Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 9 шаввол | 2024 йил 18 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръони Карим дарслари (10-дарс). Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва ваҳий

15:03 / 03.12.2018 6426 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳ таоло томонидан Расул қилиб юборилишлари янгилик эмас эди. У зот инсонларга ваҳий номи билан хитоб қилган биринчи набий ҳам эмас эдилар. У зот одамларга осмоннинг сўзидан гапирдилар. Нуҳ алайҳиссаломдан бошлаб, Аллоҳ ихтиёр қилган барча пайғамбарлар каби, Аллоҳ таолонинг сўзини айтдилар, ҳаводан гапирмадилар. Аллоҳ таолонинг ўтган пайғамбарларни қувватлаб юборган ваҳийси Муҳаммад алайҳиссаломни қувватлаб юборган ваҳийсига мухолиф эмас эди. Балки ваҳий ҳолати барчаларида бир хил эди. Чунки унинг келиб чиқиш жойи ва ғояси, Аллоҳ таоло айтганидек, ягона эди.

Аллоҳ таоло Нисо сурасида марҳамат қилади:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ

«Биз сенга худди Нуҳ ва ундан кейинги набийларга ваҳий юборганимиздек, ваҳий юбордик. Биз Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва унинг авлодлари, Ийсо, Айюб, Юнус, Ҳорун ва Сулаймонга ваҳий юбордик. Довудга эса Забурни бердик.

Ва Биз сенга илгари қиссаларини айтиб берган расулларни ва Биз қиссаларини айтиб бермаган расулларни (юбордик). Ва Аллоҳ Мусо ила ўзига хос гаплашди» (163-164-оятлар).

Шунинг учун ҳам Қуръони карим Муҳаммад алайҳиссаломнинг қалбларига нозил бўлган илмни «ваҳий» деб номлашга қаттиқ эътибор берган. Чунки Қуръондаги ваҳий тушунчаси Аллоҳ таолонинг бошқа барча набийларга юборган ваҳийсига ўхшаш бўлиши, уларнинг ягона илоҳий масдардан келиб чиққанлиги намоён бўлиши лозим эди.

Аллоҳ таоло Нажм сурасида шундай дейди:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ

«Ботаётган юлдуз билан қасам. Биродарингиз адашгани ҳам йўқ, йўлдан озгани ҳам йўқ. У ҳаводан нутқ қилмас. У (Қуръон) юбориладиган ваҳийдан ўзга нарса эмас» (1-4-оятлар).

Яъни «Сизнинг адашмаган ва йўлдан озмаган соҳибингиз Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг номидан гапирганида ўз нафсу ҳавосидан гапирмайди. Аксинча, у зот «Аллоҳ менга нозил қилди», деб айтаётган Қуръон ваҳийдан ўзга нарса эмас.

Аллоҳ таоло Юнус сурасида марҳамат қилади:

ﭯ ﭰ ﭱ ﭲﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ

«Сен: «Мен уни ўзимча алмаштира олмасман. Мен фақат ўзимга ваҳий қилинган нарсагагина эргашаман. Албатта, мен Роббимга осий бўлсам, буюк Кун азобидан қўрқаман», деб айт» (15-оят).

Ҳа, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мартабалари қанча юқори бўлмасин, Қуръонни, ҳатто унинг бирор ҳарфини алмаштиришга ҳақлари йўқ. У кишининг вазифалари Аллоҳ таоло томонидан келган ваҳийни – Қуръонни қабул қилиб олиб, шундайлигича кишиларга етказишдир.

Аллоҳ таоло Анъом сурасида марҳамат қилади:

ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ

«Ва агар уларга оят келтирмасанг, «Ўзинг тўқиб қўявермайсанми?» дерлар. Сен: «Мен фақат Роббимдан ваҳий қилинган нарсага эргашаман, холос. Бу иймон келтирувчи қавм учун Роббингиздан «кўз очгувчи»лар, ҳидоят ва раҳматдир», деб айт» (203-оят).

Кофирлар ўзларининг бузғунчиликлари, куфрлари ва Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқишлари етмаганидек, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳам ёлғондан мўъжиза тўқиб, Аллоҳга нисбат беришни таклиф қилишарди. Улар пайғамбарлик вазифасини тушунишни ҳам хоҳламайдилар. Ҳолбуки, ўзидан бир нарсани тўқиб, Аллоҳга нисбат бериш катта жиноят, пайғамбарга тўғри келмайдиган иш.

Ёлғиз ўзларининг ожиз ақлларига суянувчилар, табиийки, ваҳий тўғрисида «Бу ғаройиб нарса-ку!» деб, ножўя ўй-фикрларни айтишади. Аллоҳ таоло уларга раддия бериб, Юнус сурасида шундай дейди:

ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ

«Одамларга ўзларидан бўлган бир кишига: «Одамларни огоҳлантир ва иймон келтирганларга Роббилари ҳузурида улар учун собитқадамлик борлигининг хушхабарини бер», деб ваҳий юборишимиз ажабланарли бўлдими? Кофирлар: «Албатта, бу очиқ-ойдин сеҳргардир», дедилар» (2-оят).

Аллоҳ таоло Ўз ҳикмати ила бандалари ичидан бир салоҳиятли кишини танлаб, унга пайғамбарлик мартабасини беради. Унга ваҳий юбориб, атрофидаги кишиларни огоҳлантиришга амр қилади. Қадимдан шундай бўлиб келган. Лекин кофир одамлар бу ишга доимо инкор назари билан қарашган, ўзларидан бўлган бир одамга Аллоҳдан ваҳий келиши уларга ажабланарли туюлган.

