Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 2 жумадул аввал | 2024 йил 03 ноябрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръони Карим дарслари (18-дарс). Ваҳийни тушуниб етмаслик (давоми)

15:15 / 28.01.2019 6511 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусо алайҳиссаломнинг даврларидан кейин бир неча асрлар, қанчадан-қанча авлодлар ўтиб кетди. Бу орада Мусо алайҳиссаломнинг қиссалари унутилди ёки бузилди. Сен ҳозир Маккада туриб, Мадян хабарларини қавмингга тиловат қилиб бермоқдасан. Бироқ қавминг бунга ишонмаяпти. Мадян қаёқда-ю, Макка қаёқда. Сен тиловат қилаётган Мадяндаги ҳодисалар қачон ўтган-у, ҳозир қайси замон. У ердаги ва у вақтдаги ишлар унутилиб кетган, ҳеч ким билмайди. 

«Аммо Биз Расул юборувчи бўлдик».

Ана ўша юборган Пайғамбаримиз сенсан. Сенга мазкур хабарларни Қуръон оятлари орқали етказдик. Фақат сен Пайғамбар бўлганинг учун бу ишлардан энг тўғри хабарларни одамларга етказмоқдасан. Шунинг ўзи ҳам сенинг ҳақ Пайғамбар эканингга далилдир.

Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасида саййида Марямнинг Ийсо алайҳиссаломни дунёга келтиришлари, уни кафилликка олишга қуръа ташлашгани, Закариё алайҳиссаломнинг Марямни ўз кафилликларига олганларини баён қилиб бўлганидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қарата шундай дейди:

ﯘﯙﯚﯛﯜﯝﯞﯟﯠﯡﯢﯣﯤ ﯥﯦﯧﯨﯩﯪﯫﯬﯭ

«Бу ғайб хабарларидан бўлиб, уни сенга ваҳий қилмоқдамиз. Марямни қай бирлари кафилликка олишга қаламларини ташлашаётганларида олдиларида эмасдинг ва тортишаётганларида ҳам олдиларида эмасдинг» (44-оят).

Шунингдек, Аллоҳ таоло Юсуф сурасида Юсуф алайҳиссалом ва ака-укаларининг ҳаётий қиссаларини узоқ зикр қилиб, сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қарата шундай дейди:

ﯷﯸﯹﯺﯻﯼﯽﯾﯿﰀﰁﰂﰃﰄﰅ ﰆ

«Бу ғайб хабарлардан бўлиб, уни сенга ваҳий қилмоқдамиз. Улар макр қилиб, ишлари ҳақида келишаётганларида, олдилари-да бўлмаган эдинг» (102-оят).

Улар ҳасад қилиб, Юсуфни йўқотиш учун макр-ҳийла ишлатиб, маслаҳатлашаётганларида уларнинг олдиларида бўлсанг эканки, бу гаплардан хабардор бўлсанг. Одамлар ибрат олиб, ўзларини ўнгласинлар, тўғри йўлга тушсинлар, деган мақсадда Биз сенга бу қиссани ваҳий қилмоқдамиз.

Юқорида келган мисоллар Қуръони каримнинг ўтмиш воқеалари, тарихий ҳодисалар хусусида келтирган маълумотларига мисоллар эди. Уларнинг тарихий воқеъликка тўғри келиши, Қуръони каримнинг тарихий хабарлари ўша даврда қадимги илмларга соҳиб бўлганлар томонидан ҳам, ҳозирда замонавий илм эгалари тарафидан ҳам қайта-қайта ўз исботини топиши бу маълумотларнинг ростлиги, уни етказган зот ростгўй экани, бу хабарларни у зотга Оламларнинг Робби нозил қилганининг энг ёрқин далилидир.

Энди келажак ҳақида берган хабарлари ва уларнинг натижалари ҳақида ҳам бир-икки мисол келтирсак.

