Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 29 ражаб | 2026 йил 18 январь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Намозни ботил қилувчи нарсалар | Ҳадис дарслари (300-дарс)

19:00 / 25.09.2024 2756 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Намозда уни адо қилиш учун шариатда кўрсатилган кайфиятга хилоф нарса содир бўлса, у бузилади ёки бошқача қилиб айтганда, ботил бўлади. Бу вақтда намозни қайта ўқишга тўғри келади. Қуйида Ҳанафий мазҳаби уламолари намозни бузади, деган нарсаларнинг баъзилари билан танишиб чиқамиз:

1. Намозда қасдданми, унутибми, билмасданми, хато тариқасидами ёки мажбуранми, гапирилса, у ботил бўлади. Бу нарса икки ҳарфни ёки фаҳмласа бўладиган бир ҳарфни нутқ қилиш билан бўлади.

Мусибат туфайли овоз чиқариб йиғлаш ҳам намозни бузади.

2. Имомдан бошқага луқма берилса, намоз бузилади.

Шунингдек, агар имом бошқа оятга ўтиб кетган бўлса, олдинги адашган ояти луқма берилса, луқма берувчининг намози бузилади. Агар имом унинг ноўрин луқмасини олса, унинг ҳам намози бузилади.

3. Емоқ ва ичмоқ.

Бу икки иш қасддан ёки унутиб қилинган бўлса ҳам намозни бузади. Уч марта чайнаш, тишнинг орасида қолган нўхатдек таомни ейиш намозни бузади.

4. Бирин-кетин қилинган кўп амал.

Ташқаридан қараб турган одам, бу одам намозда эмас экан, дейдиган даражадаги амал кўп ҳисобланади.

5. Қибладан юз ўгириш.

Бу узрсиз кўксини қибладан буриш билан содир бўлади. Аммо таҳорат қилиб келиш учун бурилса бўлади.

6. Авратни қасддан очиш.

Агар шамол ва шунга ўхшаш нарсалар сабабли аврат очилса, уч тасбеҳ айтгунча вақтда ёпиб олса бўлади. Ундан кўп вақт давомида аврат очиқ ҳолда қолса, намоз бузилади.

7. Катта ёки кичик бетаҳоратлик ориз бўлиб қолса, намоз бузилади.

8. Баданда, кийимда ва маконда афв қилиб бўлмайдиган даражада кўп нажосат пайдо бўлса, намоз ботил бўлади.

9. Намозхон ўзи эшитадиган даражада кулса, намози бузилади, лекин таҳорати кетмайди. Агар ёнидагилар ҳам эшитадиган даражада кулса, намози ҳам, таҳорати ҳам бузилади. Овоз чиқармай, табассум қилса, намози ҳам, таҳорати ҳам бузилмайди.

10. Одамларнинг сўзига ўхшаш нарса билан дуо қилиш.

11. Бировга салом бериш.

12. Саломга алик олиш.

13. Узрсиз томоқ қириш.

14. Оҳ уриш.

15. Акса урган одамга «ярҳамукаллоҳу» дейиш. Ёки шунга ўхшаш нарсаларни айтиш.

16. Таяммум ила намоз ўқиётган одам охирги қаъдага ўтиришдан олдин сувни кўриб, уни ишлатишга қодир бўлмоғи.

17. Икки маҳсига тортилган масҳнинг муддати чиқиши.

18. Маҳсини ечиш.

19. Якка ўзи намоз ўқиётган уммий одамнинг бир оят ўрганиб олиши. Чунки энди унга ўша оятни ўқиб намозни адо этиш лозим бўлиб қолади.

20. Имо билан намоз ўқиётган одамнинг рукуъ ва саждага қодир бўлиб қолиши.

21. Яланғоч намоз ўқиётган одамга авратини ёпадиган кийим топилиб қолиши.

22. Яранинг устидаги боғич тушиб кетиши.

23. Ҳушидан кетиш.

24. Жинни бўлиш.

25. Назар солиш билан жунублик етиши.

26. Аёл кишининг намозда эркак киши билан бир сафда туриб қолиши.

27. Муқтадийнинг имомдан олдинга ўтиб кетиши ва бошқалар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 4-жузи асосида тайёрланди.

 

Мавзуга оид мақолалар
Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан пайғамбарлик васфлари ила содир бўлган, мусулмонлар амал қилишлари лозиму лобуд бўлган, шаръий аҳкомларга давоми...

7746 15:10 / 06.02.2019
Фуқаҳоларимиз Қуръони карим ва Суннати мутоҳҳара, ижмоъ ва қиёс каби масдарлардан фойдаланиб, шаръий ҳукмлар чиқариш учун .Усулулфиқҳ, номли қонунқоидалар мажмуи давоми...

8455 16:02 / 10.11.2018
Аллоҳ таолога сажда қилишнинг фазли 5тавсия Маъдон ибн Абу Толҳа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлолари озод давоми...

6918 05:00 / 11.03.2017
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ таборака ва таоло .Мен шерикка энг беҳожат давоми...

5568 17:00 / 01.09.2021