1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Ҳудайбия сулҳи қалбларни ҳам фатҳ қилди

17:30 / 06.06.2021 2683 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саҳобаларнинг кўплари бу сулҳни ёқтирмадилар. Натижаси уларга ёмон бўлиб кўринди. Улар ўзларини мағлуб бўлгандек, енгилгандек ҳис қилдилар. Улар орасида Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ҳам бор эдилар.

Лекин инсоф ва диққат билан назар солинадиган бўлса, ушбу сулҳ мусулмонлар учун катта яхшилик экани, унинг манфаати кўп экани англаб етилади.

Мазкур сулҳнинг имтиёзларидан бири – Қурайш мусулмонлар жамиятини биринчи бор эътироф қилиши эди.

Иккинчидан, бу сулҳ мусулмонлар учун Ислом даъватини тарқатишдан бошқа иш қилмасликка фурсат эди.

Ушбу сулҳдан кейин жуда кўп одамларнинг Ислом динига киргани ҳам мана шу фикрни қўллаб-қувватлайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳудайбия сулҳидан кейин Арабистон яриморолининг чор атрофидаги подшоҳ ва ҳокимларни Исломга чақириб, мактублар юбордилар.

Ушбу сулҳ мусулмонлар учун яҳудийлар билан ҳисоб‑китобни тўғрилаб олишга ҳам фурсат бўлди.

Шунинг учун мазкур сулҳдан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбарга ғазот қилиб, ғалаба қозондилар ва Ислом шариатининг кўпгина ҳукмлари мана шу пайтда такомиллашди.

Аммо Қурайшнинг ўзига мусулмонлардан борганларини қайтариб бермаслиги тўғрисидаги шартга келадиган бўлсак, уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари баён қилиб бердилар: «Ким биздан уларга кетган бўлса, Аллоҳ таоло уни биздан узоқ қилди. Ким улардан бизга келса, биз уни қайтариб берамиз. Аллоҳ таолонинг Ўзи унга енгиллик беради, нажот беради», дедилар.

Мана шу сулҳ Қуръони Карим васф қилганидек ҳақиқий, очиқ-ойдин фатҳ бўлди.

Ҳақиқатда, Ҳудайбия сулҳи улкан фатҳ, балки кўп қиррали фатҳ бўлгани кейинчалик маълум бўлди:

1. «Ҳудайбия Ислом даъвати учун фатҳ бўлди. Исломда бундан улуғроқ фатҳ бўлган эмас», дейдилар салаф уламоларимиз. Бунгача қаерда бўлсалар, урушга йўлиқар эдилар. Сулҳ тузилиб, уруш тўхтагандан сўнг одамлар бир-бирларидан эмин бўлдилар. Бир-бирлари билан учрашиб, ўтиришиб, гаплашиб-суҳбатлашадиган бўлдилар. Озгина ақли бор одам бундай суҳбатлардан кейин Исломни қабул қилар эди. «Ҳудайбия сулҳи» билан Макка фатҳи орасида ўтган салкам икки йил мобайнида ундан аввалги ўн тўққиз йилдагидан кўпроқ одам Исломга кирди. Ёдингизда бўлса, Ҳудайбияда иштирок этганларнинг сони нари борса 1500 нафар эди. Салкам икки йилдан сўнг Макка фатҳ қилинганида 10000 киши қатнашди. Уларнинг ичида Холид ибн Валид ва Амр ибн Осга ўхшаш фотиҳ саҳобийлар ҳам бор эдилар.

2. Ҳудайбия сулҳи Ислом ерларининг кенгайишига ҳам сабаб бўлди. Аввал ҳамма куч-эътибор мушрикларга қаратилган эди. Сулҳ тузилиб, уларнинг ёмонлигидан омонда бўлинганидан сўнг яҳудийлар билан ҳисоб-китобни жойига қўйишга имкон топилди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Шом йўлидаги Хайбар шаҳридан Ислом учун доимий хавф-хатар бўлиб турган яҳудийларни чиқаришга муяссар бўлдилар. У ерларни фатҳ қилиб, ўлжаларни фақат Ҳудайбияда иштирок этганларга бўлиб бердилар.

3. Бу сулҳ мусулмонлар билан мушриклар орасини «фатҳ қилди» – очди. Авваллари мушриклар Исломни ва мусулмонларни мутлақо тан олишмас эди. Бундан бир йил олдин Макка мушриклари атрофдан одам тўплаб, Мадинага бостириб боришган, бу билан мусулмонларни ниҳоятда оғир аҳволга солиб қўйишган эди. Қурайш қабиласини етакчи деб биладиган бошқа араб қабилалари ҳам бундан қаттиқ таъсирланишган эди. Шунинг учун ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам умрага бирга боришга чақирганларида, улардан ҳеч ким қўшилмаган. Аксинча, улар мусулмонлар бу сафардан соғ қайтмайдилар, деб ўйлашган эди. Мунофиқлар эса бундан ҳам ёмонроқ гумонларга боришди. Лекин Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз бошлиқ мусулмонларга нусрат берди. Сулҳ тузилиб, қурайшликлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлиқ мусулмонларни сиёсий жиҳатдан ўзларига тенг деб эътироф этиб, уларга илтимос билан мурожаатда бўлишди. Ҳеч шубҳа йўқки, бу воқеа Ислом тарихидаги энг улкан фатҳ эди. Шу боис ҳам мазкур фатҳни Қуръони Карим «очиқ-ойдин фатҳ» деб ном­лади.

4. Ушбу улуғ ҳодисадан кейин бошқа қабилалар ва жамоалар ҳам мусулмонларга ҳурмат назари билан қарай бошлашди. Уларга аввал қўшилмаган аъробийлар (кўчманчи араблар) узр айтиб кела бошлашди. Мадинаи мунавварадаги мунофиқларнинг ҳам овозлари пасайиб қолди. Турли тарафлардан айрим араб қабилалари ўз вакилларини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига юборишди.

5. Шу билан бирга, Ҳудайбия қалбларни ҳам фатҳ қилди. Кишилар Ислом учун барча фидокорликка тайёр ҳолга келдилар. Буларнинг ҳаммаси улкан ютуқ ва буюк фатҳ эди.

«Ислом тарихи» биринчи китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бадр урушидан сўнг айрим Мадина мушриклари мунофиқлик йўлини тутишди. Уларнинг раҳбари Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул эди. Энди улар Исломга қарши махфий иш юрита давоми...

2424 15:00 / 10.11.2020
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳ ибн Жаҳш розияллоҳу анҳу бошчилигидаги саккиз ёки ўн икки нафар муҳожирни Нахлага ndash Макка билан Тоиф орасидаги давоми...

2385 19:39 / 05.09.2020
11. Фан олимлари билан шариат олимлари ўртасини айириш динсизликдан қолган сарқит. Бошқача қилиб айтганда, бу ёндашув Ғарбдаги дин ва дунё илмлари ўртасидаги давоми...

1490 16:02 / 15.09.2023
халифалик даври ҳижрий 105125 милодий 723742 Ҳишом ибн Абдулмалик ибн Марвон ўзининг акаси Язиднинг амрига биноан халифа бўлди. У ўғилларини Румдаги жиҳодга раҳбар давоми...

937 09:38 / 08 октябрь
Аудиолар

211026 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130285 14:35 / 11.08.2021