
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ
ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ
«Шу чоғда Закариё Роббига дуо қилиб: «Роббим, менга Ўз ҳузурингдан покиза зурриёт ҳадя эт. Албатта, Сен дуони эшитувчисан», – деди.
Меҳробда намоз ўқиб турганида, фаришталар унга: «Албатта, Аллоҳ сенга Аллоҳдан бўлган «калима»ни тасдиқловчи, пешво, шаҳвати тийилган, набий ҳамда солиҳлардан бўлган Яҳёнинг хушхабарини бермоқда», деб нидо қилдилар» (Оли Имрон сураси, 38-39-оятлар).
Аллоҳ таоло Ийсо алайҳиссаломнинг сифатларини шундай баён қилади:
ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ
«Ўшанда фаришталар дедилар: «Эй Марям! Албатта, Аллоҳ сенга Ўзидан бўлган «калима»нинг хушхабарини бермоқдаки, унинг исми Масиҳ Ийсо ибн Марям, дунёю охиратда обрўли ва муқарраблардандир. У бешикда ҳам, навқиронлигида ҳам одамларга гапиради ва у солиҳлардандир» (Оли Имрон сураси, 45-46-оятлар).
Аллоҳ таоло Ўзи набий сифатида танлаб олган бандаларидан бир қанчасининг номларини зикр қилар экан, уларнинг барчаси аҳли солиҳлардан эканлигини алоҳида таъкидлайди:
ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ
ﭮ ﭯ ﭰ ﭱﭲ ﭳ ﭴﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ
ﮈ ﮉ ﮊ ﮋﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ
ﮑ ﮒ ﮓ ﮔﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ
«Ана ўшалар Иброҳимга қавмига қарши берган ҳужжатларимиздир. Кимни хоҳласак, даражасини кўтарамиз. Албатта, Роббинг ўта ҳикматлидир, ўта билувчидир.
Ва унга Исҳоқни ва Яъқубни ҳадя этдик. Барчаларини ҳидоят қилдик. Илгари Нуҳни ҳам ҳидоят қилган эдик. Ва унинг зурриётидан Довуд, Сулаймон, Айюб, Юсуф, Мусо ва Ҳорунни ҳам. Яхшилик қилувчиларни ана шундай мукофотлармиз.
Ва Закариё, Яҳё, Ийсо ва Илёсни ҳам. Ҳаммалари аҳли солиҳлардир.
Ва Исмоил, Ясаъ, Юнус ва Лутни ҳам. Барчаларини бутун оламлардан афзал қилдик» (Анъом сураси, 83-86-оятлар).
Айни пайтда Аллоҳ таоло барча набийларига, расулларига хитоб қилиб, уларни солиҳ амаллар қилишга буюради:
ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ
«Эй расуллар! Пок нарсалардан енглар ва солиҳ амал қилинглар. Албатта, Мен нима амал қилаётганингизни ўта билувчиман» (Муъминун сураси, 51-оят).
Солиҳлик фақат Набийларнинг эмас, иймони ҳақиқий бўлган мўминларнинг ҳам бош сифатидир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ
«Аллоҳ сизлардан иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга уларни ер юзида худди улардан олдин ўтганларни халифа қилганидек, халифа қилишни, улар учун Ўзи рози бўлган динни мустаҳкамлашни ва уларнинг хавф-хатарларидан сўнг омонликни бадал қилиб беришни ваъда қилди. Менгагина ибодат қилурлар ва Менга ҳеч нарсани ширк келтирмаслар. Шундан кейин ҳам ким куфр келтирса, бас, ана ўшалар – ўзлари фосиқлардир» (Нур сураси, 55-оят).
Ушбу оятда Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларидан иймон келтириб, солиҳ амаллар қилганларига кўп башоратлар ваъда қилмоқда.
Ўша ваъдалар қуйидагилардир:
«Аллоҳ сизлардан иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга уларни ер юзида худди улардан олдин ўтганларни халифа қилганидек, халифа қилишни...»
