1447 йил 25 ражаб | 2026 йил 14 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мир Араб мадрасасининг тарихий мавқеи тикланди

09:24 / 18.02.2023 1699 pdf Ўқиш режими + -

Давлатимиз раҳбари Бухоро шаҳридаги Мир Араб олий мадрасасини бориб кўрди.

Бу мадраса 500 йиллик тарихга эга. Ундан кўплаб олимлар, имомлар, муфтийлар етишиб чиққан. Лекин ўтган асрда унинг мақоми ўрта махсус билим юрти даражасига тушиб қолган эди. Биноси ҳам зах тортган, китоблар етишмасди.

Шавкат Мирзиёев 2017 йилда бу ерга келиб, аҳволни кўрган, мадрасанинг тарихий мавқеини тиклашни мақсад қилган эди. Бунинг учун Арк яқинида янги бино барпо этилди ва яқинда фойдаланишга топширилди.

Олий мадраса 200 ўринга мўлжалланган. Бу ерда Қуръони карим, ҳадис, фиқҳ ва тасаввуф илмлари, хорижий тиллар пухта ўргатилади. Бугунги кунда жами 107 нафар талаба таълим олмоқда.

Ўқув хоналари, кутубхона, фаоллар зали, талабалар ётоқхонаси ва хизмат уйи, спортзал ва бассейнда барча қулайликлар яратилган.

Давлатимиз раҳбари мадраса талабалари билан суҳбатлашди.

- Бундай узоқ тарихга эга таълим даргоҳлари жуда кам, - деди Шавкат Мирзиёев. - Бугун унинг шароитини яхшилаб, тарихий адолатни тиклаганимиз хайрли иш бўлди, деб ўйлайман. Демократик ислоҳотларимиз натижасида диний соҳага ҳам эркинлик эпкини кириб келди. Шу билан бирга, ахборот макони ҳам очиқ. Интернетда илмий асоси бўлмаган турли талқинлар ҳам бор. Лекин уларни тажрибасиз ёшлар қаердан билади? Буни сизга ўхшаган илмли кишилар, имом-хатибларимиз исботлаб, тўғри тушунтириб бериши керак.

Диний таълим соатлари ва сифатини ислоҳ қилиш, уни амалиёт билан боғлаш бўйича фикрлар билдирилди.

Шу билан Президентнинг Бухоро вилоятига ташрифи якунланди, давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.









Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
2021 йил июнь ойидаги ҳолатга кўра, Мисрдаги ислом банкчилигининг умумий ҳажми 390 млрд. Миср фунти 24.78 млрд. АҚШ долларига тенг деб баҳоланмоқда. Бу ҳақда Миср Ислом давоми...

1913 08:42 / 25.08.2021
Азиз мухлислар, жорий йилнинг 26 октябрь куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжидида .Дунё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ёруғдир, шиори давоми...

1890 02:04 / 25.10.2022
Доғистон раҳбари Владимир Васильев Республика миллий парламентидаги нутқида пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан келтириб, давоми...

2877 11:49 / 06.10.2018
Шу йил 5 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Саудия Арабистонидаги Abu Sarhadrdquo ҳамкор ширкати билан Умра ndash 2022rdquo давоми...

10841 17:06 / 15.01.2022