Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия дарслари (130-дарс). Чақимчиликнинг муолажаси

14:30 / 03.04.2021 4376 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биласизми, шифокор ўз беморини даволаш жараёнида аввало, шу бемордан соғайиб кетишга бўлган умидни талаб қилади. Ва бемор олаётган муолажаси сабаб, Аллоҳдан дардига шифо сўраб, ихлос ила дуода бўлади. Шундагина даволаниш мақсади ҳосил бўлиб, ундаги дард чекинади.

Чақимчилик дардига мубтало бўлган шахс ҳам чақимчилик пайти бўлиб қолса, ўзининг айбларини ўйласин ва уларни тузатишга киришсин. Агар ўзини айблардан холи деб билса, шукр қилиш ила машғул бўлсин. Ўзини ўзи энг ёмон айблардан бири – чақимчилик ила булғамасин. Ўзининг айблари бўла туриб, бошқаларни айблашдан уялсин. Ўзи ҳақида бировнинг чақимчилик қилишини истамаганидек, ўзи ҳам ўзгалар ҳақида чақимчилик қилишни истамасин.

Чақимчиликка боис бўлган сабабга назар солсин ва ўша сабабни йўқ қилиш пайидан бўлсин. Дарднинг давоси уни келтириб чиқарган сабабни йўқ қилиш ила бўлади.

Инсон аввало қиладиган чақимчилиги туфайли Аллоҳ таолонинг ғазабига дучор бўлишини билиб қўйиши керак. Шунингдек, унинг савоблари чақимчилик қилинган одамга олиб берилишини, агар савоби бўлмаса, нариги одамнинг гуноҳлари унга олиб берилишини ҳам билиб қўйсин.

Чақимчи билан қандай муомалада бўлинади?

Бу ҳақда имом Заҳабий айтади: «Кимга чақимчилик етиб келса ва унга: «Сен ҳақингда Фалончи ундай деди, бундай деди», дейилса, қуйидаги олти тавсияни амалга оширсин:

1. Чақимчига ишонмасин. Чунки у чақимчилиги сабабли фосиқ бўлди. Шариатда фосиқнинг гапи рад қилинади.

2. Уни бу ишдан қайтарсин. Унга насиҳат қилсин ва чақимчилигини қораласин.

3. Аллоҳ таоло учун уни ёмон кўрсин. Чунки Аллоҳ таоло чақимчини ёмон кўради. Аллоҳ таоло учун ёмон кўриш вожибдир.

4. Чақимчилик қилинаётган одам ҳақида ёмон гумонга бормасин. Чунки Аллоҳ таоло Ҳужурот сурасида марҳамат қилади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اجْتَنِبُوا كَثِيرًا مِّنَ الظَّنِّ إِنَّ بَعْضَ الظَّنِّ إِثْمٌ وَلَا تَجَسَّسُوا وَلَا يَغْتَب بَّعْضُكُم بَعْضًا أَيُحِبُّ أَحَدُكُمْ أَن يَأْكُلَ لَحْمَ أَخِيهِ مَيْتًا فَكَرِهْتُمُوهُ وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ تَوَّابٌ رَّحِيمٌ

 

«Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир» (12-оят).

5. Чақимчилик уни қарши тараф зиддига жосуслик қилишга олиб бормасин.

6. Чақимчининг гапини бошқаларга айтиб, ўзи чақимчилик қилиб юрмасин.

 

«Руҳий тарбия» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Арабчада .хирқа,, ўзбекчада .жанда, деб аталган ўзига хос кийим кийиш бир вақтлар сўфийлар орасида кенг тарқалган эди. Сўфийларнинг турли рангдаги ямоқлар солинган давоми...

6395 15:10 / 18.08.2019
Куннинг аввалида банданинг нафси билан яхшилик қилишга шартлашиб оладиган вақти бўлганидек, куннинг охирида қилинган ишларни ҳисоблашиб оладиган вақти ҳам давоми...

3557 09:08 / 24.11.2018
Бу тариқат Шоҳ Нақшбанд исми билан машҳур бўлган Муҳаммад ибн Муҳаммад Баҳоуддин Бухорий раҳматуллоҳи алайҳига нисбат берилади. У киши ҳижрий 717 санада Бухоро давоми...

9902 16:51 / 08.11.2018
Ушбу китобимизнинг асосий мақсадига назар соладиган бўлсак, ваҳдатул вужуддан сўз очмасак ҳам бўлар эди. Чунки, бу китобда биз сунний тасаввуфдан сўз давоми...

7298 05:00 / 28.02.2017