқа эмас. Дўст тутинганларнинг энг яхшиси сендан қайтадиган давоми...

8024 20:41 / 05.07.2017
Аудиолар

213477 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132689 14:35 / 11.08.2021