Қуръони карим келажак хабарларидан бир нечтасининг пардасини очди. Улар мушриклар ҳаётида рўёбга чиқиб, уларни ўз кўзлари билан кўришди.

Румнинг Форс давлатидан учраган мағлубиятидан сўнг, Аллоҳ таоло айтганидек, саноқли йиллар ичида қайтадан ғалаба қозониши содир бўлди. 

Аллоҳ таоло Рум сурасида марҳамат қилади:

ﮫﮬﮭﮮﮯﮰﮱﯓﯔﯕﯖﯗﯘﯙﯚﯛﯜﯝﯞﯟﯠﯡﯢﯣﯤﯥ ﯦﯧﯨﯩﯪﯫﯬﯭﯮﯯﯰﯱ ﯲ ﯳ

«Алиф лаам миим. Рум мағлуб бўлди. Яқин ерда. Ва улар мағлубиятларидан кейин тезда ғолиб бўлажаклар. Саноқли йилларда. Ундан олдин ҳам, кейин ҳам барча иш Аллоҳдандир. Ўша кунда мўминлар шодланурлар... Аллоҳнинг нусратидан. У хоҳлаганига нусрат берур. Ва У ўта иззатлидир, ўта раҳмлидир» (15-оятлар).

Рум Форсдан енгилди. Бу ҳодиса арабларга яқин ерда бўлди. Рум ва Форс ерлари Арабистон ярим оролига бевосита чегарадошдир. Румликлар бу мағлубиятларидан кейин тезда, саноқли йиллар ичида қайтадан ғолиб бўлажаклар. Румликлар ғолиб бўладиган кунда мўминлар Аллоҳнинг нусратидан шодланадилар. Аллоҳ хоҳлаганига нусрат беради. Ва У Зот ўта иззатли (барчадан ғолиб) ва ўта раҳмлидир.

Форс ва Рум давлатлари орасидаги қирғин-барот уруш натижаларидан кейин бундай гапларни Аллоҳ таоло айтмаса, одам боласи журъат қилиб айта олмас эди. Ҳар қандай одамнинг хаёлига, шунчалар қақшатқич зарбага учраган, тилка-пора бўлиб кетган Рум давлати қандай қилиб бир неча йил ичида қудратли Форс давлатини енга олади, деган фикр келиши турган гап эди. Шундай бўлди ҳам. Мушриклар Қуръоний хабарни масхара қилиб, кула бошлашди. Улар манзарани ўз қаричлари билан ўлчашар, Аллоҳ таолонинг ўлчови эса бошқа экани хаёлларига келмас эди.

Ушбу ҳодиса ҳақида бир қанча ривоятлар келган. Шулардан бири улуғ муфассир ва тарихчи имом Ибн Жарир Табарийнинг Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан қилган ривоятидир:

«Мушриклар форсликларнинг румликлардан устун бўлишини орзу қилишар эди. Мусулмонлар эса румликларнинг форслардан устун бўлишини орзу қилишарди. Чунки улар аҳли китоб эдилар. Уларнинг динлари ўзаро яқин эди.

«Алиф лаам миим. Рум мағлуб бўлди. Яқин ерда. Ва улар мағлубиятларидан кейин тезда ғолиб бўлажаклар. Саноқли йилларда» оятлари нозил бўлганида, мушриклар:

«Эй Абу Бакр! Сенинг оғайнинг «Рум саноқли йилларда Форсдан устун бўлади», демоқда-я?!» дейишди. Абу Бакр:

«Тўғри айтади», дедилар. Улар:

«Биз билан гаров ўйнайсанми?» дейишди. Етти йил муддатга тўрттадан туяга гаров ўйнашди. Етти йил ўтди. Ҳеч нарса бўлмади. Бундан мушриклар шодланишди. Мусулмонлар маҳзун бўлишди. Абу Бакр бўлиб ўтган гапни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилди. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сизнингча, «бизъу» (саноқли йиллар) қанча?» деб сўрадилар. Абу Бакр:

«Ўндан оз», деб жавоб қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бор, гаровнинг устига яна қўшимча қил ва муддатни икки йилга ошир», дедилар. Икки йил ўтмай туриб, отлиқлар келиб, Румнинг Форс устидан ғолиб келганининг хабарини беришди. Мўминлар бундан шодландилар».

