1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Вирд ва ибодатлар тақсими

18:30 / 04.04.2020 2846 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таолонинг маърифати ва ваъдасининг тасдиғи ҳосил бўлса ҳамда умрнинг қисқалиги англаб етилса, ўша қисқа умрда қисқаликка йўл қўймаслик вожиб бўлади. Нафс бир нарсани қайта-қайта такрорлайверса, уни малол олиб қолади. Шунинг учун уни турли ишларга солиб туриш керак.

Аллоҳ таоло Инсон сурасида марҳамат қилади:

«Эртаю кеч Роббинг исмини зикр қил. Ва тунда ҳам Унга сажда қил ва узоқ тунларда Уни поклаб ёд эт» (25-26-оятлар).

Бу ва бунга ўхшаш бошқа оятлардаги маънолар Аллоҳ таолонинг йўлида юришда вақтни тартибга солиш ва уни вирдлар ила давомли равишда обод қилиб туриш кераклигини англатади.

Аллоҳ таоло Фурқон сурасида марҳамат қилади:

«У ибрат олмоқни ирода қилган ва шукр қилмоқни ирода қилган киши учун кеча-кундузни бирин-кетин қилган Зотдир» (62-оят).

Яъни тунда қила олмай қолганини кундузи ёки аксинча қилади. Шундай қилиб хилма-хиллик юзага келади.

кундалик вирдлар ва уларнинг тартиби

«Кундалик вирдлар ва уларнинг тартиби» деганда, бугунги куннинг таъбири билан айтганда, муриднинг кун тартиби кўзда тутилади. Албатта, бунда муриднинг ёши, илми, касби, шахси ва бошқа барча омиллар ҳисобга олинади.

Китобларда умумий тарзда айтиб ўтилса ҳам, алоҳида ёлғиз бир шахсга келганда ана ўша умумий нарсалардан унга мос келгани татбиқ қилинади. Ўтган машойихлар ҳам бу нарсага алоҳида эътибор берганлар.

Хусусан, имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳи жуда нодир тарзда ажойиб фикрларни баён қилган: «Билки, бир кеча-кундуз йигирма тўрт соатдан иборатдир. Унинг учдан бирида, яъни саккиз соат ухлаш мўътадилликдир. Ким бундан оз ухласа, бадани учун изтиробдан омон бўла олмайди. Ким бундан кўп ухласа, дангасалиги зиёда бўлади. Кечаси етарли ухлаган киши кундузи ухламайди. Кечаси уйқуси кам бўлган одам наҳорда камини тўлдириб олади».

«Руҳий тарбия» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзгани авратига тикилмоқ шариатимизда ҳаром қилинган. Лекин фуқаҳолар маълум истисноларни баён қилган бўлиб, уларни авратига қараш мубоҳ саналади.1. Инсоннинг ўз давоми...

4510 15:09 / 26.09.2020
Ҳар доим қабр азоби ҳақида сўзлашадию, қабр роҳати ҳақида сўзланмайди.Қабр неъматлари1. Унга жаннат тўшакларидан тўшаб берилади.2. Унга жаннат либосларидан давоми...

3133 15:20 / 10.01.2023
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар .Жоним қўлида бўлган Зот давоми...

2726 10:14 / 25.01.2025
Бу шунчаки дарахт эмас, бу одамлар учун сабоқ.Ушбу дарахт Венгриядаги Бюкк тоғ тизмасида йўл бўйлаб ўсади. Кўп йиллар олдин кимдир ингичка шохнинг пастки қисмини давоми...

3207 18:30 / 21.05.2021