Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳадис дарслари (108-дарс). Қазои қадарга иймон келтириш

13:08 / 28.10.2020 4596 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي عَزَّةَ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: إِذَا قَضَى اللهُ لِعَبْدٍ أَنْ يَمُوتَ بِأَرْضٍ جَعَلَ لَهُ إِلَيْهَا حَاجَةً. رَوَاهُمَا التِّرْمِذِيُّ.

Абу Азза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ бандага бирор ерда ўлишни қазо қилса, унинг учун ўша ерга бир ҳожат ҳосил қилади», дедилар».

Иккисини Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Бу ҳадис Абу Азза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинмоқда. Аввал у киши билан танишиб олайлик.

У зотнинг исмлари Ясар ибн Абдуллоҳ ибн Омир. Бу киши кўпроқ кунялари бўйича – Абу Азза деб танилганлар.

Абу Азза розияллоҳу анҳу Басрада яшадилар. У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан суҳбатда бўлиб, бир нечта ҳадис ривоят қилдилар. Абу Азза розияллоҳу анҳу тўплаган ҳадисларни уч «Саҳиҳ» соҳиблари ўз китобларига киритишган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадисларида қазои қадарнинг ҳақлигини, уни Аллоҳ таоло Ўзи жорий қилишини баён қилмоқдалар.

Мисол учун, бир одамнинг маълум бир жойда вафот этиши қазои қадар қилинган бўлса, Аллоҳ унинг учун ўша ерда бирор ҳожатини чиқарадиган қилиб қўяди. Банда ҳожатини кўзлаб боради-ю, қазосида ёзилган ўлимни ўша жойда топади.

Бундай ҳолатларда халқ ичида «Ажали етиб қолган экан-да, ўз оёғи билан борибди», дейилади. Бу нарса Аллоҳ таолонинг қанчалик муддабирлиги ва банданинг қанчалик тадбирсиз эканлигини кўрсатади. Бу нарса Аллоҳ таолонинг илми қанчалик чексиз, банда қанчалик жоҳил эканлигини кўрсатади. Бу нарса Аллоҳ таоло қанчалар қодир, инсон қанчалар ожиз эканлигини ҳам кўрсатади.

Қазои қадарга тегишли ҳар бир ишда, ҳаракатда шу маъноларни такрорлаш мумкин. Шунинг учун ҳам қазои қадарга иймон келтиришга Ислом алоҳида эътибор берган ва у иймоннинг асосларидан ҳисобланган.

 «Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан.Қайси амал афзал, деб сўралди..Аллоҳга ва Унинг давоми...

8811 13:40 / 29.01.2020
. . Ибн Умар розияллоҳу анҳу .Намоз эллик вақт, жунубликдан ғусл қилиш етти марта, кийимдаги пешобни ювиш етти марта эди. Расулуллоҳ давоми...

3904 19:00 / 24.08.2023
.Абу Жуҳайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Алига.Сизларнинг ҳузурингизда китоб борми, дедим..Йўқ Магар Аллоҳнинг Китоби, мусулмон давоми...

4919 17:00 / 16.02.2022
.УЛУМ УЛҲАДИС,Дунё тарихида ҳеч бир йўлбошчининг ҳаммаслаклари Пайғамбаримиз саҳобалари каби батафсил ва мукаммал ўрганиб чиқилмаган. Кимни, Пайғамбаримиз давоми...

5797 16:59 / 08.04.2016