Ояти каримада Румнинг «бизъу», яъни «саноқли йиллар»да ғолиб келиши айтилган эди. Бу ўн йилдан оз муддатда, деганидир. Шунинг учун ҳам мушриклар етти йил ўтса ҳам бирор гап бўлмаганидан хурсанд бўлишди. Аммо Пайғамбар алайҳиссалом ояти каримада айтилган нарса бўлишига тўла ишончда эдилар. Шунинг учун ҳам у зот ҳазрати Абу Бакрга гаров қийматини оширишни иршод қилдилар. Аллоҳнинг айтгани содир бўлди.

Аллоҳ Азиз, ҳамманинг устидан Ғолиб ва барчага меҳрибондир. Маълумки, Аллоҳ таоло вақти-соати келиб, румликларни форсдан, мусулмонларни мушриклардан устун қилди. Бу оятлар нозил бўлган пайтда ҳеч бир одам боласи румликларнинг форсдан, мусулмонларнинг мушриклардан ғолиб келишини тасаввурига сиғдира олган эмас. Лекин орадан оятда айтилган саноқли йиллар – тўққиз йил ўтиб, румликлар форсликлар устидан ғолиб келди. 

Мушриклар Маккада нозил бўлган Қамар сурасида келган оятнинг тасдиғи ўлароқ, ҳижратнинг иккинчи йили Катта Бадрда мағлубиятга учрадилар. Ваҳоланки, бу икки жамоанинг ўзаро тўқнашуви содир бўлишини Маккада бўлган вақтларида на мушриклар, ва на мусулмонлар асло тасаввур қилмаган эдилар.

Аллоҳ таоло Қамар сурасида деди:

ﯰﯱﯲﯳﯴ

«У жамоа тезда енгилар ва орқаларига қараб қочарлар» (45-оят).

Ибн Абу Ҳотим қилган ривоятда Икрима айтадиларки, «У жамоа тезда енгилар ва орқаларига қараб қочарлар» ояти нозил бўлганда, ҳазрати Умар: «Қайси жамоат енгилади?! Қайси жамоат ғолиб бўлади?!» деган эди. Кейинроқ ҳазрати Умар: «Бадр уруши куни Пайғамбар алайҳиссаломнинг совутга дам уриб, «У жамоа тезда енгилар ва орқаларига қараб қочарлар» оятини ўқиётганларини кўрганимда, ушбу оятнинг маъносини тушундим», деган».

 

(давоми бор)

«Қуръон илмлари» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга келган ваҳийнинг бир неча турлари борлигини юқорида ўрганиб чиқдик. Уларнинг барчаси ҳам Аллоҳ таолонинг Расулуллоҳ давоми...

7553 14:15 / 19.10.2018
Муташобиҳ сифатлар деганда, Аллоҳ таолони сифатлаб келган, аммо сиртдан қараганда, У Зот таолога нисбат бериб бўлмайдиган оятларнинг маъноси кўзда тутилади. давоми...

3608 13:00 / 25.08.2020
Мазкур ишлар бўлиб турганда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккада ўз даъватларини давом эттирар эдилар. У кишининг Қуръон тиловат қилишларининг ўзи кучли давоми...

4511 16:43 / 26.12.2017
тўртинчи мақолаИбн Абу Довуд Ҳишом ибн Урвадан, у отасидан ривоят қилади.Абу Бакр Умар билан Зайдга .Икковингиз масжид эшигининг олдига ўтириб, ким Аллоҳнинг давоми...

4479 16:05 / 15.10.2019
Аудиолар

133321 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

53670 14:35 / 11.08.2021