Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръони Карим дарслари (71-дарс). Қуръони Каримнинг баъзи сўз ва ҳарфларини талаффуз қилишдаги ижозат

16:00 / 04.02.2020 7079 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(биринчи мақола)

Мутахассис уламоларимиз, Қуръони Каримнинг «етти ҳарф»да нозил бўлиши Қуръони Каримнинг баъзи сўз ва ҳарфларини талаффуз қилишда ижозат берилган етти тур хилма-хилликдир, дейдилар.

1. Исмларни бирлик ва кўпликда, музаккар ва муаннасликда турлича талаффуз қилишга берилган ижозат. 

Мисол учун, Муъминун сурасининг 8-оятида:

ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ

 «Улар омонатларига ва аҳдларига риоя қилгувчилардир», дейилган.

«لِأَمَانَاتِهِمْ» калимаси кўплик сийғасида бўлиб, у «لِأَمَانَتِهِمْ» каби бирликда ҳам қироат қилинади. Маълумки, усмоний мусҳафларда «لأمنتهم» тарзида, сукунли алифдан холи шаклда ёзилган. Ушбу бир кўринишдаги сўзни икки хил қироат қилиш мумкин. Чунки бирликда жинсни қасд қилинади, жинсда эса кўплик маъноси бор. Жамда бирликни чуқурлаштириш бор, чуқурлаштиришда эса жинснинг маъноси бор. Шундай экан, «لِأَمَانَتِهِمْ»га риоя қилиш худди «لِأَمَانَاتِهِمْ»га риоя қилишдекдир. Бу эса бутун нарсани ҳам, унинг жузларини ҳам ўз ичига олади. Ушбу икки қироатда ҳам «عَهْد» калимаси бирликда келган.

Жинс ёки жамоатни қасд қилиш учун мозий ва музориъ феъллар ҳам турли қироатда турли бўлиб келади. Мисол учун, Бақара сурасида келган 

ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ

жумласидаги «تَشَابَهَ» мозий-музаккар феъл бошқа қироатда «تَتَشَابَهُ» бўлиб, музориъ ва муаннас ўқилган.

2. Араб тили қоидаси доирасида эъроби, яъни ҳаракатлари турлича бўлиши мумкин бўлган жойларда турлича талаффуз қилишга берилган рухсат.

Бунда маънонинг ўзгариши ёки ўзгармаслиги баробардир. Маъно ўзгаришига Бақара сурасининг 37-оятини мисол қилиш мумкин: 

ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ

«Бас, Одам Роббидан сўзларни қабул қилиб олди…»

Ушбу оятдаги «Адам» калимаси насб (фатҳали) ҳолатида, «калимат» лафзи эса рафъ (заммали) ҳолатида ҳам ўқилади.

«فَتَلَقَّى آدَمَ مِنْ رَبِّهِ كَلِمَاتٌ» – «Бас, сўзлар Одамни Роббидан қабул қилиб олди».

Бақара сурасининг 282-ояти маънонинг ўзгармаслигига мисол бўлади: 

ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰﯱ

«…ёзувчи ҳам, гувоҳ ҳам зарар тортмасин».

Ушбу оятдаги 

ﯬ ﯭ

 калимаси рафъ ҳолда «لَا يُضَارُّ» деб ҳам ўқилади. Унда маъно «…ёзувчи ҳам, гувоҳ ҳам зарар тортмайди» бўлади, яъни маъно ўзгармайди.

3. Ҳарфлардаги ихтилофлар.

Буларда баъзан сурат ўзгармай, фарқ нуқталарнинг ўзида бўлиб, калиманинг маъноси ўзгаради. Мисол: «يَعْلَمُونَ» ва «تَعْلَمُونَ» каби. Баъзан эса сурат ўзгариб, маънолар ўзгармайди. Мисол: «الصِّرَاطِ» ва «السِرَاطِ» ҳамда «الْمُصَيْطِرُونَ» ва «الْمسَيْطِرُونَ» каби. Дарҳақиқат, мусҳафларда асли «син» ҳарфидан бадал қилиб, «сод» ҳарфи ёзилган. Мусҳафнинг расмида «сод»нинг қироати таҳқиқий, «син»нинг қироати эса тақдирий ҳолда келтирилган.

(Давоми бор)

«Қуръон илмлари» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир, у билан бирга бўлганлар кофирларга шиддатли, ўзаро раҳмдилдирлар. Аллоҳдан фазл ва розилик тилаб, рукуъ ва сажда қилган ҳолларини давоми...

4556 05:00 / 19.01.2017
учинчи қисмАллоҳ таоло Фотир сурасида марҳамат қилади.Унга хуш каломлар юксалур ва солиҳ амал кўтарур уни, 10оят.Ушбу жумланинг таржимасида унинг уч хил давоми...

5996 14:00 / 28.07.2020
Сендан илгари ҳеч бир расул ва набий юбормадикки, у бир нарсани таманний қилганида, шайтон унинг таманнийсига шубҳа ташламаган бўлса. Бас, Аллоҳ шайтон давоми...

5684 05:00 / 23.01.2017
Имом Осим ибн Абу Нажуд Куфий. Имом Осимнинг куняси Абу Бакр. У киши машҳур қори бўлган. Таҳқиқ, балоғат, фасоҳат ва ширин овоз ила қироат қилиш билан машҳур бўлган. давоми...

7943 14:00 / 29.12.2020