Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Ҳақиқий ҳаё амру маъруф ва наҳйи мункардан ман қилмайди.
Бу ҳақда «Фазуллоҳис Сомад» номли китобда қуйидагилар келган:
«Ҳаё соҳиби гоҳида ҳақ билан юзма-юз келишга ҳаё қилиб, амру маъруф ва наҳйи мункарни тарк қилиши мумкин. Гоҳида ҳаё унинг баъзи ҳуқуқларни риоя қилмаслигига сабаб бўлиши мумкин. Бунга ўхшаш нарсалар одатда учраб туради.
Ушбу гапларни айтадиганларга жавобим шуки, бу ҳаё эмас, балки ожизлик, қўрқоқлик ва хорликдир. Буни ҳаё дейиш мажоз бўлиши мумкин, холос.
Ҳаё қилинаётган нарсанинг қабоҳати ҳақиқий бўлгандагина ундан қилинган ҳаё ҳақиқий бўлади. Баъзи одамларга ёқмайдиган, аммо ўзи аслида яхши бўлган нарсадан тортиниш ҳаё бўлмайди, аксинча, хунук иш бўлади.
Бунинг мисоли – баъзи содда аёлларнинг хилват жойда безори тўсиб, тажовуз қилмоқчи бўлганда, одамлар билиб қолса уят бўлади, деган хаёл билан дод солиб ёрдам сўрамаслиги. Аслида унинг дод солиши тажовузга учрашидан яхшидир.
Шунинг учун ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳаё фақат яхшилик келтиради», деганлар. Ана ўша ҳақиқий ҳаёдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чачвонидаги бокира қиздан ҳам ҳаёлироқ бўлганлари собит ҳақиқатдир. Аммо Аллоҳ таолонинг ҳурмати оёқ ости қилинганда у зотнинг ғазаблари олдида ҳеч нарса тура олмас эди. Ул зот биз учун ўрнакдирлар».
Ҳаё нимадан пайдо бўлади?
Жунайд раҳматуллоҳи алайҳи: «Ҳаё неъматларни ва нуқсонларни кўришдир. Иккисининг орасида ҳаё туғилади», деган.
Абул Фидо Исмоил Ҳаравий: «Ҳаё муҳаббат ила ўралган улуғлашдан туғилади», деган.
Қуръони Каримда ҳаё иккита оятда зикр қилинган.
Аллоҳ таоло Қасас сурасида:
ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ
«Бас, икковларидан бири ҳаё билан юриб келиб: «Отам сенга бизларга суғориб берганингнинг ҳақини тўлаш учун сени чақирмоқда», деди. Унга келганида ва қиссани айтиб берганида, у: «Қўрқма, золим қавмлардан нажот топдинг», деди», деган (25-оят).
Мусо алайҳиссаломнинг олдиларига икки қизнинг бири ҳаё билан уялибгина келиб:
«Отам сенга бизларга суғориб берганингнинг ҳақини тўлаш учун сени чақирмоқда», деди».
Бу оятда Шуъайб алайҳиссаломнинг қизлари ҳаё асосида тарбия топганлари алоҳида таъкидланмоқда.
Ва яна Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилади:
ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ
«Эй иймон келтирганлар! Набийнинг уйларига кирманг. Сизларга таомга изн берилганидагина унинг пишишига мунтазир бўлмайдиган бўлиб (киринг). Лекин чақирилсангиз, киринг-да, таомни еб бўлишингиз билан тарқалиб кетинг, гапга берилиб, (қолиб) кетманг. Албатта, бундай қилишингиз Набийга озор берур. У эса сизлардан ҳаё қиларди. Аллоҳ ҳақ(ни айтиш)дан ҳаё қилмайдир. Қачонки улардан бирор нарса сўрасангиз, парда ортидан сўранг. Шундай қилмоғингиз ўз қалбларингиз учун ҳам, уларнинг қалблари учун ҳам покроқдир. Сиз учун Расулуллоҳга озор бериш ва ундан кейин унинг жуфтларини никоҳингизга олишингиз ҳеч қачон мумкин эмас. Албатта, бундай қилмоғингиз Аллоҳнинг наздида буюк(гуноҳ)дир» (Аҳзоб сураси, 53-оят).