Олдинги ўтган умматлардан қайси бири Аллоҳ таолога иймон келтирган ва бу иймони ҳақиқий бўлиб, бутун вужудини қамраб олган ҳамда ўша ҳақиқий иймонлари тақозоси ила солиҳ амаллар қилиб ҳаёт кечирган бўлса, Аллоҳ таоло уларни ер юзига Ўзининг халифаси этиб тайинлаб қўйган эди. Ер юзида ҳукми юритилиши учун уларни Ўзига ўринбосар қилиб қўйган эди.
Энди ўшалар каби ер юзида халифа бўлиш имконияти фақат Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларида бордир. Уларнинг мазкур халифаликка эришишлари учун асосий шарт иймон келтириб, амали солиҳ қилишдир.
Ислом уммати ушбу шартни бажарган даврларда Аллоҳ таоло ваъдасининг устидан чиққан.
Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик пайтларида улар Арабистон Ярим ороли, Баҳрайн, Яман ва бошқа жойларда халифа бўлиб, Аллоҳнинг амрини юрита бошладилар.
Ул зотдан сўнг, ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ халифа бўлган даврларда эса Ислом давлати чегаралари Форс, Шом ва Мисрнинг бир қанча ерлари қадар кенгайди.
Иккинчи халифа Умари Одилнинг вақтларида Ислом мазкур юртларнинг ҳамма жойларига тарқалди. Ўша пайтдаги дунёнинг энг катта икки империяси – Рим ва Форс империялари инқирозга учради.
Ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг даврларига келиб эса Ислом давлати ҳудудлари ер юзининг машриқидан мағрибигача кенгайди.
Бу улкан футуҳотларнинг асосий сабаби мусулмонларнинг пок иймонию солиҳ амаллари бўлди. Мусулмонлар ўша шартни бажарганлари учун Аллоҳ уларга имкон бериб, ер юзида халифа қилиб қўйди. Шу билан бирга, Аллоҳ таоло мусулмонларга иймонлари ва амали солиҳлари учун бошқа нарсаларни ҳам, жумладан,
«...улар учун Ўзи рози бўлган динни мустаҳкамлашни...» ваъда қилди.
Мазкур даврда, яъни Расули Акрам ва хулафои рошидинлар даврида мусулмонлар ҳақиқий иймон соҳиблари бўлиб, амали солиҳда бардавом бўлганлар ва Аллоҳ таоло улар учун Ўзи рози бўлган динни – Ислом динини ер юзида мустаҳкамлади. Ҳамма Исломга тобе бўлди. Ислом ҳукми асосида, Ислом адолати остида яшай бошладилар.
Бунинг устига, Аллоҳ таоло иймонлари ва солиҳ амаллари учун
«...уларнинг хавф-хатарларидан сўнг омонликни бадал қилиб беришни ваъда қилди».
Ушбу оят ҳақида Робиъ ибн Анас Абул Олиядан қуйидагиларни ривоят қиладилар:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг саҳобалари Маккада ўн йилдан кўпроқ вақт Аллоҳнинг ёлғиз Ўзига ибодат қилишга ва Унга ширк келтирмасликка махфий равишда, қўрққан ҳолларида даъват этдилар.
Уларга уруш қилиш буюрилмади. Балки Мадинага ҳижрат қилишга амр қилиндилар. Бас, у ерга келдилар ва Аллоҳ таоло уларга уруш қилишни амр этди. Ўшанда ҳам хавф-хатар остида эдилар. Кечасию кундузи қурол билан юрар эдилар. Бунга ҳам Аллоҳ хоҳлаганича сабр қилдилар. Бир куни саҳобалардан бири:
– Эй Аллоҳнинг Расули, биз энди абадий шундай хавфда ўтамизми? Бизга силоҳимизни қўядиган кун келмайдими? – деб сўради. Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам:
– Фақат озгина сабр қиласизлар, холос. Сўнгра сизлардан ҳар бирингиз тўп-тўп одамлар ичида ўтирса ҳам, ёнида бир парча темир бўлмайдиган кунлар келади, – дедилар.
Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди. Бас, Аллоҳ Пайғамбарини Арабистон Ярим оролига зоҳир қилди. Ҳаммалари омонликка кирдилар, қуролни қўйдилар.
