Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия дарслари (156-дарс). Бидъатнинг ҳукми

19:32 / 16.10.2021 3968 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Ақийдадаги бидъат динда маълум бўлган очиқ-ойдин эътиқодга хилоф бўлса, ҳаром бўлади ҳамда куфрга олиб боради.

Агар ақийдадаги бидъат юқоридаги зикр қилинган нарсадан паст ҳамда аҳли сунна вал жамоа ақийдавий мазҳабига хилоф бўлса, фисқ бўлади.

2. Ибодатдаги бидъат гоҳида ҳаром, гоҳида макруҳ бўлиши мумкин.

Ҳаромига таркидунёчилик, офтобда туриб рўза тутиш ва аёлларга яқинлашмаслик учун ўзини бичиш каби бидъатлар мисол бўлади.

Ибодатдаги макруҳ бидъатга жума хутбасида султонларни зикр қилиш ва масжидларни ортиқча безаш мисол бўлади.

3. Одатлардаги бидъат макруҳ ёки мубоҳ бўлиши мумкин: еб-ичишда исроф қилиш – макруҳ, ейиш ва ичишда лаззатни исташ – мубоҳ.

Бидъатнинг келиб чиқиш сабаблари:

1. Қуръон ва Суннат таълимотларини билмаслик.

2. Шариатнинг нуқсонсиз ва мукаммал эканини тушуниб етмаслик.

3. Қуръони Карим оятлари ва ҳадиси шарифларда бир-бирига зидлик йўқлигини тушуниб етмаслик.

4. Суннатнинг аслини ва унинг саҳиҳини билмаслик.

5. Ақлга ҳаддан ташқари ишониб кетиш.

6. Муташобиҳ – бир-бирига ўхшаш ва оддий одам тушуниши қийин бўлган матнларга эргашиб кетиш.

7. Ҳавойи нафсга эргашиш.

8. Урф-одатларни маҳкам ушлаб олиш.

9. Ота-боболарининг қилган ишини диндан деб билиш.

10. Баъзи тақлидчилар мазҳабига маҳкам ёпишиб олиш.

11. Бузуқ тасаввуфга эргашиш.

12. Тушга амал қилиш.

«Руҳий тарбия» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
146. Аллоҳ уч нарсани quotЧиройлиликquot билан васф қилди1. Чиройли сабр.2. Чиройли ҳажр тарк этиш.3. Чиройли кечириш.Бас, шикоят қилмасдан сабр қил.Озор бермасдан тарк давоми...

5285 23:10 / 19.04.2017
учинчи мақолаТасаввуфни шариатдан ажратиш, инсон терисини баданидан шилиб олишга ўхшаган нарсадир. Чунки шариатсиз тасаввуф ғояларига эришиш мумкин эмасдир. давоми...

4263 08:35 / 13.11.2018
Авомларнинг вараъ сифати Хилоф бўладиган нарсалар қўриқхонасига тушиб қолмаслик учун шубҳали нарсаларни тарк қилиш. . ,. давоми...

2774 19:00 / 14.01.2024
.Мурид, сўзи арабча бўлиб, .ирода қилувчи, деган маънони англатади. Аҳли тасаввуф бу истилоҳни Қуръони каримнинг Каҳф сурасидаги .Ўзингни эртаю кеч давоми...

6830 12:40 / 27.04.2019