Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия дарслари (207-дарс) Тавҳиднинг фойдалари

00:00 / 05.12.2022 3321 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Аллоҳ таолога нисбатан бўладиган одобнинг энг улуғ даражаси тавҳиддир, шунинг учун тавҳид бағрикенгликнинг энг улуғ сабабидир.

2. Ким тавҳиднинг ҳақиқатини рўёбга чиқарса, ҳисобсиз ва азобсиз жаннатга киради.

3. Тавҳид, агар қалбда ундан ачитқининг бир донасича бўлса ҳам дўзахда абадий қолишдан халос қилади. Агар у қалбда мукаммал бўлса, дўзахга киришни бутунлай ман қилади.

4. Тавҳид ила гуноҳлар мағфират қилинади ва ёмонликлар ўчирилади.

5. Тавҳид – бу дунё ва охират ғамларининг кетишининг бош сабаби.

6. Тавҳид ила киши шайтондан сақланади.

7. Тавҳид ҳасадгўйнинг ёмонлигини даф қи­лади.

8. Тавҳидда бўлганларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алай­ҳи васалламнинг шафоатлари насиб бўлади.

9. Тавҳидда бўлганлар қиёмат куни Аллоҳ таолонинг изни ила ўз қариндошларини шафоат қиладилар.

10. Тавҳид соҳибига бу дунё ва охиратда ҳидоят, камолот ва омонлик ҳосил бўлади.

11. Тавҳид Аллоҳ таолонинг розилиги ва савобига эришишнинг асосий сабабидир.

12. Тавҳид барча эзгу гап-сўз ва амалларнинг қабул қилиниб, савобга сабаб бўлиши учун асосий шартдир.

13. Тавҳид бандага яхшиликларни қилишни, ёмонликлардан четланишни осон қилади ва мусибатларда тасалли 
беради.

14. Тавҳид қалбда камолга етса, эгасига иймонни маҳбуб қилади ва зийнатлайди ҳамда унга куфр, фисқ ва исённи ёмон кўрсатади.

15. Тавҳид бандани махлуқларга қул бўлишдан, улардан қўрқишдан, қарам бўлишдан озод қилади.

16. Тавҳид ила Аллоҳ таоло бу дунёда нусрат, иззат, шараф, ҳидоят ва осонликни кафолатлайди.

17. Тавҳид ила Аллоҳ таоло бу дунё ва охиратнинг ёмонликларини даф қилади ва фаровон ҳаёт ҳамда хотиржамлик ато этади.

18. Тавҳид комил бўлса, риё, нифоқ каби ботиний гуноҳи кабираларни даф қилади.

19. Тавҳидда бўлганларнинг ортидан қилинган дуо ва садақалар фойда беради.


«Руҳий тарбия» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло мўминмусулмон бандаларини севади ва уларнинг тавбаларини қабул қилишни хоҳлайди. Қуйидаги ояти карималар айнан шу маънода нозил қилинган бўлиб, бу давоми...

1973 19:00 / 26.10.2024
Аллоҳ таоло бандасига яхшиликни раво кўрса, уни ўз айбини ўзи кўрадиган қилиб қўяди. Айбни кўргандан кейин уни тўғрилаш осон бўлади. Ўз айбини ўзи аниқлашнинг тўрт давоми...

5487 05:00 / 28.02.2017
Одамлар бу дунёда турли даражаларда бўлганлари каби, охиратда ҳам турли даражада бўладилар. Охиратда улар тўрт қисмга бўлинадилар ҳалок бўлувчилар, давоми...

2715 19:00 / 28.12.2024
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Яхшилик юзингизни машриқ ёки мағриб томонга буришингизгина эмас. Лекин яхшилик ndash Аллоҳга, давоми...

2197 19:00 / 18.02.2023