Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Имомнинг сутраси ҳаммага кифоя | Ҳадис дарслари (312-дарс)

19:00 / 25.12.2024 2257 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا خَرَجَ يَوْمَ الْعِيدِ أَمَرَ بِالْحَرْبَةِ فَتُوضَعُ بَيْنَ يَدَيْهِ فَيُصَلِّي إِلَيْهَا وَالنَّاسُ وَرَاءَهُ، وَكَانَ يَفْعَلُ ذَلِكَ فِي السَّفَرِ فَمِنْ ثَمَّ اتَّخَذَهَا الْأُمَرَاءُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا التِّرْمِذِيَّ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ийд куни чиқсалар, амр қилар эдилар, олдиларига бир калта найза қўйиларди. Бас, у зот ўшанга қараб, одамлар эса у кишининг орқаларидан намоз ўқир эдилар. Шу ишни сафарда ҳам қилар эдилар. Амирлар шунинг учун ҳам бу нарсани одат қилганлар».

Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.

Шарҳ: Ушбу ҳадисдан кўриниб турибдики, имомнинг олдидаги битта сутра ҳаммага кифоя қилади.

عَنْ أَبِي جُحَيْفَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: خَرَجَ عَلَيْنَا النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِالْهَاجِرَةِ فَأُتِيَ بِوَضُوءٍ فَتَوَضَّأَ وَصَلَّى بِنَا الظُّهْرَ وَالْعَصْرَ وَبَيْنَ يَدَيْهِ عَنَزَةٌ، وَالْمَرْأَةُ وَالْحِمَارُ يَمُرُّونَ مِنْ وَرَائِهَا. رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ.

Абу Жуҳайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг олдимизга ҳаво иссиқ пайтида чиқдилар. У кишига таҳорат суви келтирилди. Таҳорат қилдилар. Сўнгра бизга Пешин намозини, кейин Аср намозини ўқиб бердилар. Ўшанда у зотнинг олдиларида аназа (калта найза) турар эди. Унинг ортидан эса аёл киши ҳам, эшак ҳам ўтаверар эди».

Учовлари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Улуғ, бошлиқ кишиларга таҳорат суви тайёрлаб беришнинг яхшилиги.

2. Пешин намозини жазирама иссиқда ҳам ўқиш жоиз­лиги.

3. Имомнинг олдидаги сутра қавмга ҳам кифоя қилиши.

4. Сутранинг ортидан ўтган аёл киши намозни бузмаслиги.

5. Сутранинг ортидан ўтган ҳайвон ҳам намозни бузмаслиги.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 4-жузи асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Ким илм талаб давоми...

4753 17:00 / 27.10.2021
1. Араб тилини яхши билиш. Ҳадиси шарифлар луғавий, балоғат ва фасоҳат ҳамда адабий жиҳатдан Қуръони каримдан кейин иккинчи ўринда туради. Шундай экан, ҳадиси давоми...

7397 15:00 / 20.02.2019
. . Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Зотус Салосил ғазотида совуқ кечада эҳтилом бўлиб қолдим. Ғусл қилсам, давоми...

3166 19:00 / 29.11.2023
. . . Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Икки киши сафарга чиқдилар. Намоз ҳозир бўлди. Икковларининг суви йўқ эди. Пок давоми...

2842 19:00 / 27.12.2023