Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия дарслари (159-дарс). Риёнинг турлари

19:00 / 06.11.2021 6137 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Риёнинг бир неча тури бор.

1. Бадан ила риё қилиш.

Бунда озғинлик ва сарғайишни зоҳир қилинади. Бу билан қаттиқ ижтиҳод қилаётгани, дин учун маҳзунлик ва охират хавфи кучли эканини одамларга кўз-кўз қилишга ҳаракат қилинади. Чунки аҳли дунёнинг риёси семизлик, рангнинг тозалиги, қоматнинг мўътадиллиги, юзнинг гўзаллиги, баданнинг поклиги ва аъзоларнинг қуввати ила бўлади.

2. Ташқи кўриниш ва кийим ила бўлади.

Бунда сочни тўзиган ҳолда тутиш, юзда сажда асарини қолдириш, қўпол кийим кийиш, енгни калта қилиш, кийимни покламаслик, уни йиртиқ ҳолида қўйиш кабилар суннатга эргашиш даъвоси ила қилинади.

Аҳли дунёнинг бу борадаги риёси нафис кийимлар, қимматбаҳо маркаблар, кийим ва маскандаги турли кенгликлар ва чиройли кўринишлар ила бўлади.

3. Гап-сўз ила бўладиган риё.

Бу турдаги риё дин аҳлида ваъз ва иршод, ҳикматни нутқ қилиш, илмнинг кўплигини билдириш учун хабарлар ва асарларни ёд олиш билан бўлади.

Шунингдек, одамлар жамланган ерда лабини қимирлатиб, зикр қилиб туриш, уларнинг олдида безарурат амри маъруф ва наҳйи мункар қилиш билан бўлади.

Аҳли дунёнинг бу турдаги риёси эса шеърлар ва масалларни ёд олиш, ибораларни алоҳида оҳанг билан гапириш ва кўпчилик билмайдиган сўзларни ишлатиш билан бўлади.

4. Амал билан бўладиган риё.

Бу риё намозхоннинг рукуъ ва саждани узун қилиши каби ишлар билан бўлади.

Аҳли дунё эса манманлик ва гердайиш каби бойлик ва обрўни кўз-кўз қилувчи нарсалар ила риёкорлик қиладилар.

5. Дўстлар ва зиёратчилар билан мақтаниш.

Бунда риёкор машҳур олимни уйига «Фалончиникига машҳур олим келибди», дейилиши учун таклиф қилади. Ёки «Мен Фалончининг мажлисида иштирок этаман», дея доимо мақтаниб юриш билан бўлади.

«Руҳий тарбия» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир оят тафсири 6қисм Аллоҳ таоло Қуръонда шундай деб марҳамат қилган Ёки кофирларнинг қилган амаллари қаватмақават тўлқин ва унинг устида қора давоми...

3999 05:00 / 01.03.2017
Руҳий тарбия соҳасида бу икки сифат деярли доимо бирга зикр қилиб келинган. Баъзи ҳолатларда иккисини бир нарса деб тушунилгани ҳам мулоҳаза қилинади. Биз ўзимиз давоми...

6097 05:00 / 28.02.2017
Тоатларни ортга суриш мавжудлиги сени улардан ман қилмаслиги учун, У Зот уларни тайинли вақтларга боғлаб қўйди ва сенга ихтиёр улуши қолиши учун вақтни давоми...

5504 17:22 / 26.03.2017
Ҳар бир мўминмусулмон банда эҳтиёт бўлиши лозим бўлган қалб хасталикларидан бири фосиқликдир. .Фисқ, сўзи луғатда қобиқни тешиб чиқиш маъносини давоми...

4811 17:00 / 07.08.2021