1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ўттиз йиллик одат

19:45 / 16.03.2019 2638 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ражо ибн Муслим Абдийдан ривоят қилинади: «Ажрада ал-Амиянинг уйида меҳмон бўлиб турар эдик. У аёл кечалари намозда қоим бўларди. Баъзи кунлари кечанинг аввалидан то саҳар вақтигача бедор бўларди. Саҳар вақти киргач, ўзининг маҳзун овози билан шундай деб нидо қиларди: «Аллоҳим! Обидлар Сен учун тун қоронғилигини саҳар зулматларига қадар такбир билан бедор ўтказдилар. Улар Сенинг раҳматингга, мағфиратинг фазлига эришдилар. Илоҳим, бошқадан эмас, фақат Ўзингдан сўрайман! Мени раҳматингга эришганлардан қилгин, муқарраб бандалар даражасига кўтаргин, солиҳ бандаларинг қаторига қўшгин. Сен карамлиларнинг карамлисисан, раҳмлиларнинг раҳмлисисан, буюкларнинг буюгисан, эй карим Зот!». Сўнгра саждага йиқилиб, саждасида йиғлар, то бомдод вақти киргунча дуо қилиб, шу ҳолда турарди. Бу унинг ўттиз йиллик одати эди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имом Абу Довуд Ибн Абу Маликдан ривоят қилади .Оиша розияллоҳу анҳога .Бир аёл эркаклар пойафзалини кияди,, дейишди. У .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзини давоми...

1741 08:00 / 21.01.2021
Халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу вафотидан сўнг мусулмонлар Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳуга байъат қилишди. У зот халифаликни ўта мушкул ишдан давоми...

5266 20:24 / 01.08.2019
Уламолар султони Иззуддин Абдуссалом раҳимаҳуллоҳ дедилар.Бировга иззат кўрсатиш ва эҳтиром маъносида ўрнидан туришнинг зарари йўқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

2068 12:23 / 19.02.2022
1. Атрофида тик туришларини ёқтирмаган халифаУмар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ халифалик мансабига ўтиргач, у кишининг атрофида сарой аъёнлари таъзим ила қўл давоми...

5109 19:45 / 20.03.2019
Аудиолар

211077 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130337 14:35 / 11.08.2021