1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Турли муносабатларга оид зикрлар (давоми)

12:30 / 29.12.2018 2987 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мурид бозорга кираётиб, қуйидаги ҳадисда келган дуони ўқийди.

عَنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «مَنْ دَخَلَ السُّوقَ فَقَالَ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ، لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الْحَمْدُ، يُحْيِي وَيُمِيتُ، وَهُوَ حَيٌّ لَا يَمُوتُ، بِيَدِهِ الْخَيْرُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، كَتَبَ اللهُ لَهُ أَلْفَ أَلْفِ حَسَنَةٍ، وَمَحَا عَنْهُ أَلْفَ أَلْفِ سَيِّئَةٍ، وَرَفَعَ لَهُ أَلْفَ أَلْفِ دَرَجَةٍ». وَفِي رِوَايَةٍ: بَدَلَ «وَرَفَعَ لَهُ أَلْفَ أَلْفِ دَرَجَةٍ» «وَبَنَى لَهُ بَيْتًا فِي الْجَنَّةِ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким бозорга кирганда «Лаа илааҳа иллаллооҳу, ваҳдаҳуу лаа шариика лаҳуу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, юҳйии ва юмийту ва ҳува ҳайюн лаа ямууту, биядиҳил хойру ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодиир», деса, Аллоҳ унга миллионта ҳасана ёзади ва ундан миллион ёмонликни ўчиради ҳамда уни миллион даражага кўтаради», дедилар».

Бошқа бир ривоятда: «Уни миллион даражага кўтаради» жумласининг ўрнига «ва унга жаннатдан бир уй қуради», дейилган.

Термизий ривоят қилган.

Дуонинг маъноси: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Унинг Ўзи ёлғиздир, шериги йўқдир. Мулк Уникидир ва ҳамд Уникидир, тирилтирур ва ўлдирур ва У тирикдир, ўлмас. Яхшилик Унинг қўлидадир ва У ҳар бир нарсага қодирдир».

Ўнг тарафи билан қиблага қараб, ҳадисларда келган дуоларни ўқиб ётиш ҳам уйқунинг одобларидандир.

Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган ҳадисда ухлашдан олдин

«بِاسْمِكَ رَبِّي وَضَعْتُ جَنْبِي وَبِكَ أَرْفَعُهُ، فَإِنْ أَمْسَكْتَ نَفْسِي فَارْحَمْهَا، وَإِنْ أَرْسَلْتَهَا فَاحْفَظْهَا بِمَا تَحْفَظُ بِهِ عِبَادَكَ الصَّالِحِينَ».

«Бисмика Роббий, вазаъту жанбий ва бика арфаъуҳу. Фа ин амсакта нафсий, фарҳамҳаа ва ин арсалтаҳаа, фаҳфазҳаа бимаа таҳфазу биҳи ъибаадакас-солиҳийн» деган дуо ўқилиши айтилган.

Дуонинг маъноси: «Роббим, исминг ила ёнимни қўйдим ва Сенинг ила уни кўтарурман. Агар жонимни тутиб қоладиган бўлсанг, унга раҳм қилгин. Агар қўйиб юборадиган бўлсанг, уни солиҳ бандаларингни муҳофаза қиладиган нарса ила муҳофаза қил».

Имом Бухорий Оиша онамиздан ривоят қилади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар кеча жойларига ётсалар, икки кафтларига «Қул ҳуваллоҳу аҳад», «Қул аъуузу би-роббил фалақ» ва «Қул аъуузу бироббиннаас» сураларини ўқиб, дам солиб, қўллари етган жойгача баданларига, бошлари ва юзларидан бошлаб, олд тарафларига суртиб ётар эдилар. Буни уч марта қилар эдилар».

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Икки хислат ёки одат бор. Мўмин банда уларни муҳофаза қилса, албатта жаннатга киради. Иккиси осондир ва уларга амал қиладиган оздир. Ҳар бир намоздан кейин ўн марта тасбеҳ айтади, ўн марта Аллоҳга ҳамд айтади ва ўн марта такбир айтади. Ўша ҳаммаси тилда бир юз элликта, тарозида бир минг беш юзта. 

Қачон ётар жойини олса, ўттиз тўрт марта такбир, ўттиз уч марта ҳамд ва ўттиз уч марта тасбеҳ айтади. Булар тилда юзта, тарозида мингта». 

Батаҳқиқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уларни қўллари билан санаётганларини кўрдим. Шунда:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Уларнинг оз бўлгани ва уларга амал қиладиган оз бўлиши қандай?» дейишди.

«Шайтон бирингизга уйқусида келади ва уни айтишидан олдин ухлатиб қўяди. Намозида келиб, уни айтишидан олдин ҳожатини эсига солади», дедилар».

«Сунан» эгалари ривоят қилишган.

Мусулмон инсон уйқусидан олдинги охирги каломи Аллоҳ таолонинг зикри бўлиши учун ҳаракат қилади.

 Шунингдек, кечаси таҳажжудга уйғонганда ҳам аввалги каломи зикр бўлиши учун ҳаракат қилади.

 

(давоми бор)

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳимАли розияллоҳу анҳу дедилар Тақво Аллоҳдан қўрқиш, Қуръонга амал қилиш, озга қаноат қилиш, кетадиган кунга тайёргарлик кўришдирrdquo. давоми...

7638 05:00 / 01.03.2017
Исломнинг бешинчи рукни бўлмиш ҳаж ибодати ҳам нафсни поклашда ва ахлоқни сайқаллашда катта таъсири бор омилдир. Бу маънони Қуръони Каримда ҳаж ҳақида келган давоми...

5169 15:30 / 25.04.2020
Тўққизинчи ҳикмат Ҳолатларнинг турлитуман бўлиб келиши туфайли амалларнинг жинси турлихил бўладиrdquoҲолат деб, инсонда бир пайдо бўлиб, ўрнашиб қолмасдан ўтиб давоми...

3800 05:00 / 01.03.2017
Қаттиқ қийинчиликка тушган бир киши ҳақида ҳикоя қилинади. У кишини қарзи жуда қийнаб қўйди. Чунки, унинг гарданидаги қарз 500000 динорга етган эди. Уни тўлай давоми...

11262 05:00 / 01.03.2017