Сўнгра Аллоҳ Пайғамбарини Ўзига олди. Ундан кейин Абу Бакр, Умар ва Усмонларнинг даврларида ҳам омонликда бўлдилар. Ундан кейин бўлган ишлар бўлди. Уларга Аллоҳ яна хавфни қайтарди. Бас, улар шартни йўқотиб, ҳолни ўзгартирдилар, ўзлари ҳам ўзгаришга дучор бўлдилар».
«Менгагина ибодат қилурлар ва Менга ҳеч нарсани ширк келтирмаслар».
Ана ўшанда Мен уларни ер юзига халифа қилиб, динларини мустаҳкам этиб, хавфлари ўрнига омонликни бераман.
«Шундан кейин ҳам ким куфр келтирса, бас, ана ўшалар – ўзлари фосиқлардир».
Шунча нарсани кўриб-билиб туриб, куфр келтирган одам фосиқ бўлмаса, ким фосиқ бўлсин?!
Ислом тарихига диққат билан назар ташлар эканмиз, ушбу ояти карима мўъжизаси олдида бош эгамиз. Мусулмон уммати иймонига қанчалик содиқ бўлса, Аллоҳнинг ёлғиз Ўзига қанчалик сидқидилдан ибодат этса, динга қанчалик кўп амал қилса, ер юзини обод қилишда шунчалик пешқадам бўлган, Ислом дини шунчалик мустаҳкам турган, омонликлари шунчалик ишончли бўлган.
Аксинча, мусулмонларнинг иймони қанчалик заиф, Аллоҳга ибодатда қанчалик суст ва динга амал қилишлари қанчалик оз бўлган бўлса, ер юзини обод этиш борасида шунчалик ортда қолганлар, динлари шунчалик ғариб бўлган ва кўпдан-кўп хавф-хатарларга йўлиққанлар.
Солиҳ амалларнинг фазилати ҳақида Аллоҳ таоло яна бундай деб марҳамат қилади:
ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ
«Аллоҳга даъват қилган, солиҳ амалларни қилган ва «Албатта, мен мусулмонларданман!» деган кишидан кўра гўзал сўзли ким бор?!» (Фуссилат сураси, 33-оят).
Дунёдаги энг гўзал сўз Аллоҳ таолонинг йўлига чақирувчи сўздир. Дунёдаги энг гўзал сўзловчи Аллоҳ таолога чақирувчининг ўзидир. Аммо ўша сўзнинг ҳақиқатда гўзал бўлиши ва ўша сўзловчининг ўзи энг гўзал сўзловчи бўлиши учун қуруқ чорловнинг ўзи етмайди. Балки шу билан бирга, солиҳ амал ҳам бўлиши ҳамда
«Албатта, мен мусулмонларданман!» дейиши керак.
Ана ўшандагина у одам энг гўзал сўз сўзлаган бўлади. Зеро, фақат мусулмонлиги туфайли шу фазлга эга бўлгандир.
Ана ўшандагина у одам энг гўзал сўз сўзлаган бўлади. Зеро, фақат мусулмонлиги туфайли шу фазлга эга бўлгандир.
Демак, ўша сифат ўзида қолиши учун ҳар бир мусулмон, аввало амали солиҳ қилмоғи, бошқача қилиб айтганда, ўзи даъват қилаётган нарсага ҳаммадан аввал ўзи амал қилмоғи лозим.
Иккинчидан, мазкур йўлга кирган одам ўта камтар бўлмоғи лозим. Одамлар унга ҳавас қилсалар, уни гўзал сўз ва гўзал ахлоқ соҳиби сифатида эҳтиром қилсалар, «Албатта, мен мусулмонларданман», дейиши керак.
Яъни «Агар менда бирор яхшилик кўрсангиз, бу менинг мусулмон бўлганимдандир», дейиши лозим. Ана ўшандагина у энг гўзал сўзли киши бўлади.
«Руҳий тарбия» китобининг 2-жузи асосида тайёрланди
Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 14 апрелдаги 03-07/2439-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.