Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия дарслари (101-дарс). Амалдан кейин ҳисоб-китоб қилишнинг моҳияти

13:08 / 05.09.2020 4115 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(учинчи мақола)

Куннинг аввалида банданинг нафси билан яхшилик қилишга шартлашиб оладиган вақти бўлганидек, куннинг охирида қилинган ишларни ҳисоблашиб оладиган вақти ҳам бўлиши керак. Бу худди савдогарларнинг шериклари билан ҳар йил, ой, ҳафта ёки кун охирида дунё ҳирсида қиладиган ҳисоб-китобига ўхшайди. Улар буни беш кунлик дунё учун келадиган фойдани қўлдан чиқариб юбормаслик учун қиладилар. Бас, шундай экан, нима учун оқил абадийлик учун бўладиган фойдани кўзлаб ўз нафсини тергамаслиги керак?!

Савдогар шериги билан ҳисоб-китоб қилганида сармоя, фойда ва зарарга назар солади. Агар фойда кўрган бўлса, шеригига раҳмат айтади. Зарар кўрса, унга тўлаб беришни ва бундан кейин бу ишга йўл қўймаслигини таъкидлайди.

Шунга ўхшаш, банданинг динидаги сармояси фарзлардир. Фойдаси эса нафллар ва фазилатлардир. Зарари эса маъсиятлардир. Ушбу тижоратнинг мавсуми кундуз кунидир.

Банда аввал нафсини фарзлар бўйича тергайди. Агар уларни яхшилаб адо этган бўлса, Аллоҳ таолога шукрлар қилади ва нафсини шунга ўхшаш ишларни кўп қилишга тарғиб қилади. Агар бирор фарзни ўтказиб юборган бўлса, қазосини бажаришга шошилади. Агар уни нуқсонли адо этган бўлса, кўпроқ нафл ибодатлари ила ўрнини тўлдиришга ҳаракат қилади. Агар маъсият қилган бўлса, нафсни жазолайди, азоблайди ва бошқа чораларни кўради. Хулласи калом, банда ўзи қиладиган каттаю кичик ҳар бир ишида нафсини тергаб туриши лозим.

(Давоми бор)

«Руҳий тарбия» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Ақийдадаги бидъат динда маълум бўлган очиқойдин эътиқодга хилоф бўлса, ҳаром бўлади ҳамда куфрга олиб боради. Агар ақийдадаги бидъат юқоридаги зикр қилинган давоми...

3972 19:32 / 16.10.2021
Бир одам доим шундай дуо ўқирканndash Эй осмони фалакни ўз низомида тутган Аллоҳ, масъулиятсиз дунё ҳаётидан мени қутқар..Муҳаммад ибн Мунқадир .Одамлар бўладики, давоми...

5398 19:30 / 20.12.2018
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади Билингки, албатта, дунё ҳаёти ўйин кулги ва кўнгилхушлик ҳамда зебзийнат, ўзаро фахрланиш, молмулкни ва болачақани кўпайтириш, давоми...

4966 17:02 / 02.12.2018
Бизнинг тилимизда .одоб, тарзида талаффуз қилинишига одатланиб қолинган арабча .адаб, сўзи аслида .маъдаба, ўзагидан олингандир. Маъдаба эса одамлар даъват давоми...

5868 15:00 / 24.08.2019