Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 19 жумадис сони | 2025 йил 10 декабрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Солиҳларнинг шиори | Тазкия дарслари (356-дарс)

19:00 / 07 декабрь 225 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنَّا نَقُولُ فِي الصَّلَاةِ خَلْفَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: السَّلَامُ عَلَى اللهِ، السَّلَامُ عَلَى فُلَانٍ، فَقَالَ لَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ذَاتَ يَوْمٍ: «إِنَّ اللهَ هُوَ السَّلَامُ، فَإِذَا قَعَدَ أَحَدُكُمْ فِي الصَّلَاةِ، فَلْيَقُلِ: التَّحِيَّاتُ لِلَّهِ وَالصَّلَوَاتُ وَالطَّيِّبَاتُ، السَّلَامُ عَلَيْكَ أَيُّهَا النَّبِيُّ وَرَحْمَةُ اللهِ وَبَرَكَاتُهُ، السَّلَامُ عَلَيْنَا، وَعَلَى عِبَادِ اللهِ الصَّالِحِينَ، فَإِذَا قَالَهَا أَصَابَتْ كُلَّ عَبْدٍ لِلَّهِ صَالِحٍ فِي السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ، أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ، ثُمَّ يَتَخَيَّرُ مِنَ الْمَسْأَلَةِ مَا شَاءَ». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларида намозда туриб, «Ас-салому алаллоҳи, ас-салому алалфулони» (Аллоҳга салом бўлсин, фалончига салом бўлсин), дер эдик. Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга:

«Албатта, Аллоҳнинг Ўзи Саломдир. Бас, қачон бирингиз намозда ўтирса, «Ат-таҳиййаату лиллааҳи вас-солавату ват-тоййибаату, ас-салааму алайка аййуҳан-набиййу ва роҳматуллоҳи ва барокаатуҳу, ас-салааму алайка ва алаа ибаадиллаҳис-солиҳийн», десин. Агар шуни айтса, Аллоҳнинг осмону ердаги ҳар бир солиҳ бандасига айтган бўлади.

«Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу», десин. Сўнгра нимани хоҳласа, шуни сўрашни ихтиёр қилсин», дедилар».

Бешовлари ривоят қилишган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг

«Агар шуни айтса, Аллоҳнинг осмону ердаги ҳамма бандасига айтган бўлади», деганлари «Ташаҳҳудда «ас-салааму алайка ва алаа ибаадиллаҳис-солиҳийн» – «Бизга ва Аллоҳнинг солиҳ бандаларига салом бўлсин», деганида, салом осмондаги ва ердаги ҳамма бандаларга етади, фалончига салом, фистончига салом, деб номини айтиб ўтиришнинг ҳожати йўқ», деганларидир.

عَنْ جُنْدَبٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَبْلَ أَنْ يَمُوتَ بِخَمْسٍ، وَهُوَ يَقُولُ: «إِنِّي أَبْرَأُ إِلَى اللهِ أَنْ يَكُونَ لِي مِنْكُمْ خَلِيلٌ، فَإِنَّ اللهَ تَعَالَى قَدِ اتَّخَذَنِي خَلِيلًا، كَمَا اتَّخَذَ إِبْرَاهِيمَ خَلِيلًا، وَلَوْ كُنْتُ مُتَّخِذًا مِنْ أُمَّتِي خَلِيلًا لَاتَّخَذْتُ أَبَا بَكْرٍ خَلِيلًا، أَلَا وَإِنَّ مَنْ كَانَ قَبْلَكُمْ كَانُوا يَتَّخِذُونَ قُبُورَ أَنْبِيَائِهِمْ وَصَالِحِيهِمْ مَسَاجِدَ، أَلَا فَلَا تَتَّخِذُوا الْقُبُورَ مَسَاجِدَ، إِنِّي أَنْهَاكُمْ عَنْ ذَلِكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالنَّسَائِيُّ.

Жундаб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўлимларидан беш кун олдин шундай деганларини эшитганман:

«Мен Аллоҳ ҳузурида сизлардан халилим борлигидан ўзимни поклайман. Чунки Аллоҳ таоло Ўзига худди Иброҳимни халил қилганидек, мени ҳам халил қилиб олди. Агар умматимдан халил оладиган бўлсам, Абу Бакрни халил қилиб олган бўлар эдим. Огоҳ бўлинглар, сиздан олдин ўтганлар анбиёлари ва солиҳларининг қабрларини масжидлар қилиб олар эдилар. Огоҳ бўлинглар, қабрларни масжидлар қилиб олманглар. Албатта, мен сизларни бундан қайтараман».

Муслим ва Насоий ривоят қилишган.

