Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 2 жумадул аввал | 2024 йил 03 ноябрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръони Карим дарслари (113-дарс). Имом Нофеъ Маданийнинг оғзидан хушбўй ҳид келиши

13:30 / 01.12.2020 4929 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида саҳобаи киромлар соф ва фасиҳ араб тили соҳиблари эдилар. Улар учун Қуръони Каримни ўзлаштириб олиш қийин эмас эди. Уларнинг ҳаммалари юқори даражадаги олим кишилар эдилар. Энди эса араблардан кўра араб бўлмаган мусулмонлар кўпайиб кетган эди. Араблар ҳам аввалгиларига ўхшамас эди. Ушбу ва яна бошқа бир неча омиллар Қуръони Карим қироати бўйича алоҳида илм пайдо бўлишига ва илмнинг имомлари пайдо бўлишига олиб келди.

Қироатлар ва қорилар анча кўпайиб кетди. Аста-секин уларни тартибга солиш бошланди. Ниҳоят, имом Ибн Мужоҳид (ҳижрий 245-324 й.) раҳматуллоҳи алайҳи ўзининг «Ас-Сабъа фил-қироат» номли китобини ёзиб, етти машҳур қироатни бир китобга жамлаб, тартиб берди ва барча буни қабул қилди. Бу қироатларнинг бир-биридан фарқи баъзи бир сўзларнинг талаффузида ва шунга ўхшаш кичик нарсаларда, холос. Буни бир қанча фиқҳий мазҳаблардан фақат тўрттаси танлаб олинганига қиёслаш мумкин.

Энди ўша иттифоқ қилинган етти қироат ва уларнинг имомлари кимлар экани ҳақида қисқача маълумот олайлик.

1. Нофеъ Маданий қироати.

Имом Абу Рувайм Нофеъ ибн Абдурраҳмон ибн Абу Рувайм Лайсий. У киши ҳижрий 70 йили таваллуд топиб, 169 санада вафот этган. Етти машҳур қироат имомларининг бири Имом Нофеъ Маданий асли асфиҳонлик бўлган. Қора танли, гўзал хулқли ва табиатан ҳазилкаш инсон Имом Нофеъ Маданий ишончли ва аҳли солиҳ кишилардан эди. Одамларга етмиш йилга яқин қироатдан дарс берган. Мадинада одамларга қироатдан раис бўлиш шу кишига насиб этган. Имом Нофеъ Маданий турли қироатлар бўйича олим ва ўз юртида ўтган имомларнинг изидан эргашувчи зот бўлган. 

Имом Нофеъ Маданий раҳматуллоҳи алайҳи қачон гапирса, оғзидан мушк ҳиди келар эди. Унга: «Одамларга қироатдан дарс беришдан олдин хушбўй суртиб оласизми?» дейилса, «Хушбўйга қўлимни ҳам теккизмайман, уни суртмайман ҳам. Аммо тушимда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрганман, у зот оғзимга қироат қилганлар, ўшандан бери оғзимдан мана шу ҳид чиқади», дер эди.

Имом Нофеъ Маданийдан жуда кўп одамлар қироатни олган. Уларнинг ҳисобига етиб бўлмайди. У киши Мадинаи Мунавварада вафот этган. 

Имом Нофеъ Маданий раҳматуллоҳи алайҳининг қироати бугунги кунда ҳам имом Осим қироатидан кейинги энг кўп тарқалган қироат бўлиб келмоқда. Ҳозирда Либия, Тунис, Жазоир, Мағриб, Нигерия, Мали ва бошқа Африка давлатларида айнан шу қироат кенг тарқалган. 

Имом Нофеъ Маданий раҳматуллоҳи алайҳининг икки ровийлари – Қолун ва Варш­.

Қолун – Ийсо ибн Мийно ибн Вардон ибн Ийсо ибн Абдуссамад ибн Умар ибн Абдуллоҳ Маданий 220 ҳижрий санада вафот этган. У кишининг куняси Абу Мусо, лақаби Қолун бўлган. Қироати яхши бўлгани учун Имом Нофеъ Маданий унга шу лақабни берган. Зотан, «қолун» румий тилда «яхши» деганидир. У киши Мадинаи Мунавваранинг қориси бўлган.

Имом Қолуннинг катта бобоси Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг даврида асирга тушган румликлардан эди. Уни асирга туширган одам Мадинага, Умар розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига олиб келган ва ансорийлардан бир киши сотиб олган.

Абу Муҳаммад Бағдодийдан ривоят қилинишича, Қолун раҳматуллоҳи алайҳининг қулоғи карнайни эшитмайдиган даражада кар бўлган. Аммо унинг ҳузурида бирор қори қироат қилса, эшитган. Ибн Абу Ҳотим айтади: «У қулоғи кар бўлса ҳам, Қуръон ўқитар эди. Ўқувчининг хатосини ва оҳангни бузишини лабидан билиб олар эди». 

Варш – Усмон ибн Абдуллоҳ Абу Саъид Қибтий Мисрий ҳижрий 110 йилда туғилиб, 197 йилда вафот этган.

Имом Нофеъ у кишини «Варшон» деган қушга ўхшатиб, «Кел, Варшон», «Ўқи, Варшон», деб мурожаат қиларди. Кейин бу исм қисқариб, «Варш», дейиладиган бўлди ва бу лақаб у кишига исм бўлиб қолди. Имом Варш кейинчалик ҳам шу исм билан чақирилишни хуш кўрар ва: «Бу исмни менга устозим Нофеъ берганлар», дер эди. Баъзилар: «Варш – сутдан тайёрланадиган маҳсулот бўлган, имом Варш эса оппоқ одам бўлгани учун устози эркалаб шундай лақаб берган», дейишган. У киши муҳаққиқ қориларнинг шайхи ва тартил аҳлининг имоми бўлган. Ўз замонида Миср диёрининг қироат бўйича раислиги шу кишида бўлган. У кишининг қироати жуда ҳам гўзал, овози ниҳоятда ширали, тиловати тинглаб тўймайдиган даражада чиройли бўлган.

«Қуръон илмлари» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Диёримиз Ислом дини нури ила мунаввар бўлганига ўн беш аср бўлди. Бу давр мобайнида халқимиз ичидан авлодларга кўплаб маданий мерос қолдирган буюк алломалар, давоми...

17219 05:00 / 19.01.2017
Шайх Аҳмад Мустафо Мароғий ўзининг .ТафсирулМароғий, деб номланган китобини кичик ҳажмда ўттиз жуз қилиб ёзди. Бу тафсир катта ҳажмда ўн жилдда нашр этилган. Шайх давоми...

2813 15:30 / 18.05.2021
биринчи мақолаЗамон ўтиши билан яна янги муаммолар пайдо бўла бошлади. Араб тилини яхши билмайдиган мусулмонлар кўпайиши билан Қуръони Каримни ўқишда муаммо ҳам давоми...

4451 15:50 / 25.02.2020
Халаф уламолар мазҳабига кўраиккинчи мақола 2. Аллоҳнинг юзи ndash зоти.Юз жонзотлардаги маълум аъзо бўлиб, у оғиз, бурун ва икки кўзни ўз ичига олгандир. Албатта, давоми...

3953 13:04 / 03.11.2020
Аудиолар

133322 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

53670 14:35 / 11.08.2021