1447 йил 17 жумадис сони | 2025 йил 08 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Рамазон ойини кўтаринки руҳда ўтказиш вазифалари белгилаб олинди

07:34 / 08.03.2024 1601 pdf Ўқиш режими + -

Шу йил 7 март куни Рамазон ойини кўтаринки руҳда ўтказиш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги туман-шаҳар бош имом-хатибларининг онлайн мажлиси ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев иштирок этди.

Йиғилишда хайру саховат, меҳр-оқибат мавсуми бўлмиш Рамазон ойини муносиб тарзда кутиб олиш ва юқори савияда ўтказиш бўйича бир қатор муҳим вазифалар белгилаб берилди.
 Хусусан, эҳтиёжманд оилалар, ногиронлар, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган фуқаролар ҳамда “Меҳрибонлик”, “Мурувват” ва “Саховат” уйларига ҳадялар улашиш, беморларнинг ҳолидан хабар олиш кабилар алоҳида қайд этилди. “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ҳам олис ва чекка ҳудудларда ёрдамга муҳтож оилалар ҳамда меҳрга муҳтож болаларга ҳадялар улашишни амалга оширишга чақирилди.   

Шунингдек, имом-домлаларга хатми Қуръонларни тартибли ўтишини таъминлаш, намозхонларга муносиб шарт-шароитларни ҳозирлаш ва Рамазон ойида Фатво марказидаги Кол марказ фаолиятини 12 соатли иш тартибига ўтказишга ҳам эътибор қилинди.

Сўзга чиққан нотиқлар муборак ой муносабати билан барча масжидларда ҳамда уларга туташ бўлган зиёратгоҳ, қадамжо ва қабристонларда мунтазам озодалик ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш, мўмин-мусулмонлар эмин-эркин ибодат қилиши учун масжидларда хавфсизлик чораларини кўриш, жумладан, электр, газ, транспорт ва ёнғин хавфсизлиги ҳамда хонақоҳлар муҳофазасига эътибор қаратиш муҳимлиги таъкидланди.

Соҳа раҳбарлари томонидан ОАВда Рамазон ойини халқимиз учун меҳр-оқибат, тинчлик-осудалик ва шукроналик тимсоли эканини ўзида мужассам этган чиқишларни амалга ошириш ҳамда исрофгарчилик, боқимандалик кабилардан халос бўлиш бўйича чиқишлар қилишга урғу қаратилди.


Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Hilol Nashr, нашриётматбаа мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси Бектемир тумани .Алибек, жоме масжиди имом ноиби Ибрагимов Аҳмет домла Ибрагимовнинг вафоти муносабати давоми...

1642 11:30 / 10.08.2020
Бугун, 3 март куни .Китобхонлик мактаби, лойиҳасининг навбатдаги сони бўлиб ўтади. Лойиҳанинг ушбу сонида устоз, Ислом олими, Абдулҳамид Муҳаммад Турсуннинг давоми...

2161 09:17 / 03.03.2022
Бу йилги Қурбон ҳайити байрамини мусулмонлар кўтаринки кайфиятда нишонлаш учун барча имкониятларни ишга солишди.Kawa news хабарига кўра, Қурбон ҳайити дунёнинг давоми...

1799 10:59 / 23.07.2021
Ўзбекистон Республикаси Президентининг .Ўзбекистон mdash 2030, стратегияси тўғрисидаги фармони ва .Ўзбекистон mdash 2030, стратегиясини 2023 йилда ва ўз вақтида амалга давоми...

2888 15:11 / 02.08.2023
Аудиолар

211696 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130947 14:35 / 11.08.2021