Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия дарслари (211-дарс) Ибодат оқиллик аломатидир

19:00 / 31.12.2022 4370 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَا مِنْ أَيَّامٍ أَحَبُّ إِلَى اللهِ أَنْ يُتَعَبَّدَ لَهُ فِيهَا مِنْ عَشْرِ ذِي الْحِجَّةِ، يَعْدِلُ صِيَامُ كُلِّ يَوْمٍ مِنْهَا بِصِيَامِ سَنَةٍ، وَقِيَامُ كُلِّ لَيْلَةٍ مِنْهَا بِقِيَامِ لَيْلَةِ الْقَدْرِ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Аллоҳ учун зулҳижжанинг ўн куничалик Унга ибодат қилишга маҳбуброқ кун йўқ. Уларнинг бир кунлик рўзаси бир йиллик рўзага тенгдир. Уларнинг бир кечасини бедор ўтказиш эса Лайлатул қадрни бедор ўтказишга тенгдир», дедилар. 

Термизий ривоят қилган.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّ الْعَبْدَ إِذَا نَصَحَ سَيِّدَهُ وَأَحْسَنَ عِبَادَةَ رَبِّهِ فَلَهُ أَجْرُهُ مَرَّتَيْنِ». رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Қул қачонки хожасига насиҳат қилса ва Роббига яхшилаб ибодат қилса, унинг ажри икки марта бўлгай», дедилар». 

Учовлари ривоят қилишган.

Ибодат ҳақидаги ҳикматли сўзлардан намуналар:

– Абу Дардо розияллоҳу анҳу Маслама ибн Махладга ёзган мактубида шундай дейди:

«Аммо баъду: Қачон банда Аллоҳ таолонинг тоатига амал қилса, Аллоҳ унга муҳаббат қилади. Қачон Аллоҳ муҳаббат қилса, уни Ўз халқига маҳбуб қилиб қўяди.
Қачон банда Аллоҳ таолога маъсият қилса, уни Аллоҳ ёмон кўради. Қачон Аллоҳ ёмон кўрса, уни Ўз халқига ёмон кўрсатиб қўяди».

– Ибн Қайюм айтади:

«Ибодатнинг мадори ўн беш асосдадир. Ким уларни мукаммал қилса, бандалик мартабаларини мукаммал қилган бўлади. Бунинг баёни қуйидагича: Ибодат қалб, тил ва аъзоларга тақсимланган. Бандалик аҳкомлари бешта: фарз, мустаҳаб, ҳаром, макруҳ, мубоҳ. Улар қалб, тил ва аъзоларнинг ҳар бирига оиддир. (Ҳаммаси ўн бешта бўлади)».

Ибодатнинг фойдаларидан:

1. Ибодат мақом ва маконни юқори қилади.

2. Ибодатда улкан савоблар бор.

3. Ибодатда Роббул оламиннинг розилиги бор.

4. Ибодатда диннинг аломати бор.

5. Ибодатда яқийннинг далили бор.

6. Ибодатнинг мукофоти жаннатда сокин бўлишдир.

7. Ибодат таваккулнинг далилидир.

8. Ибодат оқиллик аломатидир.

9. Ибодат Аллоҳ таоло берган тавфиқнинг аломатидир.

10. Ибодат қилган одамни фаришталар қанотлари билан ўраб, муҳофаза қиладилар.

11. Ибодат қилган одамнинг атрофига раҳмат ёғилади.

12. Ибодат банданинг ўзига берилган неъматга шукр қилиши суратларидан биридир.

13. Яхши ибодатнинг самараси Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумонда бўлишдир.

14. Ибодат қабр саволида нажот беради.

15. Ибодатнинг самараси сабрдир. Сабрнинг самараси яхши эваздир.

«Руҳий тарбия» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сабр қилиш қийин ва машаққатли бўлса ҳам, илм ва амал қоришмасидан унинг маъжунини тайёрласа бўлади. Зотан, қалбнинг барча хасталикларига худди шу икки нарса ndash давоми...

2194 15:05 / 30.06.2024
Ҳар бир инсон нафсини ислоҳ қилишга ва уни яхши томонга ўзгартиришга ҳаракат қилади. Баъзилар бу ишни чорасиз деб, ноумидликка тушади. Қуйидаги сатрларда давоми...

4239 05:00 / 01.03.2017
Аббос ибн Абдулмуттолиб розияллоҳу анҳу ўз ўғиллари Абдуллоҳ розияллоҳу анҳуга қуйидагиларни айтганлар.Сени анави одам Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу давоми...

15431 05:00 / 07.03.2017
Имоми Роббоний Аҳмад Форуқ Сарҳандий қуддиса сирруҳуИмоми Роббоний раҳматуллоҳи алайҳи ҳижрий 971 сана, милодий 1563 сана шаввол ойининг ўн тўртинчи куни, жумъа давоми...

6536 15:07 / 15.02.2019