1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мисрлик 75 ёшли аёл Қуръони каримни оққа кўчирди

12:32 / 03.12.2018 2934 pdf Ўқиш режими + -

Бундан тўрт йил аввал кўчиришни бошлаган Саъд Абдулқодир хоним кунига 7 соатдан ишлагани ҳолда, тўрт йилда Қуръони каримни тўлиқ кўчиришга муваффақ бўлган.

IQNA берган хабарда айтилишича, Саъд хоним ёшлигидан Аллоҳнинг каломини ёд олишни орзу қилган, бироқ бунга ҳеч қачон фурсат топа олмаган. Шундай бўлса-да, етук олимларнинг рухсати ва назорати билан Каломуллоҳни қўли билан оққа кўчиришга жазм қилган.

У оятларни кўчиришда 40 хил рангдаги қаламлардан фойдаланган. Ҳаракатлар учун қора, оятларнинг сони ва “Аллоҳ” лафзи учун қизил, ҳаво ранг оятларнинг ёзуви учун ишлатилган. Маълум бўлишича, Саъд хоним оятларни кўчириш баробарида “Каҳф” каби бир қанча узун сураларни ҳам ёд олишга муваффақ бўлган.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Камерунлик сеҳргар Сенегал миллий терма жамоаси сардори Садио Мане Камерунда бўлиб ўтадиган Африка Миллатлар кубогида иштирок этса, юрак хуружидан вафот этишини давоми...

4644 14:26 / 17.01.2022
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ndash ҳам маҳобати, ҳам моҳияти жиҳатидан улкан лойиҳа.Президент Шавкат Мирзиёев 29 январь, жума куни ушбу марказга давоми...

1971 19:59 / 29.01.2021
Шу йил 7 март куни Рамазон ойини кўтаринки руҳда ўтказиш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги туманшаҳар бош имомхатибларининг давоми...

1685 07:34 / 08.03.2024
Макка ва Мадина ўртасидаги Ҳарамайн тезюрар темир йўл алоқаси шу ой охирида очилади. Ушбу хизмат 2020 йил март ойида коронавирус пандемияси сабабли тўхтатилган давоми...

2679 12:30 / 18.03.2021