1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръон, унинг ҳофизлари ва муаллимларининг фазилатлари | Қуръони Карим дарслари (149-дарс)

19:00 / 21 апрель 1531 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таолонинг фазли марҳамати ила Қуръон Карим силсилавий дарсларимизни Ўзидан ёрдам сўраган ҳолимизда давом эттиришни мақсад қилдик. Навбатдаги дарсимиз «Ҳадис ва ҳаёт» силсилавий асарнинг 30-жузи «Қуръон фазилатлари» китоби асосида бериб борилади. Аллоҳ таоло барчаларимизга Қуръонга мувофиқ яшашимизда Ўзи тавфиқ берсин!

Қуръони Каримнинг ўзига хос тавсифини қилишга инсоннинг тили ҳам, қалами ҳам ожиз.

Бу улуғ Китобнинг энг олий васфи уни нозил қилган Зот – Аллоҳ таолонинг Ўз Китобида келтирган ояти карималаридир.

Кўпдан буён Қуръони Карим ҳақида шу Китобнинг ўзида келган оятларни бир жойга тўплаб, ўқувчиларга тақдим қилиш ниятимиз бор эди. Қулай фурсат келганида ана шу орзуни амалга оширишга қарор қилдик.

Аммо баъзи бир эътиборларга кўра, ҳамма оятларни келтира олмадик. Келтирган оятларимизни ҳам турли мавзуларга бўлиб, ораларига инсоний сунъийлик қўшгимиз келмади.

Аввал шарҳ қилаётган китобимизда келган уч ояти каримани келтириб туриб, кейин бошқаларини келтиришни лозим кўрдик.

قَالَ اللهُ تَعَالَى:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ

Аллоҳ таоло:

«Албатта, у Қуръони Каримдир. Сақланган китобдадир.  Уни фақат покланганларгина ушлайдир. Оламларнинг Робби (томони)дан нозил қилингандир», деган («Воқеа» сураси, 77-80-оятлар).

Қуръони Каримнинг ўзини ва сифатларини баён қилувчи ушбу оятлардан олдин келган ояти карималарда Аллоҳ таоло юлдузларнинг жойлари билан қасам ичган.

Оятларда юлдузларнинг жойлари билан қасам ичишдан мақсад Қуръони Каримни тасдиқлашдир.

Демак, Аллоҳ таоло қасам ичиб, қуйидаги ҳақи­қатларни таъкидламоқда.

«Албатта, у Қуръони Каримдир».

Албатта, ўша Муҳаммад алайҳиссаломга туширилган ва динсизлар инкор қилаётган нарса – Қуръони Карим.

«Сақланган китобдадир».

Яъни, Қуръони Карим ўзгариш, алмаштиришдан ва барча сақланиш лозим бўлган нарсалардан сақланган, Лавҳул Маҳфуз деб номланган китоб­дадир. Шундай бўлганидан кейин Қуръони Карим ҳам ўзгаришдан, алмаштиришдан ва барча сақланиш лозим бўлган нарсалардан сақланган Китобдир.

«Уни фақат покланганларгина ушлайдир».

Яъни Қуръони Каримни Аллоҳ таоло томонидан ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан турли нолойиқ нарсалардан покланган фаришталаргина ушлайдилар. Бошқалар ушлай олмайдилар.

Шунингдек, Қуръони Каримни жанобатдан ва кичик нопокликлардан тозаланиб, ғусл ва таҳорат қилган мўмин-мусулмонларгина ушлайдилар. Қуръони Каримни ушлаш учун таҳоратли бўлишнинг вожиблиги ҳақидаги ҳукм ушбу ояти каримадан олинган.

Ушбу ояти кариманинг маъноси ҳам, ҳукми ҳам Қуръони Карим Аллоҳнинг наздида қанчалик улуғ эътиборга сазовор эканини яққол кўрсатади.

«Оламларнинг Робби (томони)дан туширилгандир».

Ҳа, Қуръони Карим тўлалигича, ҳар бир ҳарфигача барча оламларнинг Робби, Холиқи, Розиқи, Тарбиячиси ва Тадбирини қилувчиси бўл­миш Аллоҳ таоло томонидан туширилгандир. Унинг бирор ҳарфи ҳам Аллоҳдан бошқага мансуб эмас.

وَقَالَ تَعَالَى:

ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ

Аллоҳ таоло яна:

«Эй одамлар! Батаҳқиқ, сизга Роббингиздан бурҳон келди ва сизга очиқ-ойдин нурни нозил қилдик», деган («Нисо» сураси, 174-оят).

Ушбу бурҳон Қуръони Каримдир.

Ушбу бурҳон Аллоҳ таоло ягоналигининг бурҳонидир.

Ушбу бурҳон Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳақликлари бурҳонидир.

Ушбу бурҳон Исломнинг икки дунё саодатига элтувчи дин эканининг бурҳонидир.

Аллоҳ таоло Ўз бандаларига раҳм этиб, уларга икки дунё бахтига эришиш дастури қилиб нозил этган бу Қуръон аниқ нурдир.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 30-жузи «Қуръон фазилатлари» китоби асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Айтгин .Албатта, намозим, ибодатларим, ҳаёт ва мамотим оламларнинг Робби Аллоҳ учундир.Унинг шериги йўқ. Мана шунга буюрилганман. Ва мен мусулмонларнинг давоми...

4907 22:51 / 01.05.2018
31. Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг ҳибр ва роҳибларини ҳамда Масиҳ ибн Марямни Робб тутдилар. Улар фақат битта илоҳдан бошқага ибодат қилмасликка амр қилинган давоми...

5267 05:00 / 19.01.2017
«Энг муносиб жой» деганда Аллоҳ таоло Қуръони Каримни нозил этиш учун танлаган макон Маккаи Мукаррама, Мадинаи Мунаввара ва уларга боғлиқ жойларни кўзда давоми...

10633 18:36 / 06.04.2018
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳ таоло томонидан Расул қилиб юборилишлари янгилик эмас эди. У зот инсонларга ваҳий номи билан хитоб қилган биринчи давоми...

8602 15:03 / 03.12.2018
Аудиолар

213383 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132602 14:35 / 11.08.2021