1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Гўзал жавоб

11:00 / 13.06.2022 3595 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир киши дўстидан: «Уйингдан ишхонанггача бўлган йўл қанча вақт олади?» деб сўраганида, у киши: «Тиқилинч пайти 800 та Субҳаналлоҳни айтиш миқдорича, кундалик, тиқилинч бўлмаган вақтларида эса 250 та Субҳаналлоҳ айтиш миқдорича», деб жавоб берди.

Тиқилинч, издиҳом учун янги тушунча ва гўзал жавоб. Зеро Аллоҳ таоло: «Ана ўша Кунда (Ер), Парвардигорингиз унга ваҳий қилиб, сўзлашга буюргани сабабли ўз хабарларини сўзлар!» (Залзала сураси, 4-5-оятлар), деб айтган.

Роббингни зикр қиладиган ўрин ва маконлар гувоҳликка муҳтож бўлган кунинг сенга гувоҳлик берар экан. Шундай экан, ҳар бир маконга гувоҳларни қолдиргин.

Саҳобалардан Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилишларича, Пайғамбар алийҳиссалом Ернинг хабарлари нима эканлиги ҳақида сўзлаб: «Ернинг хабарлари — ҳар бир эркагу аёл унинг устида қандай амал қилган бўлса, барчасини Аллоҳ таоло ҳузурида сўзлаб, гувоҳлик беришидир», деганлар.

Манба: arabic.uz

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларини ўрганиш12қисм АХЛОҚ Давоми МАҲБУСНИНГ САДОҚАТИМурдос Хорижий Убайдуллоҳ ибн Зиёднинг қамоқхонасида маҳбус давоми...

6355 02:37 / 17.03.2017
Тожир савдо молини мақташ учун ёлғон гапириш ҳаром эканини зинҳор унутмаслиги зарур. Шунингдек, ваъдага вафо қилмай, сўнг ёлғон гапириш, нарсаларнинг баҳосини давоми...

2687 19:00 / 27.06.2019
Алқама ибн Марсаддан ривоят қилинади .Асвад ибн Язид ибодатга кўп жидду жаҳд қиларди, ранги кўкариб, сарғайиб кетгунча рўза тутарди. Ўлими яқинлашгач, у кўп давоми...

2820 08:00 / 04.02.2020
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қиладиҲаром ойга ҳаром ой. Ҳаром қилинган нарсаларда қасос бор. Ким сизга тажовуз қилса, сиз ҳам унга қилган давоми...

2477 09:10 / 24.08.2019