عَنْ أَبِي أَيُّوبَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «أَرْبَعٌ قَبْلَ الظُّهْرِ لَيْسَ فِيهِنَّ تَسْلِيمٌ، تُفْتَحُ لَهُنَّ أَبْوَابُ السَّمَاءِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ. وَلَفْظُهُ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُصَلِّي أَرْبَعًا بَعْدَ أَنْ تَزُولَ الشَّمْسُ قَبْلَ الظُّهْرِ وَقَالَ: «إِنَّهَا سَاعَةٌ تُفْتَحُ فِيهَا أَبْوَابُ السَّمَاءِ، وَأُحِبُّ أَنْ يَصْعَدَ لِي فِيهَا عَمَلٌ صَالِحٌ».

Абу Айюб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Пешиндан олдинги бир салом билан бўлган тўрт ракъат намозга осмон эшиклари очилур», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган. Термизийнинг лафзида:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қуёш заволга кетгандан сўнг, пешиндан олдин тўрт ракъат намоз ўқир эдилар ва:

«Албатта, бу соатда осмон эшиклари очилур, ана ўшанда менинг солиҳ амалим унга кўтарилишини яхши кўрурман», дер эдилар», дейилган.

قَالَ الْفِرَاسِيُّ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَسْأَلُ؟ قَالَ: «لَا، وَإِنْ كُنْتَ لَا بُدَّ سَائِلًا، فَاسْأَلِ الصَّالِحِينَ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.

«Фиросий:

«Эй Аллоҳнинг Расули, сўрасам бўладими?» деди. Ул зот:

«Йўқ. Агар сўрашга жуда муҳтож бўлсанг, солиҳлардан сўра», дедилар».

Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган.

عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «صَلَاةُ الرَّجُلِ مِنْ جَوْفِ اللَّيْلِ شِعَارُ الصَّالِحِيْنَ»، قَالَ: ثُمَّ تَلَا ﮋﮔﮕ   ﮖ  ﮗﮊ حَتَّى بَلَغَ ﮋﮬﮊ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ فِي الْإِيْمَانِ وَصَحَّحَهُ.

Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Кишининг тун ичида ўқиган намози солиҳларнинг шиоридир», дедилар ва «Ёнбошлари ётар жойдан йироқ бўлур» оятини тиловат қилдилар».

Термизий «Иймон» бобида ривоят қилган ва саҳиҳ деган.

Фарз намоз бандани дўзахдан четлатиб, унинг жаннатга киришини таъминласа, кечаси ўқиладиган нафл намоз уни солиҳлар даражасига кўтаради. Кечаси туриб, бедор бўлиб, таҳажжуд намозларини бардавом ўқиб юрмаган киши солиҳлик даъвосини қила олмайди.

Ҳа, тун қаърида ғофиллар ухлаб ётганда уйқудан туриб, Робби ила муножотда бўлиб, таҳажжуд намози ўқиб, солиҳлар шиорини қоим қилган бандаларгина ўзлари учун яхшилик эшикларидан бирини очган бўладилар. Бундай бандаларни Аллоҳ таоло ҳам Ўз каломида мадҳ этган.

Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуга ўша ояти каримани тиловат қилиб бердилар:

«Ёнбошлари ётар жойдан йироқ бўлур».

Яъни ёнбошлари роҳат жойдан узоқда бўлиб, уйқудан туриб, намоз ўқиш билан машғул бўлурлар.

Дарҳақиқат, тунда уйқудан туриб, нафл намоз ўқиш кишини улкан фазлга эга қилади ва унга яхшилик эшигини очади.

Шунинг учун ўзига яхшилик эшиги очилишини истаган ҳар бир мўмин-мусулмон кечаси таҳажжуд намози ўқиб туришни одат қилиб олиши керак.

«Руҳий тарбия» китобининг 2-жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 14 апрелдаги 03-07/2439-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
...Аммо буюк масъулият, қийинчиликни ўзида мужассам қилган кишига кўп уйқу ва кўп роҳатни нима қизиғи бор. Расулуллоҳ с.а.в. Ушбу ўгитни ҳақиқий маънода давоми...

5062 05:00 / 28.02.2017
.Ҳалийм, сифати .ҳилм, сўзидан олинган бўлиб, луғатда .шошмасдан оқилона иш тутиш, ва .ёмонлик қилганга ёмонлик қайтармаслик, маъноларини билдиради.Уламолар ҳилмни давоми...

4466 05:00 / 28.02.2017
Аллоҳ таоло Ғошия сурасида шундай марҳамат қилади .Улар назар солмасмилар туянинг қандай яратилганигаhellip ва осмоннинг қандай кўтарилганигаhellip ва давоми...

1361 19:00 / 16 август
Ғурурга кетишнинг зарарлари 1. Ғурурга кетиш нафси бузуқлик ва ичи қораликнинг далилидир. 2. Ғурурга кетиш ҳалокатга олиб боради. 3. Уламоларнинг ғурурга кетиши давоми...

4319 19:01 / 03.07.2022
Аудиолар

212302 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

131529 14:35 / 11.08.2021