1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Жиззахдаги «Янгиқишлоқ» жоме масжидига илк тамал тоши қўйилди

10:05 / 18.06.2019 2242 pdf Ўқиш режими + -

Куни кеча Жиззах вилояти Фориш туманидаги «Янгиқишлоқ» жоме масжиди биноси қурилишига илк тамал тоши қўйилди. Бу ҳақда muslim.uz сайти хабар беради. Маросимда Жиззах вилоят ҳокими ўринбосари Э.Исматов, вилоят бош имом-хатиби Меҳмонали домла Жабборов ва бошқа мутасаддилар, масжид жамоати иштирок этдилар. Йиғилганлар хайрли дуо, эзгу ниятлар билан табаррукона биринчи ғиштни қўйиб бердилар. Масжид тез орада қад кўтариб, ҳудуд аҳолисининг диний-маърифий билимлари, ахлоқи, ибодатлари учун мунаввар маскан бўлиб хизмат қилишини тиладилар.

Алоҳида қайд этиш лозимки, мазкур масжид Жиззах-Нурота-Навоий катта йўли ёқасида жойлашган бўлиб, зиёрат туризми ҳамда маҳаллий йўловчиларнинг ибодатларини адо этиб олишлари учун қулай нуқта ҳисобланади. Шу боис, олти сотихдан ортиқ майдонда қурилаётган янги масжид 800 кишини сиғдира оладиган катта хонақоҳ, таҳоратхона, аёллар учун намозхона, қўшимча маъмурий хоналардан иборат бўлиши режалаштирилган. Аҳамиятлиси, масжид ҳовлисида ёрдамчи хўжалик ташкил этилиб, иссиқхона барпо этиш кўзда тутилган.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Филиппин вакиллар палатаси мамлакатда ҳар йили 26 январь кунини .Халқаро ҳижоб куни, деб эълон қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини бир овоздан маъқуллаган. Бу ҳақда давоми...

1877 19:59 / 27.01.2021
Ҳурматли Islоm.uz жамоаси Сизларни 27 июнь ndash Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан чин қалбимиздан самимий муборакбод давоми...

1537 16:09 / 27.06.2024
Ҳукумат қарори 495сон, 25.09.2023 й. билан .Диний бағрикенглик, кўкрак нишони тўғрисидаги низом тасдиқланди. Кўкрак нишони билан атоқли давлат ва жамоат арбоблари, давоми...

1733 15:43 / 27.09.2023
Маккаи мукаррама шаҳри бўйлаб сафарлари давом этаётган муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги Ҳаж давоми...

1872 19:20 / 07.05.2022