Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳадис 190-дарс. Мўминнинг безаги таҳорат суви етган жойгача бўлади

19:00 / 06.07.2022 5064 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ: سَمِعْتُ خَلِيلِي صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: تَبْلُغُ الْحِلْيَةُ مِنَ الْمُؤْمِنِ حَيْثُ يَبْلُغُ الْوَضُوءُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالنَّسَائِيُّ.

 

«У киши розияллоҳу анҳу:

«Мен ўз халилим соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

«Мўминнинг безаги таҳорат суви етган жойгача етади», деганларини эшитдим», деди».

Муслим ва Насаий ривоят қилганлар.

Шарҳ: «Халил» энг яқин ва сирдош дўст деганидир.

Қуръони Каримда Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломни халил қилиб олганининг хабари келган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни «халилим» дейишлари у кишининг ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган чексиз муҳаббатларидандир.

Безак эса мўмин банданинг қиёмат куни Аллоҳ томонидан безалишидир. Аллоҳ таоло аҳли жаннатнинг васфида:

«Улар у ерда олтин билакузуклар ва инжулар ила безанурлар. У ердаги либослари эса, ипакдандир», деган («Ҳаж» сураси, 23-оят).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ҳадиси шарифда:

«Мўминнинг безаги таҳорат суви етган жойгача бўлади», дейишларидан ҳар кимнинг безаги ҳар хил бўлиши келиб чиқмоқда. Демак, бу дунёда таҳоратни яхшилаб қилган мўминнинг у дунёдаги безаги ҳам яхши бўлади, кўп таҳорат қилганнинг безаги кўп бўлади. Шунингдек, банданинг қайси жойларига таҳорат суви етган бўлса, безаги ҳам ўша жойларгача етиб боради.

Биз, мўминлар шу билан бахтлимизки, ҳозирдаёқ охиратдаги безагимизни хоҳлаганимизча яхшилаб олиш имконимиз бор. Бунинг учун эса таҳоратимизни ўз вақтида комил қилишимиз ва таҳорат сувини баданимизнинг кўпроқ жойига етказишга ҳаракат қилишимиз керак, холос.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . . Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Хуфтон намозини кечанинг ярмигача суриб, кейин давоми...

2994 19:00 / 01.05.2024
. . Бани нажжорлик бир аёл розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Менинг уйим масжид атрофидаги энг баланд уй эди. Билол Бомдоднинг азонини унинг устига давоми...

2338 19:00 / 30.10.2024
Муаллиф иймон бобидаги энг муҳим бир масала ҳақида алоҳида фасл очди. Бу масала иймоннинг зиёда ва кам бўлиши ҳақидаги масала бўлиб, уламоларимиз ўртасида кўпгина давоми...

7163 13:05 / 06.11.2019
. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг видолашув ҳажида хутба қилиб .Аллоҳга тақво давоми...

3328 19:00 / 13.03.2024