Ушбу ояти кариманинг маъноларини яна ҳам чуқурроқ англаб етишимиз учун унинг нозил бўлиши сабабини ўрганиб чиқайлик.
عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: تَزَّوَّجَ رَسُولُ اللهِ فَدَخَلَ بِأَهْلِهِ. قَالَ: فَصَنَعَتْ أُمِّي أُمُّ سُلَيْمٍ حَيْسًا فَجَعَلَتْهُ فِي تَوْرٍ. فَقَالَتْ: يَا أَنَسُ، اذْهَبْ بِهَذَا إِلَى رَسُولِ اللهِ، فَقُلْ: بَعَثَتْ بِهَذَا إِلَيْكَ أُمِّي، وَهِيَ تُقْرِئُكَ السَّلَامَ، وَتَقُولُ: إِنَّ هَذَا لَكَ مِنَّا قَلِيلٌ يَا رَسُولَ اللهِ. قَالَ: فَذَهَبْتُ بِهَا إِلَى رَسُولِ اللهِ فَقُلْتُ: إِنَّ أُمِّي تُقْرِئُكَ السَّلَامَ، وَتَقُولُ: إِنَّ هَذَا لَكَ مِنَّا قَلِيلٌ يَا رَسُولَ اللهِ، فَقَالَ: «ضَعْهُ»، ثُمَّ قَالَ: «اذْهَبْ فَادْعُ لِي فُلَانًا وَفُلَانًا وَفُلَانًا، وَمَنْ لَقِيتَ»، وَسَمَّى رِجَالًا، قَالَ: فَدَعَوْتُ مَنْ سَمَّى، وَمَنْ لَقِيتُ. قَالَ: قُلْتُ لِأَنَسٍ: عَدَدَ كَمْ كَانُوا؟ قَالَ: زُهَاءَ ثَلَاثِمِائَةٍ، وَقَالَ لِي رَسُولُ اللهِ: «يَا أَنَسُ هَاتِ التَّوْرَ»، قَالَ: فَدَخَلُوا حَتَّى امْتَلَأَتِ الصُفَّةُ وَالْحُجْرَةُ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ: «لِيَتَحَلَّقْ عشَرَةٌ عَشَرَةٌ، وَلْيَأْكُلْ كُلُّ إِنْسَانٍ مِمَّا يَلِيهِ»، قَالَ: فَأَكَلُوا حَتَّى شَبِعُوا، قَالَ: فَخَرَجَتْ طَائِفةٌ وَدَخَلَتْ طَائِفَةٌ حَتَّى أَكَلُوا كُلُّهُمْ، فَقَالَ لِي: «يَا أَنَسُ، ارْفَعْ»، قَالَ: فَرَفَعْتُ، فَمَا أَدْرِي حِينَ وَضَعْتُ كَانَ أَكْثَرَ أَمْ حِينَ رَفَعْتُ. قَالَ: وَجَلَسَ طَوَائِفُ مِنْهُمْ يَتَحَدَّثُونَ فِي بَيْتِ رَسُولِ اللهِ، وَرَسُولُ اللهِ جَالِسٌ، وَزَوْجَتُهُ مُوَلِّيَةٌ وَجْهَهَا إِلَى الْحَائِطِ، فَثَقُلُوا عَلَى رَسُولِ اللهِ، فَخَرَجَ رَسُولُ اللهِ فَسَلَّمَ عَلَى نِسَائِهِ، ثُمَّ رَجَعَ، فَلَمَّا رَأَوْا رَسُولَ اللهِ قَدْ رَجَعَ ظَنُّوا أَنَّهُمْ قَدْ ثَقُلُوا عَلَيْهِ. قَالَ: فَابْتَدَرُوا الْبَابَ فَخَرَجُوا كُلُّهُمْ، وَجَاءَ رَسُولُ اللهِ حَتَّى أَرْخَى السِّتْرَ وَدَخَلَ، وَأَنَا جَالِسٌ فِي الْحُجْرَ، فَلَمْ يَلْبَثْ إِلَّا يَسِيرًا حَتَّى خَرَجَ عَلَيَّ، وَأُنْزِلَتْ هَذِهِ الْآيَة، فَخَرَجَ رَسُولُ اللهِ وَقَرَأَهُنَّ عَلَى النَّاسِ:ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ إِلَى آخِرِ الْآيَةِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ ومُسْلِمٌ.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйланиб, ўз аҳллари ҳузурига кирганларида, онам ҳийс (номли таом) қилиб, тавр(идиш)га солиб:
«Эй Анас, мана буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга олиб боргин-да, « Эй Аллоҳнинг Расули, буни сизга онам бериб юборди, у сизга салом айтди ва мана шу озгина нарса биздан сизга, деб айтди», дегин», деди. Мен уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга олиб бориб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, онам сизга салом айтди ва мана шу озгина нарса биздан сизга, деб айтди», дедим.
Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уни қўй, – дедилар. Сўнгра: – Энди бориб, фалончи, фалончиларни ва йўлда учратган одамларингни ҳам айтиб кел», деб бир қанча одамларнинг исмларини айтдилар. Мен у зот айтган одамларни ва йўлда учратганларимни чақириб келдим».
– (Ровийлардан бири) Анасга «Неча киши эдилар?» дедим.
«Уч юз кишича», деди –.
«Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
«Эй Анас, таврни олиб кел», дедилар.
Улар киришди, ҳатто суффа ва ҳужра одамларга тўлиб кетди. Расуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ўнта-ўнтадан халқа бўлиб ўтиринглар, ҳар ким ўз олдидан есин», дедилар.
Ҳаммалари еб, тўйдилар. Бир гуруҳи чиқиб, бир гуруҳи кириб, ҳаммалари едилар. Сўнг менга:
«Эй Анас, кўтар», дедилар.
Олиб келиб қўйганимда кўпмиди ёки қайтариб олганимдами, билмайман. Ўшалардан баъзи гуруҳлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйларида ўтириб, гаплашиб қолдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўтирдилар. Аёллари эса юзини деворга ўгириб ўтирарди. Бу ҳолат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга оғир келганидан, ташқарига чиқиб, аёлларига салом бериб кейин қайтиб келдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қайтиб келганларини кўрган чоғларида ўтирганлар у зотнинг оғир олганларини билдилар ва ҳаммалари эшик томон юриб, чиқиб кетдилар.
Расулуллоҳ пардани тушириб, ичкарига кирдилар, мен ҳужрада ўтирар эдим. Сал ўтмай, олдимга чиқдилар. Аллоҳ у кишига: « Эй иймон келтирганлар! Набийнинг уйларига кирманг. Сизларга таомга изн берилганидагина, унинг пишишига мунтазир бўлмайдиган бўлиб (киринг). Лекин чақирилсангиз, киринг-да, таомни еб бўлишингиз билан тарқалиб кетинг, гапга берилиб, (қолиб) кетманг. Албатта, бундай қилишингиз Набийга озор берур», оятини охиригача нозил қилди. Расулуллоҳ ташқарига чиқиб, одамларга ўқиб бердилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
Яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйларига сиз учун таомга изн берилганида, таом пишишини кутиб ўтирмайдиган бўлиб киринг. Бошқача айтганда, тайёр бўлиб турган таомни тановул қилиш учун изн берилганида киринг.
«Лекин чақирилсангиз, киринг-да, таомни еб бўлишингиз билан тарқалиб кетинг, гапга берилиб, (қолиб) кетманг».
Ўша таом учун сизга изн берилганида, киришингиз билан таомни еб, қайтиб чиқиб кетинг. Овқатни еб бўлиб ҳам улфатчилик учун гапни чўзиб ўтирманг.
«Албатта, бундай қилишингиз Набийга озор берур».
Ул зот ўз аҳли билан қолишлари, зиммаларидаги вазифаларни адо этишлари лозим эди. Сиз буни эътиборга олмай, гаплашиб ўтирибсиз. Бу ҳол Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни безовта қилар эди.
«У эса сизлардан ҳаё қиларди».
Меҳмонларга «Уйдан чиқиб кетинглар», деб айта олмас эди.
«Аллоҳ ҳақ(ни айтиш)дан ҳаё қилмайдир».
Шунинг учун сизга «Таомни еб бўлганингиздан сўнг гапга берилиб ўтирмай, тезда чиқиб кетинг», демоқда.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари, сийратлари ва ҳадисларида ҳам ҳаё ҳақида маълумотлар кўп.
«Руҳий тарбия» китобининг 2-жузи асосида тайёрланди
Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 14 апрелдаги 03-07/2439-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.