1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Махфий никоҳ

17:40 / 19.12.2018 11514 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир бева аёл билан танишиб қолдим, ҳижоб ўраганига уч ой бўлибди. Турмуш ўртоғи вафот этган. У аёл тез-тез бир маршрут таксисига чиқаркан. Уни бир ҳайдовчи учинчи хотин қилиб никоҳига олишини айтибди. Мени ҳайрон қолдирган нарса – никоҳ махфий бўларкан, яъни аёлнинг қариндошлари ва бўлажак кундошлари бу ҳақда билмасликлари керак экан. Аёл ўлган эрининг уйида қайнонаси ва икки боласи билан яшайверар экан. Улар яширинча учрашиб туришар экан. Ҳайдовчи одамнинг айтиши бўйича, у бева аёлни зинодан сақламоқчи экан. Шу иш мумкинми? Бу ҳолатда у ҳамма хотинларига тенг муомала қила олмайди-ку!

Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Ўша аёлга мазкур ҳайдовчидан бошқа эр топилмас эканми? Бунақа ишларда шошилмай, маслаҳат билан иш кўриш керак. Аёл киши умри бўйи бировга билдирмай, учинчи хотин бўлиб, беркиниб учрашиб юриши шартми?!

Афсуски, баъзи аёллар диний гапларни айтган одамларнинг алдовига учишади. Менга ҳам бунга ўхшаш хабарлар кўп келган. Бир одам бир аёлни алдаб, ҳажга олиб бораман, у қиламан, бу қиламан деб никоҳига олиб, бир кечадан кейин ғойиб бўлган. Аёл бечора уни топа олмаган. Бошқа эр қилай деса, бировнинг никоҳида. Мазкур ноинсоф ҳеч бўлмаса бошини очиб қўймаган.

Бундай ҳолатларда кенгаш билан, суриштириб, билиб иш кўриш керак. Намозни, ҳажни, қироатни ўртага қўшсагина ишониб кетавериш тўғри келмайди. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу .Рум шоҳи Қайсар халифа Муовияга мактуб ёзди .Сенга салом бўлсин Аммо баъд менга Аллоҳга энг суюкли калима нималигини, иккинчи, давоми...

3553 08:45 / 20.01.2019
ndash Маълумки, Рамазон ойи ойлар орасида энг фазилатлисидир. Шундай экан, бу ойнинг файзу баракотидан баҳраманд бўлиш учун алоҳида тайёргарлик кўрган афзал. Ана шу давоми...

2558 11:04 / 14.05.2020
Ғайридин бўлган, кейинчалик исломга кирган бир аёл ўзининг исломга кириш тарихини ҳикоя қилади.Мен шифокор эдим. Менинг бўлимимда бир қари муслима аёл давоми...

6363 18:30 / 06.08.2021
Аллоҳ таолонинг бу дунёда жорий қилиб қўйган қонунқоидаларини тааммул билан ўйлаб кўрган киши турли офатлар ва беморликларнинг ориз бўлиши ҳам борлиқдаги давоми...

5706 11:00 / 14.12.2020
Аудиолар

213438 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132652 14:35 / 11.08.2021