Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия дарслари (141-дарс). Куфрнинг зарари ва мунофиқлик

18:30 / 19.06.2021 4779 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Куфрнинг зарарлари:

1. Куфр соҳиби дўзахда абадий қолади.

2. Куфр бу дунёда хорлик, охиратда зорлик келтиради.

3. Куфр эгасини ҳалокатга етаклайди.

4. Куфрдан кейин гуноҳ қолмайди.

Банда учун куфрдан хатарлироқ нарса йўқ. Шунинг учун у куфрнинг ўзи у ёқда турсин, куфрга оид нарсалардан ҳам эҳтиёт бўлиши лозим.

Куфр ва унга олиб борувчи нарсалар мўмин киши учун яқинлашганда куйдирадиган олов каби қўрқинчли ва ёқимсиз нарса бўлиши керак.

Мўмин киши куфрга тегишли ҳар бир катта-кичик нарсадан худди ёниб турган даҳшатли оловдан қўрққандек қўрқиши, унга тушишдан сақлангандек сақланиши лозим.

мунофиқлик

Ҳар бир банда эҳтиёт бўлиши лозим бўлган қалб хасталикларидан яна бири мунофиқликдир.

Араб тилида мунофиқликни англатувчи сўзларнинг ўзаги бўлмиш «нифоқ» сўзи ичи бўш, ташқи кўриниши ўзгача нарсага ишлатилади. Мисол учун, юмронқозиқ ёки тулкининг уясига ҳам «нифоқ» сўзи ишлатилади. Чунки улар устидан оддий ерга ўхшайди, бир тарафдан кирса, иккинчи тарафдан чиқиб кетаверади. Ҳозирги кунда ажнабий тилларда «тоннель» деб номланаётган иншоотлар ҳам араб тилида «нафақ» дейилади.

Агар бу маънони диний-ақийдавий истилоҳда ишлатмоқчи бўлсак, сиртдан мусулмонликни эълон қилиб, ичидан унга лойиқ бўлмасликка «мунофиқлик» деб айтилади.

Одамлар кўз ўнгида Ислом динига мансублигини эълон қилиб, ҳатто баъзи амалларни ҳам қилиб юрадиган, аслида эътиқоди бузуқ бўлган кишилар «мунофиқ» дейилади.

Журжоний «Таърифот»да нифоқни «Нифоқ тил билан иймонни изҳор қилиб, дилдаги куфрни беркитишдир», деб таъриф қилган.

Бу «катта нифоқ» деб аталади.

Жуда кўп ҳадиси шарифларда мунофиқларнинг аломатлари ҳақида сўз юритилган.

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «ثَلَاثٌ إِذَا كُنَّ فِي الرَّجُلِ فَهُوَ الْمُنَافِقُ الْخَالِصُ: إِنْ حَدَّثَ كَذَبَ، وَإِنْ وَعَدَ أَخْلَفَ، وَإِنْ اؤْتُمِنَ خَانَ، وَمَنْ كَانَتْ فِيهِ خَصْلَةٌ مِنْهُنَّ لَمْ يَزَلْ يَعْنِي فِيهِ خَصْلَةٌ مِنْ النِّفَاقِ حَتَّى يَدَعَهَا». رَوَاهُ أَحْمَدُ.

Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Уч нарса қай кишида бўлса, холис мунофиқ бўлур: гапирса, ёлғон гапиради, ваъда берса, хилоф қилади, омонат ишонилса, хиёнат қилади. Кимда шу хислатлардан биттаси бўлса, уни тарк қилгунича нифоқдан битта хислати бўлади».

Аҳмад ривоят қилган.

Бундай нифоқ амалий – «кичик нифоқ» деб аталади.

Аллоҳ таоло Нисо сурасида марҳамат қилади:

إِنَّ الْمُنَافِقِينَ فِي الدَّرْكِ الأَسْفَلِ مِنَ النَّارِ وَلَن تَجِدَ لَهُمْ نَصِيرًا  

 «Албатта, мунофиқлар оловнинг энг остки қаватидадирлар ва ҳаргиз уларга ёрдамчи топа олмассан» (145-оят).

Аллоҳ таоло Тавба сурасида марҳамат қилади:

وَلَهَدَيْنَاهُمْ صِرَاطًا مُّسْتَقِيمًا

«Аллоҳ мунофиқларга, мунофиқаларга ва кофирларга жаҳаннам оташини унда мангу қолувчилар қилиб ваъда қилди. Ўша улар учун етарлидир. Ҳамда Аллоҳ уларни лаънатлади. Уларга доимий азоб бордир» (68-оят).

Имом Бухорий қилган ривоятда Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳу: «Бугунги мунофиқлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларидагидан ёмондир. Чунки улар мунофиқликни махфий қилардилар, булар эса ошкора қилмоқдалар», деган эканлар.

«Руҳий тарбия» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ таоло бандаси тавба қилганида давоми...

2320 19:00 / 09.11.2024
Иффатrdquo сўзи луғатда қабиҳ нарсадан тийилишrdquo маъносини англатадиИбн Манзур .Иффат аслида қолдиқнинг ўрнига ўтадиган нарсани тановул қилиш ила кифояланишдир. давоми...

8460 05:00 / 01.03.2017
Имом Муслим Омир ибн Саъддан, у эса ўз отасидан қилган ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким мусулмонларга ҳаром қилинмаган бир нарса ҳақида давоми...

4657 15:00 / 08.05.2021
Бухорий ва Муслим қайд этадилар Қонқариндошлик, яқинлик алоқаларини узганлар силаи раҳм қилмаганлар жаннатга кирмайди.Ҳар пайшанба ва жума кечаси одамларнинг давоми...

10984 13:08 / 15.11.2018