1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Имконияти чекланганлар учун хайрия тадбири ўтказилди

14:09 / 03.12.2018 3450 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 3 декабрь куни пойтахтимиздаги “Кўҳинур” тўйхонасида “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан “Мурувват куни” хайрия тадбири ташкил этилди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Мусулмонлар диний идораси ва “Ҳилол-нашр” нашриёт-матбаа корхонаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Хайрия тадбирига 300 нафар кўзи ожиз ҳамда эшитиш ва гапириш имконияти чекланган шахслар таклиф этилди. Унда шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон кар-соқовлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти раҳбар ходимлари ҳам иштирок этишди.

Ҳар йили 3 декабрь санасида бутун дунёда ногиронлиги бўлган шахслар куни нишонланиб келинади. Асосий мақсад бутун дунёда амалга ошириладиган дастур ва лойиҳаларда ногиронлар бошқа ногирон бўлмаган кишилар билан тенг ҳуқуқлилик асосида иштирок этишини, ногиронларнинг манфаатлари, ҳуқуқлари инобатга олинишини, барча мамлакатларда ногиронларнинг қадр-қимматини ҳимояловчи қонунлар ва тартиб-таомилларнинг жорий этилишини таъминлаб, барча учун очиқ ва дўстона бўлган жамият қуришдан иборатдир.

Тадбир давомида Ўзбекистонда ҳам ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканликларини кўрсатиш мақсадида турли тадбир ва ислоҳотлар амалга оширилаётгани, буни Ўзбекистон Президенти томонидан “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармоннинг имзолангани мисолида ҳам кўриш мумкинлиги таъкидланди.

Ушбу фармонда авваллари ногиронларни камситиш сифатида ишлатилган “ногирон” сўзи ўрнига “ногиронлиги бўлган шахс” иборасининг қўлланилиши юртимизда инсон омилига бўлган юксак эътиборнинг натижаси экани қайд этилди.

Тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар ташкилочилар томонидан муборакбод этилди. Жумладан, “Hilol-nashr” матбаа-корхонаси раҳбари Исмоил Муҳаммад Содиқ давлатимиз томонидан имконияти чекланган шахслар учун яратиб берилаётган шарт-шароитлар, уларни эъзозлаш каби фазилатлар динимизнинг энг мўътабар ахлоқ-одобларидан ҳисобланишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Тадбир иштирокчиларига ташкилотчилар томонидан, жумладан, “Hilol-nashr” нашриёт-матбаасининг китоб ва дисклардан иборат совғалари  тақдим этилди.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 17 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Икки Муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг давоми...

1214 12:11 / 17.08.2022
Давлатимиз раҳбари Бухоро шаҳридаги Мир Араб олий мадрасасини бориб кўрди. Бу мадраса 500 йиллик тарихга эга. Ундан кўплаб олимлар, имомлар, муфтийлар етишиб давоми...

1728 09:24 / 18.02.2023
Азиз юртдошлар, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши номидан Сиз азизларни меҳроқибат, эзгулик ва саховат айёми бўлган Рамазон ҳайити билан самимий давоми...

2708 04:18 / 22.05.2020
ФранкоМалия футболчиси Фредерик Умар Кануте Eвропа клублари бўлган .Лион, ва .Тоттенхэм, ҳужумчиси бўлган ўз фаолиятини тамомлагач, хайрсаховат ишлари билан давоми...

1736 10:10 / 27.08.2019