Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 8 жумадул аввал | 2024 йил 10 ноябрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръони Карим дарслари (80-дарс). Насх қилинадиган ҳукмлар

15:30 / 07.04.2020 4049 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Яхши англаб етишимиз лозим бўлган нарсалардан бири насхнинг шариатнинг буйруқ ва қайтаришни ўз ичига олган жузъий-фаръий ҳукмларидагина бўлишидир. Аллоҳга, У Зотнинг расулларига, охират кунига иймон келтириш каби ақийдага оид, намоз, рўзанинг фарзлигига ўхшаш диннинг рукни ҳисобланган нарсаларда насх бўлмайди.

Шунингдек, ваъда бериш ва қўрқитишга ўхшаш матнларда ҳам насх бўлмайди. Чунки бу каби нарсаларнинг табиатининг ўзи насхни кўтармайди.

Яна ўтган умматларнинг хабарларига ўхшаш нарсаларда ҳам насх бўлиши мумкин эмас.

насхнинг ҳикматлари

Аллоҳ таоло бузилиб, издан чиққан инсон жамиятининг ижтимоий касалликларини худди оғир касални усталик билан даволаётган табиб каби даволайди. Табиб асосий касалликни даволашдан олдин атрофдаги майда касалликларга қарши вақтинчалик дорилар бериб туриб, кейинчалик, фурсати келганда, асосий муолажани ишга солгандай, Аллоҳ таоло жоҳилият дардларини даволашда олдин бир ҳукмни жорий қилиб туриб, вақти етганда уни амалдан қолдириб, ўрнига асосий ҳукмни жорий этар эди. Насхда Аллоҳ таолонинг мусулмон умматига лутфу карами ҳамда бу умматга бахт-саодат ва осонликни ирода қилгани намоён бўлгандир. У Зот уммат учун амал қилишда оғирлик ва машаққат туғдирадиган ҳукмларни бирданига эмас, аста-секин жорий қилиш учун насхни ишга солган. Шу билан бирга, осон нарсани насх қилиб, ўрнига қийинроғини жорий қилган тақдирда ҳам фақат яхшилик жалб қилинган. Бу ҳақиқатни Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг ўзида баён қилиб қўйган.

Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади:

«Оятлардан биронтасини насх қилсак ёки унуттирсак, ундан яхшисини ёки унга ўхшашини келтирурмиз. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага ўта қодир эканини билмадингми? Албатта, осмонлару ернинг подшоҳлиги Аллоҳники эканини ва сизларга Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай дўст ҳам, ёрдамчи ҳам йўқлигини билмадингми?» (106-107-оятлар)

Ушбу ояти карималарда Аллоҳ таоло ҳар бир нарсага қодир экани таъкидланган. Ана шу қудрати ила хоҳлаган оятни насх қилади, хоҳлаганини унуттиради. Бу хоҳишни бандалар чегаралай олмайдилар. Шунингдек, осмонлару ернинг мулки Аллоҳники, жумладан, қайси оятни насх этиш, қай бирини унут қилиш ҳам У Зотнинг Ўзининг мулки, Ўзи билади.

Тушуниш учун оддий бир мисол келтирадиган бўлсак, кўпчилик бўлар-бўлмасга Набий алайҳиссаломнинг ҳузурларига кириб, бекорчи гаплар билан у зотнинг вақтларини олаверганидан сўнг, Аллоҳ таоло оят нозил қилиб, ким Набий алайҳиссалом билан ҳузурларида ёлғиз қолиб гаплашмоқчи бўлса, уни гаплашишдан олдин садақа қилишга буюрди. Одамлар бу орқали Набий алайҳиссаломнинг қимматли вақтларини бекор ўтказмаслик лозим эканини англаб етганларидан сўнг, бошқа оят нозил қилиб, аввалги ҳукмнинг бекор қилинганини эълон қилди.

насх билан хослаш орасидаги фарқ

Аввал ҳам айтиб ўтилганидек, насх билан умумий нарсани хослаш орасида катта фарқ бор. Уларнинг ҳар иккисининг ўзига хос хусусиятлари ва шартлари мавжуд. Улар қуйидагилардан иборат:

1 Насх шаръий ҳукмни бекор қилиш ва унга амал қилишни тўхтатишдан иборатдир. Хослаш эса умумий лафзни торроқ доирага, ёки якка шахсга, ёки жисмларга хос қилиб қўйишдир. Бу ҳақиқатни тўлиқ англаш учун бир мисол келтирайлик.

Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасида марҳамат қилади:

«Одамлардан йўлга қодир бўлганларига Аллоҳ учун ‎Байтни ҳаж қилмоқ бурчдир» (97-оят).

Ушбу қавлнинг «Аллоҳ учун ‎Байтни ҳаж қилмоқ бурчдир» деган жумласидан ҳаж қилиш ҳамма учун умумий тарзда фарзлиги англанади. Аммо «Одамлардан йўлга қодир бўлганларига» жумласи ўша умумийликни қодир бўлган одамларга хослайди. Бас, шунга биноан, ҳаж ибодати қодир бўлган, унинг шартларини ўзида мужассам қилган кишиларгагина фарз бўлади.

2. Насх Қуръони Карим ва Суннат билангина бўлади. Хослаш эса мазкур икки нарса билан ҳам ва яна ақл, урф ва қарийна – вазиятга қараб ҳам бўлиши мумкин.

3. Насх қилувчи нарса насх қилинган нарсадан кейин нозил бўлиши ёки айтилиши шарт. Насх қилувчи насх қилинган нарса билан баробар ёки ундан олдин нозил бўлиши ёки айтилиши мутлақо мумкин эмас. Хословчи эса хослангандан олдин ҳам, баробар ҳам, кейин ҳам келиши мумкин.

4. Насх буюрилган ёки қайтарилган амалий, фаръий ҳукмлардан бўлади. У асосий қоидаларда, диний ақийдаларда, хабарларда, ваъда ҳамда қўрқитиш оятларида бўлмайди. Хослаш эса аксинча, мазкур нарсаларнинг барчасида бўлади.

«Қуръон илмлари» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
биринчи мақолаМуҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўнг мусулмонларга Абу Бакр розияллоҳу анҳу бошлиқ этиб сайландилар. У кишининг даврларида диндан давоми...

6074 14:05 / 24.09.2019
29. Йўқ Зулм қилганлар илмсиз равишда ҳавойи нафсларига эргашдилар, холос. Аллоҳ залолатга солган кимсани ким ҳидоятга сола оларди Ва уларга нусрат бергувчилар давоми...

4563 05:00 / 23.01.2017
Қуръони Каримни араб ҳарфлардан бошқа алифбода ёзиш ҳақидаАгар эътибор билан қаралса, бу белгиларнинг ҳеч бири Мусҳаф расмига дахл қилмайди, расм ўша биринчи давоми...

2498 12:30 / 18.11.2021
173. Уларга кишилар .Албатта, одамлар сизга қарши куч тўпладилар, улардан қўрқинглар,, деганда, иймонлари зиёда бўлди ва .Бизга Аллоҳнинг Ўзи етарли ва У қандай ҳам давоми...

8324 05:00 / 23.01.2017
Аудиолар

134021 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

54363 14:35 / 11.08.2021