1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Содиқ ошпаз

08:16 / 25.08.2020 2461 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Форс подшоҳларидан бирига ошпаз таом олиб келиб, уни дастурхонга қўяётган эди, овқатнинг озгинаси подшоҳ тарафига тўкилиб кетди. Подшоҳнинг жаҳли чиққанини кўрган ошпаз ўлдирилишига аниқ ишонди. Ўлимига ҳам рози бўлиб, итоаткор ҳолатда тўкилган овқатни бир идишга сола бошлади. Бироқ кутилмаганда идишни дастурхонга ва подшоҳнинг олдига отиб юборди. Подшоҳнинг баттар жаҳли чиқиб, «Бу нима қилганинг? Тўкканингга индамадим, лекин бу ишинг учун энди сени ўлдираман! Биласанми шуни?» деб бақирди. Ошпаз шундай жавоб берди: «Овқатни тўкиб юборганимдаёқ мени ўлдиришингизни билган эдим. Лекин одамлар «Ошпаз бу подшоҳга шунча йил астойдил хизмат қилган эди. Лекин бир мартагина овқатни тўкиб юборгани учун уни ўлдирибди», дейишини истамадим. Шунинг учун ўлдиришга арзийдиган иш қилайин деб шу ишни қилдим». Подшоҳ бу гапни эшитиб, ошпазини кечирди ва унга совға-салом беришни буюрди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имом Шиблий роҳимаҳуллоҳдан, Аллоҳни ҳақиқий маънода танувчи кишининг аломати ҳақида сўрашди. Шунда у киши .Кўкси кенг, қалби мажруҳ, жисми ташлаб қўйилган, давоми...

2941 15:30 / 22.05.2021
Абу Салама ибн Абдурраҳмон айтади .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуни кўргани борсам, оғриқдан қийналиб ётган экан. Уни бағримга босиб, .Аллоҳим, Абу Ҳурайрага шифо давоми...

2255 08:00 / 27.01.2020
Аллоҳ таолонинг ҳар бир амри ҳикматларга бойдир. .Аллоҳнинг раҳмати баҳона қидирур, деган машҳур мақол бор. Аллоҳ бу умматга раҳматини ёғдиришни ирода қилиб, Ўз давоми...

3720 12:30 / 10.05.2019
Ражо ибн Муслим Абдийдан ривоят қилинади .Ажрада алАмиянинг уйида меҳмон бўлиб турар эдик. У аёл кечалари намозда қоим бўларди. Баъзи кунлари кечанинг аввалидан давоми...

2709 19:45 / 16.03.2019