Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръони Карим дарслари (103-дарс). Хулосалар

14:02 / 15.09.2020 5573 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Икки мазҳаб эгалари ҳам – салаф ҳам, халаф ҳам Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони шубҳадан, таътил – сифатларни инкор қилишдан, муташобиҳнинг У Зотга тўғри келмайдиган сиртқи маъноларидан поклаш кераклигига иттифоқ қиладилар. Таъвил қилишда ихтилоф бор: салаф уни ман қилади, халаф эса рухсат беради.

2. Икки мазҳаб ҳам саҳобаи киромлардан нақл қилинган. Алий ибн Абу Толиб, Абдуллоҳ ибн Масъуд ва Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳум таъвил қилувчи саҳобалар гуруҳидандирлар. Саҳобаларнинг даврида таъвилни ман қилиш кўп тарқалган.

3. Имом Абу Ҳанифа ва имом Абулҳасан Ашъарий раҳматуллоҳи алайҳимонинг муташобиҳ сифатлар борасида тутган йўллари ўрта босқич ҳисобланади.

Ушбулардан кўриниб турибдики, бошқа нарсалар қатори, бу ўта муҳим масалада ҳам мусулмонларнинг эҳтиёжини ҳисобга олиш, улардан хатарни даф қилиш аввалги ўринга қўйилган.

Салафлар таъвилни ман қилган бўлсалар, ўша вақтда унга эҳтиёж йўқлигидан ва агар бу иш қилинса, фитна чиқиши эътиборидан ман қилганлар. Халафлар таъвилни йўлга қўйган бўлсалар, уларнинг замонида бунга ҳожат тушгани учун мажбур бўлиб қилганлар. Чунки замон ўзгариши билан одамлар орасида турли фикрлар, мазҳаблар, оқимлар ва фалсафалар кўпайиб, шундай қилмаса бўлмайдиган ҳолга келиб қолган эди. Бунга имом Ибн Қутайба ўзининг «Таъвилу мушкилил-Қуръан» номли китобининг муқаддимасида ёзган қуйидаги гаплар ёрқин далил бўла олади:

«Батаҳқиқ, худосизлар Аллоҳнинг Китобига таъна етказдилар. Улар уни ўйин қилиб олдилар ва ундан муташобиҳ бўлган нарсаларга эргашиб, калта фаҳмлари, хаста назарлари ва жинни каллалари ила таъвил қилишга ўтдилар. Натижада каломни ўз ўрнидан ўзгартирдилар ва ўз йўлидан бошқа тарафга бурдилар. Сўнгра унинг ҳақида «Унда қарама-қаршилик бор, ақл кўтармайдиган нарсалар бор, беҳуда нарсалар бор, назми бузуқ, ихтилофи бор», дея ҳукм чиқардилар. Бу билан улар қалбларга шубҳа ва кўнгилларга шак солдилар.

Бас, мен Аллоҳнинг Китобини баён қилишни, одамларни чалкашликка солган нарсаларга қарши очиқ ҳужжатлар ва ёрқин далиллар келтиришни қасд қилдим. Ушбу китобни Қуръон мушкилотлари таъвилини жамловчи қилиб ёздим».

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, салаф ҳам, халаф ҳам етук исломий фикрдан иборатдир. Икковлари ҳам мусулмонларнинг ҳожатларини қондирган, уларга насиҳат қилиб, ақийдаларини ҳимоя этгандир.

«Қуръон илмлари» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
3. Кишиларнинг ҳолини эътиборга олиш, ҳаётдаги ҳодисаларга ҳамоҳанг равишда умматни тарбиялаб бориш, ҳукмларнинг ҳаётийлигини таъминлаш.Қуръони каримнинг тарқоқ давоми...

6616 20:10 / 15.04.2019
14. Сен иймон келтирганларга айт. Аллоҳнинг кунларидан умидвор бўлмайдиганларни кечирсинлар. Токи У зот бу қавмни касб қилиб юрган нарсалари учун давоми...

4432 05:00 / 23.01.2017
44. Одамларни яхшиликка чорлаб туриб, ўзингизни унутасизми Ҳолбуки, китобни тиловат қиляпсизку. Ақлни ишлатмайсизмиМаълумки, яҳудийлар ва хусусан уларнинг диний давоми...

6277 05:00 / 19.01.2017
Имом Абдуллоҳ ибн Умар ибн Абдуллоҳ ибн Зозон ибн Феруз ибн Ҳурмуз ибн Касир Маккий. Имом Ибн Касир 45 ҳижрий санада туғилиб, 120 ҳижрий санада вафот қилган. У киши давоми...

7300 13:30 / 08.12.2020