Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръони Карим дарслари (100-дарс). Аллоҳ таборака ва таолонинг муташобиҳ сифатлари

13:00 / 25.08.2020 5202 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муташобиҳ сифатлар деганда, Аллоҳ таолони сифатлаб келган, аммо сиртдан қараганда, У Зот таолога нисбат бериб бўлмайдиган оятларнинг маъноси кўзда тутилади. Муташобиҳ сифатлар мавзуси энг нозик масалалардан бўлиб, уларни таъвил қилишда муҳкамга мурожаат қилиш ва зоҳирий (луғавий) маъноларидан бошқа томонга буриш вожибдир.

Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби ақийдага оид нарсаларни муҳкам оятлардан ва ўта ишончли ақлий далиллардан олинишига иттифоқ қилганлар. Шунингдек, оят ва ҳадисларда сиртидан муҳкам оятлар ва ўта ишончли ақлий далиллар тўғри деб топган ақийдага хилоф нарса келса, уларнинг зоҳирий маъноси Аллоҳ таолонинг ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муроди эмас, деб эътиқод қилиш вожиблигига иттифоқ қилинган.

Ушбу мавзу Аллоҳнинг тавҳидига, У Зотни поклаш вожиблигига ва мусулмон банданинг ақийдасига ҳамда иймонининг тўғрилигига бевосита боғлиқ бўлгани учун ҳам энг нозик мавзу ҳисобланган. Айнан шу сабабдан бу мавзу исломий мазҳаблар ва гуруҳлар орасидаги энг кўп тортишувлар ва ихтилофларга сабаб бўлган. Минг афсуслар бўлсинки, кўпгина гуруҳлар бу мавзуда адашиб, сифатлар ҳақидаги оятларнинг сиртқи маъносини олиб, Аллоҳ таолони У Зотга лойиқ бўлмаган жисм ва бошқа нарсалар билан сифатлаб, залолатга юз тутдилар. Ёки уларни ботил таъвил қилиб, йўлдан адашдилар.

Имом Фахриддин Розий бу ҳақда ўз тафсирида қуйидагиларни ёзади:

«Одамларнинг жумҳури наздида давом этиб келаётган қонун шулки, гўёки уларнинг мазҳабига тўғри келган ҳар бир оят муҳкамдир. Уларга хилоф бўлган ҳар бир оят муташобиҳдир. Аммо муҳаққиқ ва инсофли кишининг наздида оятлар уч қисмдан иборатдир:

1. Зоҳири ақлий далиллар билан таъкидланган нарса ҳақиқий муҳкамдир.

2. Зоҳирини таъкидлаш имкони йўқлигига қатъий далиллар собит бўлган нарса ҳақида бу ерда Аллоҳнинг муродини билиб бўлмайди, деб ҳукм қилинади.

3. Ушбу далилларнинг собит бўлишига ёки бўлмаслигига далолат қилмаган нарсалар ҳақида ҳукм чиқаришдан тўхташ керак бўлади. Ана ўша нарса муташобиҳдир. Яъни иши шубҳали бўлиб, икки тарафдан бирини аниқлаб бўлмайдиган ҳолда бўлади.

Мана шу тўғри йўлдир. Айни шундай фикрлаш ила мўътадил кўзқараш вужудга келади. Ана шунга аввал ўтган ва кейин келган мусулмон уламолар жумҳури рози бўлганлар».

«Қуръон илмлари» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳ таоло томонидан Расул қилиб юборилишлари янгилик эмас эди. У зот инсонларга ваҳий номи билан хитоб қилган биринчи давоми...

8792 15:03 / 03.12.2018
43. Сизнинг кофирларингиз аввалгиларингиздан яхшироқми Ёки китобларда сизларга оқлов бормиБу саволларда қаттиқ инкор оҳанги бор. Ақлни ишлатиб кўриш зарур. Аввал давоми...

4725 05:00 / 23.01.2017
14. Ҳақ даъвати Уникидир. Ундан ўзгага дуо қилаётганларга эса, ҳеч бир нарсада ижобат этмаслар. Магар, икки кафтини сувга узатиб, сув оғзига етишини кутган одамга давоми...

6537 05:00 / 23.01.2017
Одатда, бирор китобни қўлга олганда, унинг исмини ўқиш билан ичида нима ҳақда гап кетиши аниқ бўлади. Бирор маълум нарса ҳақида маълумот олмоқчи бўлган шахс ўша давоми...

9521 09:18 / 04.11.2017