1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аллоҳдан ҳаё қилиш

08:00 / 04.02.2020 2738 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Алқама ибн Марсаддан ривоят қилинади: «Асвад ибн Язид ибодатга кўп жидду жаҳд қиларди, ранги кўкариб, сарғайиб кетгунча рўза тутарди. Ўлими яқинлашгач, у кўп йиғлади. Ёнидагилар: «Нимадан қўрқиб бунча йиғлаяпсиз?» дейишди. Асвад: «Қўрқаётганим йўқ. Аллоҳга қасам, Аллоҳ мени мағфират қилса ҳам, қилган ишларим туфайли У Зотдан ҳаё қиламан. Банда ўзининг охирги кичик гуноҳи афв этилса ҳам Аллоҳдан ҳаё қилиши керак», деб жавоб берди».

Изоҳ: Солиҳ инсоннинг савоблари кўп бўлиши билан бирга хато-камчиликлари ҳам бўлади. Аллоҳ таоло мана шу хато-камчилик, гуноҳ ва маъсиятларни ҳеч кимга ошкор қилмай, яшириб қўйганининг ўзи бандаси учун улкан неъмат ҳисобланади. Гуноҳлари яширилган инсон ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳаддини билиши ва қилган гуноҳларига тавба қилиши ва албатта гуноҳ-маъсиятга яна қайта қўл уришдан ҳаё қилиши лозим. Асвад «Аллоҳга қасам, Аллоҳ мени мағфират қилса ҳам, қилган ишларим туфайли У Зотдан ҳаё қиламан» дейиш билан ҳақиқий мўмин банда қандай бўлиши керак эканини кўрсатиб бермоқда. Ушбу ҳикоядан ҳатто гуноҳлари кечирилиб, жаннат башорати берилган тақдирда ҳам инсон бундай мукофотга аслида ҳақли эмаслиги, балки бу шарафга Аллоҳ таолонинг фазлу марҳамати билан эришганини эътироф этиши ва камтар бўлиб, қанча гуноҳ-маъсиятлари бўлса ҳам, Аллоҳ таоло унга улуғ мақом ато этаётганини ҳис қилиб, амалларига таяниб қолишдан ҳаё қилиши кераклигини билиб оламиз.  

«Солиҳлар гулшани» китобидан 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фузайл ибн Иёзнинг Али деган ўғли намозда ортида турган бўлса, намозни қисқа ўқир, охиратда бўладиган хавфхатарлар мазмунидаги оятларни ўқимас эди. Ўғли орқасида давоми...

3043 08:02 / 15.12.2020
Ҳозир ёз фасли. Ҳамма ўзини ҳавоси салқин бўлган дам олиш масканларига урган. Шундай жойларга борганлар у ердаги манзарани яхши билишади. Дам олишга оилавий ёки давоми...

5328 17:00 / 26.07.2019
У айтади.Аэропортдан меҳмонхонага бормоқчи бўлиб таксиларнинг олдига келдим. Насибам ўша ерда турган жуда ҳам тоза автомобиль бўлди. Унинг ҳайдовчиси ҳам жуда давоми...

3961 17:00 / 18.02.2021
Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Ансорий айтади .Таймий ўз замонининг оддий одами эди. У хуфтон билан бомдод намозини битта таҳорат билан ўқир, қачон вақти бўлса, намоз давоми...

4783 08:00 / 26.01.2021
Аудиолар

211063 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130324 14:35 / 11.08.2021