Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 8 жумадул аввал | 2024 йил 10 ноябрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръони Карим дарслари (42-дарс). Қуръоннинг арабларни беллашувга чорлаши

14:30 / 16.07.2019 5448 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Арабларнинг сўзга чечан халқ эканини аввал айтиб ўтдик. Хусусан, сухандонликда елкаси ерга тегмаган сўнгсиз мубоҳасаю мушоарадан қайтмайдиган шоиру ваъзхонлар ўзларига рўпара келадиган рақибни енгиш учун доимо имкон ва маҳорат топганлар. Энди Қуръони Карим ҳам уларга гўё бир рақибдек нозил бўлди! Нега улар Қуръон сураларидан ўтказиб, бирор жумла туза олмадилар? Нега энди уларнинг ижодий салоҳияти Қуръони Карим чақириқлари олдида бу қадар ожизлик қилиб қолди? Нега шу пайтгача тилини бермай келган бирор бузғунчи энди «Aгap араблар истасша, Қуръонга тенглашадиган китоб яратар эди», деган даъво билан бош кўтармади? Нега шундай бўлди?

Бу борада ҳам адолат Қуръон тарафида. Зеро, Аллоҳ даставвал араблардан Қуръон сингари бир нарса ижод қилишни талаб этиб, уларни «беллашувга чорлади».

Биз «беллашувга чорлаш» дея таржима қилган ибора араб тилида «таҳаддий» дейилади. Бунда ўз кучига ўта ишонган тараф ҳеч нарсадан қўрқмасдан, ўзгаларни беллашувга чорлайди. Ўзида салгина ожизлик сезган тараф албатта, бу ишни қила олмайди, ҳеч кимни очиқчасига беллашувга чорлай олмайди. Чунки енгилиб қолиб, шарманда бўлишидан қўрқади. Қуръони Карим эса арабларни баралла беллашувга чорлади. Ушбу чорлов бир неча босқичда бўлиб ўтди.

Биринчи босқич:

 Аллоҳ таоло Қосос сурасида марҳамат қилади:

ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ

«Агар ростгўйлардан бўлсангиз, Аллоҳнинг ҳузуридан у иккисидан кўра тўғрироқ бир китоб келтиринг, мен унга эргашаман», дегин. Агар сенга жавоб бера олмасалар, бас, билгинки, улар фақат ҳавойи нафсларига эргашмоқдалар, холос. Аллоҳдан бўлган ҳидоятсиз, ўз ҳавойи нафсига эргашгандан кўра ҳам адашганроқ кимса борми?! Албатта, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмас» (49-50-оятлар).

Ушбу оят Қуръони Каримдан қирқ еттита сура нозил бўлган вақтда тушган. Уни эшитган араблар Қуръонга бас келадиган китоб яратиш тараддудига тушганлар, бироқ ҳарчанд уринмасинлар, бунинг уддасидан чиқолмаганлар.

Қуръони Каримнинг Исро сурасида айни шу ҳолат алоҳида таъкидланган, яъни одамлар ҳатто жинлар билан бирлашган тақдирда ҳам, Қуръонга бас келадиган китоб ярата олмасликлари баён қилинган.

ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ

«Агар инсу жинлар тўпланиб, ушбу Қуръонга ўхшаш нарса келтирмоқчи бўлсалар, бунда баъзилари баъзиларига ёрдамчи бўлсалар ҳам, унга ўхшашини келтира олмаслар», деб айт» (88-оят).

Биринчи босқичдаги таҳаддий – беллашувга чорлаш борасида Тур сурасининг қуйидаги икки ояти ҳам алоҳида маъно касб этади:

ﭛ ﭜ ﭝﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ

«Ёки «У(Қуръон)ни ўзи тўқиди», дерлар? Йўқ, улар иймон келтирмаслар. Агар ростгўй бўлсалар, унга ўхшаш сўзни келтирсинлар-чи!» (33-34-оятлар).

