1447 йил 18 жумадис сони | 2025 йил 09 декабрь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Уҳуд ғазоти ва Ҳамроул асад ғазоти ҳақида мулоҳазалар

17:00 / 01.12.2020 2619 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ушбу жангда мусулмонларнинг енгилишлари улардаги энг олий сифатларнинг рўёбга чиқишига сабаб бўлди. Улардан собит турганлари, ўзларини қурбон қилганлари кучли азму қарор, иймонда собитқадамлик ва қаҳрамонлик намуналарини кўрсатишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша урушда мутлақо ҳайиқмасдан, улуғвор тоғдек собит турдилар. Ёмонлик кучлари жамланиб, у зотга қарши шиддат билан ҳаракат қилаётганларида ансорийлардан етти киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳимоя қилиб туришди. Улар жуда қаттиқ кураш олиб бордилар ва еттовлари ҳам шаҳид бўлдилар. Шу тариқа буюк қаҳрамонлик намуналари рўёбга чиқди.

Мусулмонлар бу урушда енгилдилар. Лекин бу енгилиш шараф билан енгилиш, душман кучларини титиб юборадиган мағлубият эди, чунки душманлар мусулмонларга қарши ҳужум қилиш учун ўзларида азму қарор топа олишмади.

Ҳамроул асад ғазоти

Эртасига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳуд жангида иштирок этган саҳобалар билан бирга Ҳамроул асад деган жойга бордилар. У Мадинаи Мунавварадан ўн беш километр узоқликдаги жойдир. Бу билан яҳудийларга ва саҳройи арабларга «Биз ҳали енгилганимиз йўқ, бизнинг руҳимиз ҳали тетик» демоқчи бўлдилар. Қурайшликлар бундан қўрқиб, Маккага қайтиб кетишди. Аслида эса улар Мадинага қайтиб бориб, урушни давом эттирмоқчи бўлиб туришган эди.

Шу йили хамр – маст қилувчи ичимликларни истеъмол қилиш бутунлай ҳаром қилинди.

«Ислом тарихи» биринчи китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ислом дини билан боғлиқ ўн уч асрдан кўпроқ даврни қамраб олувчи мусулмонлар тарихини мухтасар баён қилиш зарурати аллақачон пишиб етилган. Афсуски, сотувда давоми...

6336 05:00 / 24.02.2017
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зулқаъда ойининг боши, душанба куни 14001500 нафар саҳобалари билан умра қилиш ниятида йўлга чиқдилар. Макканинг ғарбий тарафи, давоми...

3902 15:30 / 29.05.2021
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбардаги ишларини тамом қилганларидан кейин Фадак сари юриш қилдилар. У ерда ҳам яҳудийлар яшашарди. Улар ўзларича давоми...

2528 16:30 / 21.08.2021
Нубувватнинг вазифасини ва анбиёлар амалининг табиатини баён қилиш учун бир мисол келтираман. Ундан фалсафий далилларсиз ҳам нубувватнинг вазифасини ва ўрнини давоми...

1860 14:00 / 20.12.2022
Аудиолар

211757 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

131006 14:35 / 11.08.2021