Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръон бутун оламлар учун ваъз-насиҳат, эслатмадир | Қуръони Карим дарслари (174-дарс)

19:00 / 27 октябрь 752 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Йасийн сурасида шундай марҳамат қилади:

«Унга шеърни ўргатганимиз йўқ. Бу унга тўғри ҳам келмас. У – зикр ва ‎очиқ-ойдин Қуръондан ўзга нарса эмас. Тирик бўлганларни огоҳлантириши ва (азоб) ‎сўзи кофирларга ҳақ бўлиши учундир», (69-70-оятлар).

Мушриклар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни шоир, Қуръони Каримни шеър ҳам деганлар. Аллоҳ таоло ушбу оятда уларнинг бу даъволарига кескин жавоб бермоқда:

«Унга шеърни ўргатганимиз йўқ».

«Сизлар шеър билан Қуръоннинг фарқига бора олмаяпсиз».

Шеър инсоннинг ўзи ички кечинмаларини вазнга солиб, байт қилиб айтишидир. Уни хоҳлаган инсон айтиши мумкин. Шеър турли бўлган-бўлмаган гапларни ҳам кўтараверади. Айниқса, арабларда бу нарса машҳур.

Улар ҳақиқатни яхшилаб билиб олишлари лозим, Қуръон Аллоҳ томонидан танлаб олинган етук банда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинган ваҳийдир. У Аллоҳнинг каломидир. Уни ҳеч ким ўзидан чиқариб айта олмайди. Шунинг учун Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни шоир дейиш мумкин эмас.

«Бу унга тўғри ҳам келмас».

Шоирлик Пайғамбарлик мақомига ҳеч мос келмайдиган амалдир. Шунинг учун ҳам шоирлик Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг табиатларида умуман йўқ эди.

Абу Заръа ар-Розий қилган ривоятда Шаъбий:

«Абдулмуттолибдан тарқаган болаларнинг ҳаммаси – эркаги ҳам, аёли ҳам шеър айтар эди, магар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтмаганлар», деган.

Аллоҳ таоло Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга шеърни ўргатмаганини, шеър ўқиш у зотга тўғри ҳам келмаслигини айтганидан сўнг Қуръони Каримнинг моҳиятини баён қилишга киришади:

«У – зикр ва ‎очиқ-ойдин Қуръондан ўзга нарса эмас».

Аллоҳ таолодан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга келган ваҳий зикрдир, эслашдир, Қуръондир – қироат қилинадиган каломдир. Бу илоҳий Китоб бутун оламлар учун ваъз-насиҳат, эслатмадир. Ҳамма учун тиловат қилинадиган илоҳий дастурдир. Уни Аллоҳ таоло маълум мақсад ила нозил этгандир. Унинг нозил қилиниши:

«Тирик бўлганларни огоҳлантириши ва (азоб) ‎сўзи ‎кофирларга ҳақ бўлиши учундир».

Оятда мўминларни «тирик»лар дейилмоқда. Кофирлар эса ўликларга тенглаштирилмоқда. Иймонга келишга тайёр қалб ҳаётда тирик яшашга тайёр қалбдир. Куфрда қоладиган қалб эса яшашга тайёрланмаган ўлик қалбдир.

Шунинг учун ҳам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётга тайёрларни Қуръон билан огоҳлантирадилар. Ҳаётга тайёрланмаганларга эса азоб калимаси ҳақ бўлганини эълон қиладилар.

Демак, инсонлар Қуръонга бўлган муносабатларига кўра икки турга бўлинадилар.

Биринчиси: унга иймон келтирганлар – тириклар.

Иккинчиси: унга куфр келтирганлар – ўликлар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 30-жузи

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 23 январдаги 03-07/362-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таолонинг фазли марҳамати ила Қуръон Карим силсилавий дарсларимизни Ўзидан ёрдам сўраган ҳолимизда давом эттиришни мақсад қилдик. Навбатдаги дарсимиз давоми...

1500 19:00 / 21 апрель
Аллоҳ таоло Каҳф сурасида шундай марҳамат қилади .Бандасига китоб нозил этган ва унда ҳеч бир эгрилик қилмаган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Уни Ўз ҳузуридан бўладиган давоми...

1434 19:00 / 28 июль
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Эй одамлар Батаҳиқ, сизга Роббингиздан мавъиза, кўкслардаги нарсага шифо, мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди,, деган .Юнус, давоми...

1419 19:00 / 23 июнь
Эй иймон келтирганлар Рукуъ қилинглар, сажда қилинглар ва Роббингизга ибодат қилинглар ҳамда яхшилик қилинглар, шоядки, зафар топсангиз. Ва Аллоҳ учун ҳақ жиҳод давоми...

5159 22:47 / 07.04.2018
Аудиолар

211011 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130271 14:35 / 11.08.2021