Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Азонни чўзиб айтиш, иқоматни тезлаб айтиш кераклиги | Ҳадис дарслари (306-дарс)

19:00 / 06.11.2024 2589 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ لِبِلَالٍ: يَا بِلَالُ، إِذَا أَذَّنْتَ فَتَرَسَّلْ فِي أَذَانِكَ، وَإِذَا أَقَمْتَ فَاحْدُرْ، وَاجْعَلْ بَيْنَ أَذَانِكَ وَإِقَامَتِكَ قَدْرَ مَا يَفْرُغُ الْآكِلُ مِنْ أَكْلِهِ، وَالشَّارِبُ مِنْ شُرْبِهِ، وَالْمُعْتَصِرُ إِذَا دَخَلَ لِقَضَاءِ حَاجَتِهِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Билолга:

«Эй Билол, қачон азон айтсанг, азонингни шошилмай, чўзиб айт. Қачон иқомат айтсанг, тезлаб айт. Азонинг билан иқоматинг орасида таом еювчи таомидан, шароб ичувчи шаробидан, қистаниб қолган қазои ҳожатдан фориғ бўлгунича вақт қўй», деганлар».

Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Азонни шошилмай, сўзларни дона-дона, аниқ қилиб ва чўзиб айтиш кераклиги.

2. Иқоматни тезлаб айтиш кераклиги.

3. Азон билан иқомат ўртасида азонни эшитган одам зарур ҳожатини битириб, таҳорат қилиб, етиб келгунича вақт бўлиши зарурлиги. Бироқ шом намозида бевосита азондан кейин иқомат айтиш жорий бўлган.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Сиздан бирортангиз аҳлига қайтса, у ерда учта катта, давоми...

2593 19:00 / 22.04.2025
Ҳорис ибн Муслим Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шундай дедилар .Бомдод намозини ўқиб бўлганингдан кейин ҳеч давоми...

10323 23:55 / 28.03.2017
. . .Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Уфайр номли эшакда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларига давоми...

7237 12:09 / 22.01.2020
. . Абдулазиз ибн Журайж розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Оишадан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нима ила витр ўқишларини давоми...

1253 19:00 / 22.10.2025