1447 йил 24 жумадис сони | 2025 йил 15 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

8 нафар киши велосипедда Лондондан муборак ҳаж сафарига чиқдилар

12:30 / 16.07.2019 2148 pdf Ўқиш режими + -

2019 йил 7 июнь куни Лондондан йўлга чиққан 8 нафар киши велосипедда икки ой мобайнида Мадинага етиб келишади, деб хабар беради iqna. Маршрут 4000 км.ни ташкил этади ва 17 давлатни ўз ичига олган.

Анадолу ахборот агентлигининг хабар беришича, саккиз нафар мусулмон Истанбулга етиб келган. Туркиядан сўнг, Ироқ ва Сурияни велосипедда кесиб ўтиш имконсиз бўлгани сабабли самолёт билан Мисрга сафар қиладилар. Гуруҳ аъзоларидан бири Жунайд Афзал ўз сафарларини шундай баён этди: «Биз 7 июнь куни Лондондан жўнадик ва 60 кун ичида 4000 километр йўл босмоқчимиз. Сафардан сўнг 628,600 минг АҚШ доллари йиғиб, буни камбағал мусулмонларга бермоқчимиз».

«Бу йўл биз учун кўп жиҳатдан муҳим. Биз ҳаммамиз ҳар доим буюк Парвардигор йўлида бўламиз. Йўлда ажойиб одамларни учратяпмиз. Бу жуда ҳам қадрли», дейди биринчи марта Ҳаж сафарига чиққан Зайн Ламбат. — Агар ҳажга боришни истасангиз, Аллоҳ шубҳасиз сизга йўлни янада осонлаштиради. Биз жуда кичик бюджет билан йўлга чиққан эдик, лекин Аллоҳ бизга ёрдам берди ва биз ажойиб инсонлар билан учрашдикки, улар бизга чин юракдан ёрдам бердилар.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 12 июл куни юртимизнинг таниқли уламолари Тошкент вилояти Ангрен шаҳар, Оҳангарон тумани, Оҳангарон шаҳар ва Ўртачирчиқ туманларига ташриф давоми...

1759 11:00 / 12.07.2021
.Ансор асСунна алМуҳаммадийя, жамоаси Судан пойтахти Хартумда 100 нафар Қуръон қорилари шарафига маросим ўтказди. Бу ҳақда Al Nilin ахборот агентлиги хабар берди.Уюшма давоми...

1524 11:28 / 18.01.2022
Бугун, 27 октябрь куни Саудия Арабистонида умра сафарида бўлиб турган Ўзбекистонлик юртдошларимиз эрта тонгдан .АлАлаям Элит, меҳмонхона фойесида ташкил этилган давоми...

845 15:15 / 27.10.2024
Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрида дунёдаги энг йирик академиялардан бири ҳисобланган Қуръон Академияси очилди. Бу ҳақда islam.ru нашри хабар давоми...

1967 12:00 / 29.12.2020