1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Хоҳласанг, ибрат ол

08:08 / 06.07.2020 3033 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Атодан ривоят қилинади: «Умар ибн Абдулазизнинг вафотидан сўнг у кишининг аёллари Фотима бинт Абдулмаликнинг ҳузурига кириб, «Эй Бинт Абдулмалик, менга мўминларнинг амири ҳақида гапириб беринг» дедим. Аёллари: «Хўп, айтиб бераман. Лекин тирик бўлганида бундай қилмас эдим. Умар одамлар учун ўзидан буткул кечган эди. Уларни деб куни билан бир жойда ўтирар эди. Куни билан ишлагандан сўнг ҳам айрим ишлари тугамай қолса, кунни тунга улар эди. Одамларнинг ишларини тамомлагач, ўз пулига сотиб олинган чироқни ёқишни буюрар эди. Кейин ўрнидан туриб, икки ракъат намоз ўқир, сўнг ўтириб, бошини қўлига қўяр ва кўз ёшлари шашқатор бўлиб дуо қиларди. Хириллаб йиғлаган пайтида жигари эзилиб, жони чиқиб кетдимикан, деб қолардим. Бир куни тонг отгунга қадар шундай ўтирдилар. Кейин рўза тутдилар. У кишига яқин келиб, «Эй мўминларнинг амири, кеча сизга бирон нарса бўлдими?» дедим. У киши: «Ҳа. Мени ўз ҳолимга қўй. Ўзингнинг ишингга қара», дедилар. «Мен сизнинг ҳолатингиздан ибрат олмоқчиман», дедим. Умар шундай деди: «Бўлмаса айтиб бераман. Ўйлаб кўрсам, бу умматнинг каттасию кичигига, қорасию қизилига амир эканман. Кейин ҳеч нарсаси йўқ ғариблар, муҳтож, фақирлар, дом-дараксиз йўқолган маҳбуслар ва шунга ўхшаш шаҳар ҳамда мамлакат атрофидаги одамларни эсладим. Билдимки, Аллоҳ таоло мендан улар ҳақида ҳам сўрайди. Бунга Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳужжат бўладилар. Шундан қўрқиб, кўзларимга ёш келди, шунинг учун қалбим қўрқувга тушди. Бир сўз айтганим сари қўрқувим янада ортиб борди. Эслаганим сари даҳшатим зиёда бўлди. Мен сенга айтиб бердим. Хоҳласанг, ҳозир ибрат ол, хоҳласанг унут!» дедилар.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимдан ўтдилар. Мен икки бармоғим ила дуо қилаётган эдим. Бас, у зот давоми...

3087 10:00 / 09.04.2019
Иброҳим ибн Муслим Қурашийдан ривоят қилинади .Фотима бинти Муҳаммад ибн Мункадир кундузлари рўзадор бўлар, кеч кирганда эса ҳазин овозда .Бу кечани зулмат давоми...

1805 08:00 / 13.07.2020
Бу шундай динки, ўз номига муносиб равишда одамларни адолат, яхшилик, эҳсон, раҳмдиллик, меҳршафқат, мўътадиллик, эзгуликка буюради. Зулм, истибдод, фасод, ёмонлик, давоми...

4628 19:30 / 12.08.2020
Ҳамма қаердандир, кимдандир адолат излайди раъият подшоҳидан, ходим раҳбаридан, хотин эридан, ожиз кучлидан, мазлум золимдан, фақир давлатманддан адолат истайди. давоми...

7747 15:00 / 10.05.2019