Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Иймон билан Ислом орасидаги фарқ | Ақийда дарслари (252-дарс)

19:00 / 06.11.2023 1320 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Уламоларимиз Ислом билан иймон орасидаги алоқа, «Қайси бири умумий?» деганга ўхшаш саволлар ҳақида узундан-узоқ баҳс қилганлар. Бу мавзу бўйича алоҳида китоб ёзганлари ҳам бор. Лекин гапнинг хулосаси шулки, Ислом ва иймон тушунчалари умумий тарзда бир-бирига қовушиб кетган, бири иккинчисини ифода этаверадиган тушунчалардир. Аммо иккисини алоҳида олиб қарайдиган бўлсак, иймон – ишониш, эътиқод – назарий масалаларга, Ислом эса бўйсуниш – амалий масалаларга хосдир.

1. Ислом асослари шаҳодат, намоз, закот, рўза ва ҳаждан иборатдир.

2. Иймоннинг асослари Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига, яхшию ёмон қадар Аллоҳдан эканлигига ишониш, тасдиқлашдан иборатдир.

Ақоид илмининг улуғ олими Умар Насафий ўзининг китобида: «Иймон ва Ислом бирдир. Қачонки бандада тасдиқ ва иқрор мавжуд бўлса, мен ҳақиқатан мўминман, демоғи тўғри бўлади», деган.

Мана шу маъно мотуридийлар жумҳури ва муҳаққиқ ашъарийларнинг гапидир. Баъзи бир гуруҳлар, иймон билан Исломнинг орасида фарқ бор, дейдилар. Аммо диққат билан қарайдиган бўлсак, ҳар икки гапнинг ҳам ўз ўрни бор.

Иймон билан ислом иккиси бир нарса, деганлар луғавий эмас, шаръий маънони эътиборга олганлар. Чунки шаръан, мўмин бўлмаган мусулмон ёки мусулмон бўлмаган мўмин йўқ. Яъни қиёмат куни Аллоҳ таолонинг ҳузуридан нажот топиш учун инсон мўмин-мусулмон бўлиши керак. Бири билан сифатланиб, иккинчиси билан сифатланмаса бўлмайди.

Иймон билан Исломнинг орасида фарқ бор, деганлар фақат луғавий маънони эътиборга олганлар.

 

«Сунний ақийдалар» китоби асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 22 июлдаги 03-07/5979-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади..Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Фараъ ҳам, атийра ҳам йўқ,, дедилар,.Бешовлари ривоят қилганлар. Шарҳ .Фараъ, давоми...

5031 23:26 / 02.12.2016
Ҳозирги пайтга келиб дунёда мафкуравий кураш ғоят кескин бир паллага кирди. Ғарб олами Ислом динининг музаффарона юришини тўхтатиб қолиш учун бор имконият ва давоми...

7142 15:56 / 01.12.2016
Имом Абу Ҳанийфа раҳматуллоҳи алайҳи иймоннинг таърифида .Иймон ndash иқрор ва тасдиқдир,, дейдилар. Яъни иймон қалб билан тасдиқлаш ва тил билан иқрор бўлиб, нутқ давоми...

4249 15:30 / 30.07.2019
11. Жинлар турли шаклларга, мисол учун, илон шаклига кириш имконига эгадирлар. Бу ҳақиқат ҳадиси шарифларда собит бўлган. . ,. . ,. . Бир давоми...

2006 00:00 / 07.12.2022