Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 27 ражаб | 2026 йил 16 январь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръони Карим дарслари (109-дарс). Муташобиҳ сифатлардан намуналар

13:04 / 03.11.2020 5275 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(Халаф уламолар мазҳабига кўра)

(иккинчи мақола)

 

2. Аллоҳнинг юзи – зоти.

Юз жонзотлардаги маълум аъзо бўлиб, у оғиз, бурун ва икки кўзни ўз ичига олгандир. Албатта, Аллоҳ таоло бу каби жисм ва аъзодан покдир. Барча халқларнинг балоғатли ва киноя тарзидаги гапларида «юз» сўзидан «зот» қасд қилинади. Чунки юз жисмнинг энг шарафли қисмидир. Масалан, «Бу ишни фалончининг юзидан қилдим», дейилади.

Баъзи оятларда Аллоҳ таолога «юз» нисбати берилган. Аллоҳ таоло Роҳман сурасида марҳамат қилади:

ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ

«Улуғлик ва икром эгаси Роббингнинг Ўзигина боқийдир» (27-оят).

Бу ерда биз «Ўзи» деб таржима қилган сўз матнда «важҳ» – «юз» деган сўз билан ифодаланган. Яъни Аллоҳ таолонинг Зоти боқий қолади.

3. Аллоҳнинг кўзи – муҳофазаси ва риояси.

Кўз жонзотлардаги маълум аъзо бўлиб, Аллоҳ таоло бу каби жисм ва аъзодан покдир. Барча халқларнинг балоғатли ҳамда киноя тарзидаги гапларида «кўз» сўзидан муҳофаза ва риоя қасд қилинади. Баъзи оятларда Аллоҳ таолога «кўз» нисбати берилган.

Аллоҳ таоло Тур сурасида марҳамат қилади:

ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃﰄ

«Бас, Роббинг ҳукмига сабр қил. Албатта, сен риоямиздасан» (48-оят).

Яъни муҳофазамиздасан.

Оятдаги «кўз ўнгимиздасан» деган сўзни биз «риоямиздасан» деб таржима қилдик.

Халаф уламолари шу тариқа сиртидан Аллоҳ таолони сифатлаб бўлмайдиган матнларни У Зотнинг жалоли ва жамолига мос келадиган маъноларга таъвил қиладилар. Улар бу борада араб тилидаги мажоз, киноя ва балоғат услубларини ишга соладилар.

Улар жумладан, қуйидаги таъвилларни қиладилар:

Жанбуллоҳ – Аллоҳнинг тоати ва ҳаққи.

Аллоҳнинг устунлиги – маънавий юксаклиги ва қаҳри.

Аллоҳнинг нафси – зоти ёки сири.

Аллоҳнинг келиши – У Зотнинг амрининг ёки аскарининг келиши.

Аллоҳнинг бандаларига яқинлиги – улар ҳақидаги илми ва уларга лутфу марҳамати.

Аллоҳнинг муҳаббати – розилиги ва ҳоказо.

Таъвил йўлини тутган мусулмон уламоларнинг бу борадаги умумий қоидалари – ҳақиқати Аллоҳ таолога тўғри келмайдиган ҳар бир сифатни У Зотнинг жалоли ва жамолига лойиқ равишда тафсир қилинади.

«Қуръон илмлари» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Эй одамлар Батаҳиқ, сизга Роббингиздан мавъиза, кўкслардаги нарсага шифо, мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди,, деган .Юнус, давоми...

1578 19:00 / 23.06.2025
14. Сен иймон келтирганларга айт. Аллоҳнинг кунларидан умидвор бўлмайдиганларни кечирсинлар. Токи У зот бу қавмни касб қилиб юрган нарсалари учун давоми...

4415 05:00 / 23.01.2017
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади .Ёки худди қаърсиз денгиздаги зулматларга ўхшар. Унинг устидан мавж қоплагандир, умавжнинг давоми...

6428 15:00 / 07.08.2019
Юқорида баён қилинган ваҳий ҳолатини тушуниб етмаслик кўп нарсаларга тўсиқ бўлиши турган гап. Бу улкан ҳақиқатни ўрганмай туриб, ўзича .хулоса чиқариш, ва бу давоми...

8106 14:45 / 14.01.2019