Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръони Карим дарслари (13-дарс). Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Қуръон (давоми)

13:00 / 24.12.2018 5628 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Ўз хитобини тўғридан-тўғри Расулига қаратмади, балки ояти каримада улар қилмаган иш фидядан кўра улуғроқ иш экани, набийлардан бири бўлган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан бундай хато содир бўлиши тўғри эмаслиги учинчи шахс сийғасида эслатилди:

ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ

«Набий учун ер юзида забардаст бўлмагунича асирлари бўлиши тўғри эмас эди. Сизлар дунёнинг ўткинчи нарсасини ирода қиласизлар. Аллоҳ эса охиратни ирода қиладир. Ва Аллоҳ ўта из-затлидир, ўта ҳикматлидир. Агар Аллоҳнинг олдиндан ёзгани бўлмаганида, олган нарсаларингиз туфайли сизга улкан азоб етар эди» (Анфол сураси, 67-68-оятлар).

Кўриниб турибдики, Аллоҳ таоло дастлабки даврларда, то Ислом давлати мустаҳкам бўлиб, у билан ҳамма ҳисоблашадиган бўлгунича, бошқача иш тутишни – асирларга тўлов олмай, қилмишига яраша ўлдиришни ирода қилган эди. Аммо ҳали Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни бунга амр этмай турарди. Шунинг учун ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз саҳобалари билан маслаҳатлашиб, асирлар учун тўлов олишга қарор қилдилар. Шундан кейингина Аллоҳ таоло оятларини нозил қилиб, хатони тузатди.

Аллоҳ таоло кўпинча хато содир бўлишидан олдин мусулмонларнинг ишларига аралашиб, тўғри йўлга йўллаб турарди. Баъзи ҳолларда эса хато содир бўлганидан кейин оят нозил бўлиб, хато тузатилар эди. Бунда ҳукм янада қаттиқ таъсир қилади. Яна бошқа ҳикматларини Аллоҳнинг Ўзи билади. 

Иккинчи оятда иккита катта ҳақиқат кўриниб турибди.

Биринчиси – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асирлар масаласини Аллоҳ аралашадиган даражада жиддий масала деб ҳисобламаганлар. Йўқса саҳобаларга маслаҳат қилмасдан, албатта, Аллоҳнинг амрини кутган бўлар эдилар.

Иккинчиси – Қуръонда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳеч қандай аралашувлари йўқ. Ҳаммаси Аллоҳ таолонинг Ўзидандир. Акс ҳолда бу ҳолат юзага келмас эди. 

Аллоҳ таоло Бадр урушида иштирок этган мусулмонларнинг барча гуноҳларини аввалдан кечиб юборган эди. Шунинг учун олдиндан ёзиб қўйилган қазои қадарга биноан уларнинг бу ҳолатлари ҳам кечиб юборилди.

Итобнинг яна бир кўриниши бор бўлиб, қаттиқроқ бўлгани учун, Аллоҳ таоло уни ҳам Набийсига тўғридан-тўғри йўналтирмаган. Бунда У Зот учинчи шахс сийғаси билан сўз очиб, бир кўринишни ҳикоя қилади ва воқеъликни тасвирлайди. Шу билан бирга, у орқали Муҳаммад алайҳиссаломга одоб беради. Ушбу ҳолат кўзи ожиз Абдуллоҳ ибн Мактум розияллоҳу анҳунинг қиссасида содир бўлади.

Исломнинг илк даврида мусулмонлар сони секинлик билан ўсиб борди. Пайғамбар алайҳиссалом ғайрат қилиб, кўпроқ одамни даъват қилишга уриндилар. Ул зоти бобаракот алайҳиссалом Маккадаги обрўли, бой-зодагонлар ҳам Исломга кириб қолса, динга, мусулмонларга қувват бўлса яхши бўларди, деган фикрда эдилар. У зот Макка аъёнлари билан бирга ўтириб, уларни Исломга даъват қилиш билан машғул бўлар эдилар. Бир куни Қурайш қабиласининг аъёнларидан баъзиларини динга даъват қилиб турганларида, икки кўзи ожиз Абдуллоҳ ибн Умму Мактум исмли саҳобий баланд овоз билан: «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ ўргатган нарсадан менга ҳам ўргатинг», дея бақириб келиб қолди. Набий алайҳиссаломнинг нима билан машғул эканликларини билмасдан, бу сўзларни бир неча марта такрорлади. Бу Муҳаммад алайҳиссаломга ёқмади: юзларини буриштириб, ундан юз ўгирдилар. Шунда Аллоҳ таоло Ўз Расулига хитоб қилиб, Абаса сурасидаги ушбу оятларни нозил қилди:

 

ﭑ ﭒ ﭓﭔ ﭕ ﭖ ﭗﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡﭢ ﭣ ﭤ ﭥﭦ ﭧ ﭨ ﭩﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳﭴ ﭵ ﭶﭷ ﭸ ﭹ ﭺﭻ ﭼ ﭽ ﭾ

«Афтини буриштирди ва юз ўгирди... ҳузурига кўзи ожиз киши келганига. Сенга не билдирар, эҳтимол, у покланар. Ёки эслатма олар, бас, эслатиш унга манфаат берар. Аммо истиғно қилганга бўлса... Сен у томонга интиласан. У покланмаса, сенга ҳеч нарса бўлмас. Аммо ҳузурингга шошилиб келган... ва қўрққандан эса... Бас, сен ундан машғул бўласан. Йўқ! Албатта улар (Қуръон оятлари) эслатмадир» (111-оятлар).

Бу оятларда баёни келган ҳақиқат ҳам Қуръоннинг ҳақиқий илоҳий Китоб эканига ёрқин далилдир. Қайси пешво ўзига нисбатан айтилган танқиднинг асрлар бўйи ўқиладиган илоҳий Китобда собит қолишини хоҳлайди?! Ушбу оят нозил бўлганидан кейин Расулуллоҳ алайҳиссалом Абдуллоҳ ибн Умму Мактумни доимо иззат-ҳурмат қилиб юрар, «Сабабидан Роббим менга итоб қилган зот, марҳабо!» деб қўяр эдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга тўғридан-тўғри йўналтирилган, юқорида зикр қилинганларданда шиддатлироқ огоҳлантириш ва танбеҳларга ҳам бир неча мисоллар бор.

(давоми бор)

«Қуръон илмлари» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Уламоларнинг аввал ўзимиз ўрганиб ўтган муташобиҳнинг таърифи ва унинг қисмлари ҳақидаги гапларидан бу масалада улар икки гуруҳга тақсимланишлари аён давоми...

3174 13:00 / 10.11.2020
70. Ўз динларини ўйинкулгу қилиб олган ва ҳаёти дунёга алданиб кетганларни тарк эт. У Қуръон ила эслатгинки, ҳеч бир жон қилган касби туфайли ҳалокатга дучор бўлиб, давоми...

9548 05:00 / 23.01.2017
тўртинчи мақолаИбн Абу Довуд Ҳишом ибн Урвадан, у отасидан ривоят қилади.Абу Бакр Умар билан Зайдга .Икковингиз масжид эшигининг олдига ўтириб, ким Аллоҳнинг давоми...

4067 16:05 / 15.10.2019
.Бас, қачонки инсонни зарар тутса, Бизга дуо қилур. Сўнгра унга Ўзимиздан неъмат берсак, .Албатта, бу менга илмим туфайли берилди,, ndash дер. Йўқ У синовдир. Лекин давоми...

4548 21:20 / 12.05.2018