Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръони Карим дарслари (38-дарс). Сабаби нузулни билиш йўли

15:50 / 18.06.2019 6518 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сабаби нузулни билишнинг саҳиҳ нақлдан бошқа йўли йўқдир. 

خْرَجَهُ الْوَاحِدِيُّ عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «اتَّقُوا الْحَدِيثَ إِلَّا مَا عَلِمْتُمْ، فَإِنَّهُ مَنْ كَذَبَ عَلَيَّ مُتَعَمِدًا فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ، وَمَنْ كَذَبَ عَلَى الْقُرْآنِ مِنْ غَيْرِ عِلْمٍ فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ».

 Воҳидий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўзингиз билмаган гапни гапиришдан сақланинг. Ким менга нисбатан қасддан ёлғон гапирса, дўзахдаги ўрнига тайёрланаверсин. Ким Қуръонга нисбатан ёлғон гапирса, дўзахдаги ўрнига тайёрланаверсин», дедилар».

Шунинг учун ҳам бирор оятнинг сабаби нузули ҳақида ушбу оятларнинг нозил бўлишига бевосита гувоҳ бўлган, нозил бўлиш сабабларини билган, унинг илмини баҳс қилган зотлардангина тўғри йўл билан нақл қилиш мумкин.

Шунга биноан, сабаби нузул саҳобийдан нақл қилинган бўлса, бошқа ривоят билан тасдиқланган бўлмаса ҳам, қабул қилинаверади. Чунки саҳобийдан ривоят қилинган нарса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилинган нарсанинг ҳукмидадир. Зотан, бу каби нозик масалаларда саҳобийлар ўзларича бир гап айтмайдилар. Улар бу борада фақат эшитган, кўрган, ҳозир бўлган ва тасдиқланган нарсаларнигина гапирадилар.

Агар сабаби нузул ҳақида мурсал (яъни санадида саҳобий тушиб қолган) хабар нақл қилинса, уни бошқа бир мурсал қувватласагина ва уни Мужоҳид, Икрима ва Саъид ибн Жубайрга ўхшаш катта олим, муфассир тобеъинлар ривоят қилсагина, қабул қилинади.

«Қуръон илмлари» китобидан

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Таъвил, сўзи .бирор сўз ёки тушунчани сиртқи маъносидан бошқа маънога кўчириш, деган маънони англатади. Қалбларида ҳидоятдан оғиш бор бўлган мазкур кишилар давоми...

1778 19:00 / 19.05.2025
биринчи мақолаМутахассис уламоларимиз, Қуръони Каримнинг .етти ҳарф,да нозил бўлиши Қуръони Каримнинг баъзи сўз ва ҳарфларини талаффуз қилишда ижозат берилган давоми...

7077 16:00 / 04.02.2020
18. Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган кимсадан ҳам золимроқ одам борми Ана ўшалар Роббиларига рўбарў қилинурлар ва гувоҳлар .Анавилар Роббилари шаънига ёлғон давоми...

3892 05:00 / 23.01.2017
иккинчи мақолаУламоларнинг суралар аввалидаги ҳарфлар тўғрисидаги ихтилофлари асосан икки қисмга бўлинадиБиринчи қисмга мансуб кишилар ушбу ҳарфларни давоми...

5540 13:03 / 18.08.2020