Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръони Карим дарслари (53-дарс). Ҳазрати Абу Бакр даврларида Қуръоннинг жамланиши

16:45 / 01.10.2019 5193 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(иккинчи мақола)

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Холид ибн Валидга одам юбориб, уни Мусайлима томон юришга амр қилди. Унга муҳожир ва ансорлардан иборат катта лашкарни мадад учун юборди. Шур­аҳбил ибн Ҳасанага одам юбориб, Холидни кутиб туришни амр қилди. Мусайлиманинг қирқ минг кишилик лашкари бор эди.

Мусайлима ва Бану Ҳанифа қабиласи Холиднинг келаётганини эшитиб, Ямоманинг четига аскаргоҳ қилиб, одам тўпладилар. Уларга жуда кўп одам қўшилди.

Холид ҳам яқинлашиб кела бошлади. Унинг лашкари олдида Шураҳбил ибн Ҳасана борар эди. Бану Ҳанифанинг аскаргоҳига бир кечалик йўл қолганида, улар Омирдан ўч олиб келаётган бир жангчи гуруҳни учратишди. Бу гуруҳга Бану Ҳанифанинг улуғларидан Мужжоъа ибн Марора бошлиқ эди. Холид амр қилиб, уларнинг бошлиқларидан бошқа ҳаммасини қатл эттирди.

Сўнгра Холид бориб, муртадларнинг лашкари билан тўқнашди. Икки томон қаттиқ жанг қилди. Дастлаб мусулмонларнинг иши юришмади. Муртадлар Холиднинг чодиригача етиб келиб, унинг хотинини асир олмоқчи бўлишган эди, Мужжоъа уларни бу ишдан қайтарди. Сўнгра мусулмонлар бирлашдилар ва Аллоҳ уларга Ўз сакинасини нозил қилди. Холид ўз одамлари билан ҳамла қилиб, муртадларни ортга қайтарди.

Бану Ҳанифа аччиқланиб, шиддат билан жанг қилишди. Холид уруш Мусайлиманинг зиддига бўлаётганини англади. Уни яккама-якка олишувга чақирди. У олишувга чиқди ва иши оғирлашиб қолганда қочиб қолди. Унинг одамлари ҳам қоча бошладилар. Холид мусулмонларга нидо қилди. Улар бирдан ҳамла қилиб, муртадларни шармандаларча мағлуб этдилар. Муртадларнинг қолганлари Мусайлиманинг «Ҳадиқотур-Роҳман» номли боғига кириб олишди. Бу қўрғонга кириш мусулмонлар учун жуда қийин бўлди. Ансорийларнинг шижоатли саҳобаларидан бири Баро ибн Молик: «Мени боғнинг ичига отинглар», деди. Шериклари уни ўша боғнинг ичига улоқтирдилар. Унинг ёлғиз ўзи душман билан жанг қилаётиб, эшикни очди. Мусулмонлар шу эшикдан кириб, душманларни қатл қилдилар. Қатл этилганларнинг ичида Мусайлиманинг ўзи ҳам бор эди. Уни бир пайтлар Ҳамза ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳунинг қотили бўлган, кейинчалик Аллоҳнинг ҳидояти ила Исломни қабул этган Ваҳший билан яна бир ансорий ўлдирдилар.

Бу жангларда саҳобаи киромлардан етмиш киши шаҳид бўлди. Шаҳидлар ичида Абу Ҳузайфа ибн Утба, Абу Ҳузайфанинг мавлоси Солим, Шужоъ ибн Ваҳб, Зайд ибн Хаттоб, Абдуллоҳ ибн Саҳл, Молик ибн Амр, Туфайл ибн Амр Давсий, Язид ибн Қайс, Омир ибн Букайр, Абдуллоҳ ибн Махрама, Соиб ибн Усмон ибн Мазъун, Уббод ибн Бишр ва бошқа катта саҳобаи киромлар бор эдилар. Қатл этилган саҳобаларнинг шарафига мазкур Ямома жанги донг таратди.

«(Борсам,) Умар ибн Хаттоб унинг олдида экан. Абу Бакр: «Умар келиб, менга: «Ямома куни Қуръон қорилари ичида қатл кўпайиб кетди. Мен бошқа жойларда ҳам қорилар ичида қатл кўпайиб кетиб, Қуръоннинг кўпи кетиб қолишидан қўрқаман. Менимча, Қуръонни жамлашга амр қилишинг керак», деди...»

Бу гаплардан Қуръони Каримни ягона китоб шаклида жамлаш фикри ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан чиққанлиги кўриниб турибди. У киши раҳбарнинг ҳузурига бориб, ўз фикрларини айтганлар. Аввалига Абу Бакр розияллоҳу анҳу бу фикрга қарши чиққанлар.

«Қуръон илмлари» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир, у билан бирга бўлганлар кофирларга шиддатли, ўзаро раҳмдилдирлар. Аллоҳдан фазл ва розилик тилаб, рукуъ ва сажда қилган ҳолларини давоми...

3347 05:00 / 19.01.2017
14. Албатта, Роббинг кузатиб турувчидир.У ким нима қилаётганини ўта аниқлик билан кузатиб туради. Кузатиб туриб туғёнга кетган, ҳаддидан ошган ва зулм давоми...

4745 05:00 / 23.01.2017
7172. Роббинг Бани Одамнинг умуртқа поғанасидан, қиёмат куни, бундан ғофил эдик, демасликларингиз учун, зурриётларини олиб, ўзларига ўзларини гувоҳ қилиб .Роббингиз давоми...

7350 05:00 / 19.01.2017
14. Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлган қавмни дўст тутганларни кўрмайсанми Улар сизлардан ҳам эмас, улардан ҳам эмас. Билиб туриб, ёлғонга қасам ичарлар.Аллоҳ таоло бу давоми...

3952 05:00 / 23.01.2017