Яъни мушриклар ваҳийга ишонмаётган, «Қуръонни Муҳаммаднинг ўзи тўқияпти», деяётган эканлар, унда ўзлари ҳам Қуръонга ўхшаш матн ижод қилсинлар-чи! Нимага, деганда, бир одамнинг қўлидан келган ишни бошқа одам ҳам қила олади. Айниқса, араблар дунёда сўз устаси сифатида ном чиқарганлар. Инсонда ўзига нисбатан ишонч кучли бўлмаса, ўзгаларни лол қолдирувчи таклифни қила олмайди, шарманда бўлишдан қўрқади. Дин душманлари ўз даъволарини исбот қилиш мақсадида жуда кўп уринганлар. Қўлларидан келган ҳамма имкониятларни ишга солишган, лекин иложини қила олмаганлар.

Иккинчи босқич:

Ҳеч ким Қуръони Каримга ўхшаш тўлиқ китоб келтиришга ярамаганидан сўнг, иккинчи босқичда қарши тарафдан ҳеч бўлмаганда ўнта сура келтириш талаб қилинади.

Аллоҳ таоло Ҳуд сурасида марҳамат қилади:

ﭑ ﭒ ﭓﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ

«Ёки «Ўзи тўқиб олган», дерларми? «Агар ростгўй бўлсангиз, унга ўхшаш ўнта тўқилган сура келтиринг ва Аллоҳдан бошқа кучингиз етганки кишини чақиринг», деб айт. Агар жавоб бера олмасалар, бас, билингки, у фақатгина Аллоҳнинг илми ила нозил қилингандир. Ундан ўзга бирон илоҳ йўқ. Энди мусулмон бўларсизлар?!» (13–14-оятлар)

Табиийки, шубҳа-гумон эгалари Қуръони Каримнинг бу шарти олдида ҳам ожиз эканликларига ўзлари амин бўлдилар. Улар бу босқичдаги таҳаддий – беллашувга чорлашга ҳам жавоб бера олмадилар.

Учинчи босқич:

Қуръони Каримга ўхшаш тўлиқ китоб келтиришдан, ҳеч бўлмаса унинг сураларига ўхшаш ўнта сура келтиришдан ожиз бўлган қарши тарафга яна енгиллик яратилиб, фақатгина бир дона сура келтириш таклиф қилинди.

Ҳа, учинчи босқичда Қуръони Карим улардан битта сура келтиришни талаб қилди. Аллоҳ таоло бу ҳақда Бақара сурасида шундай дейди:

ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁﰂ ﰃ ﰄ ﰅ

«Ва агар бандамизга нозил қилган нарсамиздан шубҳада бўлсангиз, унга ўхшаш бир сура келтиринг ва Аллоҳдан ўзга гувоҳларингизни чақиринг, агар ростгўйлар бўлсангиз. Бас, агар қила олмасанглар – ҳеч қачон қила олмайсизлар ҳам – ёқилғиси одамлар ва тош бўлган, кофирлар учун тайёрланган оловдан қўрқинглар» (23-24-оятлар).

Бундай сўзларни одамларга қарата баралла айтишга ёлғиз Аллоҳгина қодир! Ўз бандаларининг ижодий салоҳиятини билган Аллоҳгина шундай қарорга келган ва уни баралла эълон қилган.

Мана, Қуръони Карим нозил бўлганидан буён неча асрлар ортда қолди, бу фоний дунёдан не-не уламою фузалолар, шоири давронлар яшаб ўтмади, лекин биронта инсон фарзанди Қуръони Карим оятларининг оҳорини тўкадиган сўз ижод қилолмади, аксинча, Қуръон мўъжизалари тан олинаверди.

«Қуръон илмлари» китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Уламоларнинг аввал ўзимиз ўрганиб ўтган муташобиҳнинг таърифи ва унинг қисмлари ҳақидаги гапларидан бу масалада улар икки гуруҳга тақсимланишлари аён давоми...

3551 13:00 / 10.11.2020
Насхнинг луғатдаги маъносиАраб тилида .насх, сўзининг икки хил маъноси бор.1. Бир нарсанинг асли қолиши билан бирга, унинг нусхасини бир жойдан иккинчи жойга давоми...

4894 13:31 / 31.03.2020
Албатта, молу жонда синовга учрайсиз. Албатта, сиздан олдин китоб берилганлардан ва ширк келтирганлардан кўплаб озор эшитасиз. Агар сабр қилсангиз ва тақво давоми...

5338 05:00 / 19.01.2017

4294 17:04 / 08.01.2017
Аудиолар

134027 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

54369 14:35 / 11.08.2021