Соғлом мантиқ инсонларнинг барчаси тенг бўлгани ҳолда, Аллоҳ таоло улар орасидан хоҳлаган биттасини илм, ҳикмат ва иймонда танлаб олишини тақозо қилмайдими? Мантиқ ушбу танланишни ғалати иш деб санайдими? Йўқ, албатта. Аксинча, ақл шуни тақозо қилади. Ақл инсонга тўкис ҳидоят йўлини кўрсатиб беришдан ожиз эканини воқеълик кўрсатиб турибди, бунга тарих шоҳид, ақл гувоҳ. Қолаверса, ўзидан бир вакилнинг Аллоҳ таолодан ваҳий қабул қилишининг ўзи инсоният учун шараф.

Энди инсонларнинг бу ишни бўлмағур гап дейишлари, кофирлар эса буни сеҳргарлик амалига ўхшатишлари мантиққа тўғри келадими?!

Албатта, ваҳийдан ажабланиш тўғри эмас. У тушунилиши осон, жумбоқсиз бўлиши лозим. Дин нуқтаи назаридан қараганда, ваҳийнинг ҳақиқати ўзи нима? Муҳаммад алайҳиссаломга нозил бўлган ваҳий билан бошқа анбиёларга нозил қилинган ваҳий орасида қандай ўхшашликлар бор?

Диннинг ушбу тез, махфий билдиришни «ваҳий» деб номлаши сўзнинг айнан луғавий маъносидан келиб чиққан. Араб тилидаги «ийҳаун» – «ваҳий қилмоқ» сўзи тез ва махфий хабар йўллаш маъносини билдиришини юқорида айтиб ўтдик.

Аллоҳ таоло Ўзи нозил қилган Китобларидаги оятларни Набийга олиб боришни фариштага буюрди ва буни «ваҳий» деб атади. Ушбу ваҳий бевосита Набийнинг ўзига қилинган ваҳий билан мазмунан фарқ қилмайди.

Бу икки ваҳийнинг орасида зиддият йўқ. Фариштанинг ваҳийни олиб келиб, омонат билан нақл қилиши ҳам, Набийнинг уни олиб, ўзига сингдириши, ёдлаши ва етказиши ҳам бир хил вазифани адо этишдир. Ушбу маъно Нажм сурасидаги оятда кўринади:

ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ

«Ва бандасига нимани ваҳий қилган бўлса, ваҳий қилди» (10-оят).

Яъни Аллоҳ таоло Муҳаммад алайҳиссаломга нимани ваҳий қилган бўлса, Жаброил алайҳиссалом ҳеч бир хиёнат қилмасдан, қўшмасдан ёки камайтирмасдан, ҳаммасини етказди.

Зеро, бу оятдан мурод шуки, Аллоҳ таоло Ўзининг бандаси, ишончли ваҳий фариштаси Жаброил алайҳиссаломга охирги Набий – Муҳаммад алайҳиссаломга ваҳий қилишни ваҳий қилди. Ушбу оятда зикр қилинаётган «ваҳий» сўзининг далолатини Шуаро сурасида келган бошқа бир оят билан ойдинлаштириб олиш мумкин:

ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ

«Албатта, у (Қуръон) оламлар Роббининг нозил қилганидир. Уни Руҳул Амийн олиб тушди… сенинг қалбингга, огоҳлантирувчилардан бўлишинг учун. Очиқ-ойдин араб тилида» (192–195-оятлар).

Ушбу ояти карималардаги «Руҳул Амин»дан фаришта Жаброил алайҳиссалом назарда тутиган, «огоҳлантирувчилардан» дегани эса «пайғамбарлардан» демакдир.

Бинобарин, ушбу тўрт оятнинг маъноси қуйидагича бўлади: «Эй Муҳаммад, Жаброил Қуръонни сенинг қалбингга пайғамбарлардан бўлишинг учун равшан араб тилида олиб тушди».

Ваҳий ҳолатидаги диний ҳақиқатлар ва ғайбий хабарлар ҳиссий услубларга табиатан мутлақо бўйсунмайди. Шунингдек, ушбу ваҳий ҳолати зоҳирий ҳис-туйғу миқёсларига ҳам бўйсунмайди. Балки ваҳий икки зот ўртасидаги олиймақом суҳбат дея тасаввур қилиниши мумкин, холос. Бир тарафда берувчи, буюрувчи, сўзловчи Зот, иккинчи тарафда қабул қилувчи, буюрилган, хитоб қаратилган зот бўлади.

«Қуръон илмлари» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръони Каримни араб ҳарфлардан бошқа алифбода ёзиш ҳақидаАгар эътибор билан қаралса, бу белгиларнинг ҳеч бири Мусҳаф расмига дахл қилмайди, расм ўша биринчи давоми...

2251 12:30 / 18.11.2021
15. Қачонки, уларга очиқойдин оятларимиз тиловат қилинганида, Бизга мулоқот бўлишдан умиди йўқлар .Бундан бошқа Қуръон келтир ёки уни алмаштир,, дедилар. Сен .Мен давоми...

3340 05:00 / 23.01.2017
биринчи мақолаМутахассис уламоларимиз, Қуръони Каримнинг .етти ҳарф,да нозил бўлиши Қуръони Каримнинг баъзи сўз ва ҳарфларини талаффуз қилишда ижозат берилган давоми...

5122 16:00 / 04.02.2020
14. Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлган қавмни дўст тутганларни кўрмайсанми Улар сизлардан ҳам эмас, улардан ҳам эмас. Билиб туриб, ёлғонга қасам ичарлар.Аллоҳ таоло бу давоми...

3935 05:00 / 23.01.2017
Аудиолар

120073 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41739 14:35 / 11.08.2021