Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тақво ва вараъ | Тазкия дарслари (251-дарс)

19:00 / 15.10.2023 3188 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Тақво» ва «вараъ» (парҳезкорлик) сўзларини биргаликда зикр қилиш одатга айланиб қолган. Иккиси бир-бирининг ўрнига ишлатиладиган ҳолатлар ҳам бор. Баъзида иккисининг орасида фарқ борлиги мулоҳаза қилинади. Келаси сатрларда мана шу икки сифат ила батафсилроқ танишиб чиқишга ҳаракат қиламиз.

ТАҚВО

Аллоҳга тақво қилиш Ундан қўрқишдир. Аллоҳдан қўрқиш эса гуноҳ ишларни тарк этиш ва савоб ишларни кўплаб қилиш ила содир бўлади.

Ислом динини бир томонлама талқин қилувчиларда тақводорлик тўғрисида нотўғри тушунча шаклланган. Аксарилар тақвони тарки дунё қилиш, қоронғи хонага кириб, зикру ибодат билан машғул бўлиш деб тушунадилар.

Аслида «тақво» сўзи «сақланмоқ», «эҳтиёт бўлмоқ» маъноларини англатади. У «виқоя» сўзидан олинган бўлиб, бир нарсани унга озор ва зарар берадиган нарсадан сақлашни англатади. Бинобарин, тақво ўзини қўрқинчли нарсадан сақлашдан иборат. Гоҳида «тақво» хавф маъносида ёки аксинча ҳам ишлатилади.

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан: «Тақво нима?» деб сўралганда, «Араблар сертикан майдондан ялангоёқ бўлиб, тикандан сақланиб ўтиб кетишни тақво деб атайдилар», деганлар.

Ҳаётда гуноҳ ишлар ҳам худди тиканларга ўхшайди. Ким улардан эҳтиёт бўлмаса, озор чекади, улардан сақланиб юрган киши эса тақво қилган бўлади. Оқибатда тақво инсон қалбидаги ҳолатга айланади. Бу ҳолат қалбни ҳассос қилиб, ҳар доим Аллоҳ таолонинг сезгиси билан яшайдиган қилиб қўяди.

Тақвонинг истилоҳий маъноси ҳақида уламолар бир-бирини тўлдирувчи бир қанча таърифларни айтганлар:

Роғиб:

«Шариат урфида тақво нафсни гуноҳдан муҳофаза қилишдир. Бу ман қилинган нарсаларни тарк этиш ила бўлади. Баъзи мубоҳларни тарк қилиш ила мукаммал бўлади», деган.

Ферузободий:

«Тақво ҳар бир зарарли нарсадан, яъни маъсиятдан ва ортиқча, кераксиз нарсалардан четда бўлишдир. Шунга биноан, у фарз ва нафлга тақсимланади», деган.

Ўтган азизлардан Толқ ибн Ҳабиб:

«Тақво Аллоҳнинг раҳматидан умидвор бўлиб, Унинг нури ила Унга тоат қилмоқ ва Аллоҳнинг азобидан қўрқиб, Унинг нури ила қайтарган ишларини тарк қилмоқдир», деган.

Қуръони Каримда «тақво» сўзи «хавф», «қўрқиш», «ибодат», «маъсиятни тарк қилиш», «тавҳид» ва «ихлос» каби маъноларда ишлатилган.

«Руҳий тарбия» китобининг 2-жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 14 апрелдаги 03-07/2439-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Биласизми, шифокор ўз беморини даволаш жараёнида аввало, шу бемордан соғайиб кетишга бўлган умидни талаб қилади. Ва бемор олаётган муолажаси сабаб, Аллоҳдан давоми...

4377 14:30 / 03.04.2021
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дан ривоят қилинган шундай бир ҳадис бор Аллоҳ қўрқувидан кишининг вужуди ҳурпайган вақтда, дарахтдан япроқлар давоми...

4073 12:35 / 20.10.2018
Сабр қилиш қийин ва машаққатли бўлса ҳам, илм ва амал қоришмасидан унинг маъжунини тайёрласа бўлади. Зотан, қалбнинг барча хасталикларига худди шу икки нарса ndash давоми...

2194 15:05 / 30.06.2024
Хожа Муҳаммад Зоҳид қуддиса сирруҳуБу зоти олийнинг туғилган юртлари ва йиллари ҳақида маълумотимиз йўқ. Вафотлари эса ҳижрий 936 сана, милодий 1529 санада Бадахшда давоми...

7405 17:00 / 08.02.2019